Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Оқибатга нисбатан хато. Оқибатга нисбатан ҳато қилиш икки 
хил бўлади. Биринчидан, шахс содир этган қилмишнинг оқибатини 
билмайди. Бундай ҳолда шахснинг ҳаракати туфайли келиб чиққан 
оқибат эҳтиётсизлик натижасида келиб чиққан деб ҳисобланади. 
Содир қилинаётган қилмишнинг ҳусусия қараб хатолар ҳар хил 
бўлиши мумкин. Масалан, жабрланувчининг баданига оғир шикаст 
етказилиши у ўлимига сабаб бўлса, қилмиш қандай квалификация 
қилиниши керак. Бундай ҳолда шахс қасддан одам ўлдиришда эмас, 
балки унинг ҳаракати қасддан баданга оғир шикаст етказиш 
жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган деб (104-модданинг 3-қисми 
“д” банди) квалификация қилинади. Бунда баданга шикаст етказиш 
қасддан, ўлим эса эҳтиётсизликдан юз беради. 
Иккинчидан, айбдор бир оқибатнинг келиб чиқишини хоҳлаган, 
аммо бошқача оқибат келиб чиққан бўлса, айбдор қандай оқибатнинг 
келиб чикишини хоҳлаган бўлса, уша жиноятга суиқасд қилиш деб 
ҳисобланади. Масалан, шахс жуда куп микдордаги мулкни талон-
тарож қилишни мақсад қилиб, объектга тажовуз қилган, аммо 
кўзланган микдордаги мулкни ололмаган. Бундай ҳолда айбдорнинг 
ҳаракати жуда куп микдордаги мулкни талон-тарож қилишга суиқасд 
қилиш деб квалификация қилиниши керак. 
Сабабий боғланишга нисбатан хатосодир этилган 
ижтимоий хавфли қилмиш билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги 
сабабий боғланишни вокеаларнинг ривожланиши туфайли нотўғри 
тасаввур қилишдир. Агар айбдорнинг қасди (нияти) билан қамраб 
олинган 
Оқибат келиб чиққан бўлса, бундай ҳолдаги хато субъект 
айбнинг шаклига таъсир қилмайди. 
 
 
 
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Жиноят субьектив томони ва айб тушунчаларига таъриф 
беринг ва бу тушунчалар ўртасидаги фарқни айтинг. 
2. Эгри касд ва уз-узига ишониб жиноят содир этишнинг фарки 
нимада? 


209 
3. Мураккаб айбли жиноят деганда ниманини тушунасиз ? 
4. Жиноят мотиви ва максади нима? 
5.Жиноят ҳуқуқида хато ва унинг аҳамияти қандай ? 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling