Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


тўғри қасд билан содир этилган ҳисобланади  191  NOTA BENE!


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

тўғри қасд билан содир этилган ҳисобланади 


191 
NOTA BENE! 
Жиноятни содир этган шахс ўз қилмишининг хавфлилигини 
англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра 
билган ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўйган 
бўлса, у эгри қасд билан содир этилган ҳисобланади 
Ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган 
ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган 
жиноят деб топилади. 
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонуни тарихида биринчи 
марта 1994 йилги Жиноят кодексида мураккаб айбли жиноят 
тушунчаси ўз аксини топади. 
Суд-тергов амалиётида айбдорнинг содир этган жинояти ва юз 
берган оқибатларга бўлган муносабати ҳар хил бўлган ҳолларда 
жиноятни квалификация қилишда турли муаммоларга дуч келинади, 
бундай ҳолларда айб шаклларининг тўғри аниқланиши содир этилган 
жиноятни 
тўғри 
квалификация 
қилишнинг 
зарурий 
шарти 
эканлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят 
кодексининг 23-моддасида мураккаб айб тушунчасига таьриф 
берилган. 
NOTA BENE! 
Агар шахснинг қасддан жиноят содир этиши натижасида 
эҳтиётсизлик оркасида бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар юз 
берган ва шундай қилмиш учун оғирроқ жавобгарлик белгиланган 
бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади 
 
3. 
Қасд ва унинг турлари 
Жиноят кодексида жавобгарлик кўзда тугилган кўпчилик 
жиноятлар қасддан содир этилади. Шубҳасиз, қасддан содир этилган 
жиноятларнинг эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятларга 
нисбатан ижтимоий хавфлилик даражаси юқоридир. Шахс қасддан 
жиноят содир этаётганида уни олдиндан режалаштиради, батафсил 
тайёргарлик кўради. Шунинг 
учун қасддан содир этилган 
жиноятларга қарши жиноят ҳуқуқий чоралар ёрдамида курашиш 
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Буни ҳисобга олган ҳолда 
қонун чиқарувчи орган томонидан қасддан жиноят содир этган 
шахслар учун қаттиқроқ жазо чораларини белгилаган. Масалан, 


192 
қасддан одам ўлдирганлик учун (97- модда 1-қисми) ўн йилдан ўн 
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш, эҳтиётсизлик оркасида одам 
ўлдирганлик учун (102 – модда 1-қисми) учун эса икки йилгача 
ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси назарда тутилган. 
Фақатгина қасддан содир этилган жиноятлар оғир ва ўта оғир 
жиноятлар сирасига киритилган. Шунингдек қасддан жиноят содир 
этиш алоҳида ҳуқуқий оқибатларни келтириб чикаради: бунга 
шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш; жазодан шартли озод 
қилишга нисбатан қаттиқроқ шартлар қўйилганлиги ва бошқалар 
киради. 
Қасддан содир этилган жиноятларнинг яна бир хусусияти 
шундаки, жиноятга таёргарлик кўриш, жиноятни содир этишга 
суиқасд қилиш ҳамда жиноятда иштирокчилик факат қасддан содир 
этилган жиноятлардагина бўлади. 
Жиноят кодекси 21-моддаси 1-қисмида қасддан содир этилган 
жииоят тушунчасига таъриф берилган

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling