Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-БОБ: ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК ВА УНИНГ


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

9-БОБ: ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК ВА УНИНГ 
АСОСЛАРИ 
 
1. 
Жиноий жавобгарлик тушунчаси 
Жиноий жавобгарлик ҳуқуқий жавобгарликнинг бир тури бўлиб, 
жиноят ҳуқуқнинг асосий тушунчаларидан бири ҳисобланади. 
Бизга маълумки “жиноий жавобгарлик” атамаси юридик 
адабиётларда турлича. Асосий жиноий жавобгарлик; жиноий 
жавобгарликка тортиш; жиноий жавобгарликдан озод қилиш деб 
талқин қилинади 
Давлатнинг 
мажбурлов 
чораси 
ҳисобланган 
жиноий 
жавобгарликка тортишдан кўзланган асосий мақсад, ижтимоий 
муносабатларга путур етказмаслик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини 
олишдан иборатдир. 
Жиноий жавобгарлик жиноят ҳуқуқи нормалари билан 
қўриқланадиган ижтимоий муносабаларга жиддий зарар етказадиган 
ёки шундай зарар етказиши мумкин бўлган тажовуз қилингандагина 
вужудга келади. Шундай экан, жиноий жавобгарлик ўз навбатида 
қандайдир 
ҳуқуқий 
оқибатни 
вужудга 
келтиради. 
Жиноий 
жавобгарлик эса жиноят ҳуқуқий муносабатдир. Аммо жиноят 
ҳуқуқий муносабатнинг келиб чикиши учун бирон-бир юридик факт 
содир этилиши талаб қилинади ва бундай юридик факт жиноятнинг 
содир этилиши хисобланади.. 
Жиноий жавобгарлик ҳуқуқий жавобгарлкининг бир кўриниши 
бўлиб, у жиноят қонунида белгилаб қўйилган ва суд томонидан 
жиноят содир этишда айбдор бўдган шахсга нисбатан жавобгарликни 
қўллашдан иборатдир. Шунга мувофиқ равишда жиноий жавобгарлик 
жавобгарлкнинг бошқа турлари(ахлоқий, фуқаровий, маъмурий ва 
ҳ.к.)дан энг аввало ўзининг мазмуни жиҳатидан фарқ қилади. 
ЎзР Жиноят кодекси 16-моддасида жиноий жавобгарлик 
тушунчаси берилган: 
NOTA BENE! 
Жавобгарлик асослари 
Жиноят 
тушунчаси 
(ЖК 14-модда) 
Жиноятларни 
таснифлаш 
(ЖК 15-модда) 
Жиноят учун 
жавобгарлик ва 
унинг асослари 
(ЖК 16-модда) 


214 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling