Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
180 3. Жиноят субъектининг ёши Жиноят қонуни буйича жавобгарликка тортиш ёшига етган шахсгина жиноятнинг субъекти деб ҳисобланади. Қонун чикарувчи маълум бир ёшни белгилаш вақтида шахснинг хаётий тажрибаси, психофизиологик ва ижтимоий-руҳий ҳолатининг даражасини ҳисобга олган Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунида биринчи марта жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлиши учун ёшининг турт даражаси белгиланган. Жиноят кодексининг 17-моддаси 1-қисмига кўра жиноят қилгунга қадар 16 ёшга тўлган шахс жавобгарликка тортилади. Жиноят кодексида кўпчилик жиноятлар учун жавобгарлик 16 ёшдан белгиланган. Жиноят кодекси 17-моддаси 2-қисмига кўра “13 ёшга тўлган шахслар жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик (97- модда 2-қисми) учунгина жавобгарликка тортиладилар. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97- моддасининг 2-қисмида белгиланган субъект ёши энг паст ёш бўлиб, Жиноят кодексидаги ягона норма ҳисобланади. Олдинги қонунларда бундай ёш чегараси белгиланмаган эди. Жиноят кодекси 17- моддаси 3-қисмига кўра жиноят содир этгунга қадар 14 ёшга тулган шахслар қуйидаги жиноятларни содир этганлик учун жавобгар бўладилар: қасддан одам ўлдириш (97); қасддан баданга оғир шикаст етказиш (104); қасддан баданга ўртача оғир шикасг етказиш (105); кучли руҳий хаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (106); номусга тегиш (118); жинсий эхтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда кондириш (119); одам ўғирлаш (137); босқинчилик (164); товламачилик (165); талончилик (166); ўғрилик (169); мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (173, 2-3); озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чикарувчи ҳаракатлар (220); озодликдан маҳрум қилиш жойларидан кочиш (222); ўқотар қурол, ўқ дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш (247); радиоактив материалларни қонунга хююф равишда эгаллаш (252); темир йўл, денгиз, дарё, хаво транспорти воситаси ёки алока йўлларини яроксиз ҳолатга келтириш (263); транспорт воситасини олиб кочиш (267); гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни 181 қонунга хилоф равишда эгаллаш (271); оғирлаштирувчи ҳолатларда безорилик (277 2 ва 3). Жиноят кодекси 17-моддаси 4-қисмида қуйидаги жиноятлар учун жавобгарлик ёши 18 ёш деб белгиланган: вояга етмаган ёки меҳнатга лаёкатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (122); ота-онани моддий таъминдашдан бўйин товлаш (123); вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (127); фукароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (144); сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (146); экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш (193); атроф табиий мухитнинг ифлосланганлиги туғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бўзиб кўрсатиш (194); атроф табиий мухитнинг ифлосданиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик (195); хокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205); хокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (206); мансабга совуққонлик билан қараш (207); хокимият ҳаракатсизлиги (208); мансаб сохтакорлиги (209); пора олиш (210); ҳарбий ёки мукобил хизматдан буйин товлаш (225); маъмурий назорат коидаларини бузиш (226); айбсиз кишини жавобгарлиққа тортиш (230); адолатсиз ҳукм, хал килув қарори, ажрим ёки қарор чикариш (231); суд қарорини бажармаслик (232); қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки хибсга олиш (234) кўрсатув беришга мажбур қилиш (235) ва «ҳарбий хизматни уташ тартибига карши жиноятлар» бўлимидаги (279-302) жиноятлар. Жиноят кодекси 17- моддасига кўра жиноятчиларнинг ёши чегаралари аниқ белгиланиши учун шахснинг ёши тўлиқ (туғилган йили, ойи, куни) аниқланиши лозм. Шахсни маълум бир ёшга тулган деб ҳисоблаш учун унинг ёши туғилган кунидан эмас, балки кейинги кундан бошланади Шахсни ёши туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспортга қараб аниқланади. Ушбу ҳужжатлар ва ёшни аниқлайдиган далиллар бўлмаганда тугилган вақт суд-тиббиёт экспертизаси оркали аниқланади. Лекин экспертиза ҳам аниқ йил, ой ва кунни айтиб бера олмаса, эксперт комиссияси шахснинг жисмоний ва ақлий ривожланишини эътиборга олиб, муайян йилни туғилган йили деб белгилайди. Бундай ҳолда йилнинг охирги куни (31 декабрь) тугилган кун деб белгиланади. Баъзи ҳолларда экспертиза аниқ йилни ҳам айтолмасдан ўртача ёшни белгилайди (масалан,, 12 дан 15 гача). 182 Бу ҳолларда шахснинг минимал ёши олинади (бу вазиятда 12 ёш олинади). Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида биринчи марта 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг жисмоний ва ақлий етуклик даражаси ва руҳиятини ҳисобга олиб, вояга етмаганлар учун Жиноят кодекси Махсус қисмида алоҳида жавобгарлик белгиланди. (Масалан, 18 ёшга етмаганлар учун ўлим жазоси қўлланилмайди). Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling