Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
5. Мураккаб айбли жиноятлар 1994 йилги Жиноят кодексида мураккаб айбли жиноятларни содир қилишда қасд ва эҳтиётсизликнинг уйғунлиги биринчи марта очиб берилган. Шу вақтгача бу тушунча қонунда йўқ эди. Жиноят кодекси 23-моддасида белгиланганишича: NOTA BENE! Агар шахснинг қасддан жиноят содир этиши натижасида эҳтиётсизлик орқасида бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар юз берган ва шундай қилмишни қонун каттиқроқ жавобгарлик билан боғлаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган, деб топилади. Жиноят кодексида шундай нормалар мавжудки, уларда ижтимоий хавфли ҳаракат айбнинг қасд шаклида содир этилган бўлиши мумкин, келиб чиққан оқибатлар эса эҳтиётсизлик орқасида юз берган бўлиши (масалан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса (Жиноят кодекси 104, 3-қисм “д”-банди)). Бунда шахс қасддан баданга оғир шикаст етказади, ўлимга нисбатан эса эҳтиётсизликдан муносабатда бўлади, чунки айбдор жавбрланувчининг соғлигига тажовуз килганда уни ўлдириш нияти бўлмаган. Умуман бу қилмиш қонунга кўра (Жиноят кодекси ЗЗ-моддаси) қасддан содир этилган деб ҳисобланади. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, Жиноят кодекси айбнинг факат ички шаклини, яъни қасд ва эҳтиётсизликни назарда тутади Шу муносабат билан мураккаб айбли (23-модда) жиноятлар айбнинг учинчи шакли эмас, балки шахснинг жиноий қилмишида қасд ва эхтиёсизликнинг уйғунлашувидир холос. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган ҳар бир муайян ҳолда шахснинг айбини юз берган оқибатга нисбатан белгилаш лозим. Шунинг учун, агар оқибат юз берса, унда шахснинг эҳтиётсизликдан келиб чиққан оқибатнинг юз беришида айби бўлмаса, уни юз берган оқибатлари учун жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мураккаб айбли жиноятларда эҳтиётсизлик факат жазони оғирлаштирувчи оқибатларга нисбатан бўлиши мумкин, лекин мураккаб айбли жиноятлар умуман қасддан қилинган жиноят ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling