Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

4. Жиноятнинг махсус субъекти 
Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятнинг махсус субъекти 
тушунчаси берилган. 
Шахсни жиноятнинг махсус субъектидеб ҳисоблаш учун 
субъектнинг зарурий белгилари билан бирга (ёш, ақли расолик) 
албатта бошқа белгилар ҳам бўлиши керакки, бундай белгисиз 
шахснинг тегишли норма билан жиноий жавобгарликка тортилиши 
мумкин эмас. 
Кўп ҳолларда ушбу белгилар жиноят-ҳуқуқий нормалар 
диспозициясида 
кўрсатилади 
ёки 
уларни 
шарҳлаш 
оркали 
аниқланади., Жиноятнинг махсус субъекти белгилари турлича бўлиб, 
улар хизмат, касб, фукаролик ёки ҳарбий мажбурият буйича бўлиши 
мумкин. Маса-лан, бошқарув тартибига карши жиноятларнинг 
субъекти фақат мансабдор шахс бўла олади (205, 206, 207, 208, 209, 
210, 211-моддалар), ҳарбий хизматга оид жиноятларда факат ҳарбий 
хизматчилар субъект бўла оладилар (279-300-моддалар). Транспорт 
ҳаракати ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноятларда 
унинг субъекти факат транспорт воситасини бошқараётган шахс бўла 
олади (260, 266-моддалар). 
Таъмирлаш коидаларини ёки транспортни эксплуатацияга 
чикариш 
қоидаларини 
бузганлик 
жиноятида 
субъект 
фақат 
таъмирловчи ёки транспортнйнг техник ҳолати учун жавобгар 
шахсгина бўла олади. 
Давлат сирларини ошкор қилганлик учун давлат сирлари хизмат 
ёки касб юзасидан ишониб топширилган шахсгина жавобгарликка 
тортилади (162-модда). 
Жиноят қонуни Махсус қисмини ўрганиш шуни кўрсатадики, 
жиноятнинг махсус субъекти белгиларини қуйидагича таснифлаш 
мумкин: 
1) фукаролиги; 


183 
2) демографик белгилари (жинси, ёши); ' 
3) мансаби; 
4) ҳарбий хизматга алокадорлиги; 
5) бажараётган иши; 
6) касбий мажбурияти; 
7) шахсий мажбуриятлари; 
8) 
субъектнинг асосий 
ҳолатлари 
(рецидивист, 
хавфли 
рецидивист). 
Бу тасниф албатта тахминийдир. Ҳар бир ижтимоий хавфли 
ҳаракат содир этилганида суд-тергов ходимлари жиноятнинг махсус 
субъектининг алоҳида белгиларини аниқлаши лозимки, буларсиз 
ҳаракат содир этган шахс ушбу жиноятнинг субъекти деб 
топилмаслиги керак. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling