Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-БОБ: ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ БОСҚИЧЛАРИ
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тамом бўлмаган жиноят
10-БОБ: ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ БОСҚИЧЛАРИ.
1. Жиноят содир этиш босқичлари тушунчаси ва унинг турлари. Жиноят ижтимоий хавфли қилмиш сифатида жиноятчининг у ёки бу қасди муайян вақт (жиноий ниятнинг пайдо бўлишидан бошлаб токи уни тўлиқ амалга ошириш ва жиноий мақсадга эришишгунга қадар бўлган давр) оралиғида амалга ошириладиган харакат (ҳаракатсизлик) сифатида тушинилади. Жиноятнинг тамом бўлганлигини аниқлаш содир этилган жиноят таркибига боғлиқ бўлади. Жиноят содир этиш босқичлари – бу қасддан жиноят содир этишнинг муайян босқичи бўлиб, жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноятга суиқасд қилиш ва тамом бўлган жиноятларда ифодаланади. А.С.Якубовнинг фикрига кўра, жиноят содир этишнинг дастлабки босқичи қасднинг шаклланиш босқичи ҳисобланди. Жиноят содир этиш босқичи сифатида қасднинг шаклланиши ва аниқланиши: биринчидан, жиноятни жиноий бўлмаган қилмишлардан ажратиш имконини беради; иккинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг профилактик фаолияти самарадорлигига кўмаклашади. Ижтимоий хавфлилик нафақат тамом бўлган, балки тамом бўлмаган жиноятларнинг ҳам асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Бу жиноятлар учун жавобгарлик белгилаш орқали қонун шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мол-мулкини, жамоат тартиби ва хавфсизлигини, Ўзбекистон Республикасининг Тамом бўлмаган жиноят Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятни содир этишга суиқасд қилиш (ЖК 25-модда) Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш (ЖК 26-модда) 226 Конституциявий тузуми ва қонун ҳимоясида бўлган бошқа объектларни химоя қилади. Барча жиноий қилмишларда ҳам жиноятга тайёргарлик кўриш босқичи мавжуд бўлмайди. Жиноят эҳтиётсизлик орқасида, жумладан, ҳаракатсизлик билан жиноятлар содир этилганида, жиноятга таёргарлик ва суиқасд босқичлари мавжуд бўлмайди. Бироқ айрим жиноятларда ҳаракатсизлик орқали жиноятга суиқасд қилиниши мумкин. ( Масалан, онанинг ўз чақалоғини ўлдириш мақсадида овқатлантирмаслиги). Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш дастлабки ёки тугалланмаган жиноий қилмишда ифодаланади. Бу қилмишларнинг тугалланган жиноятдан унда Махсус қисм моддасида кўрсатилган жиноят белгилари тўлиқ бажарилмайди: объектив томонни ифодаловчи белгиларнинг тўлиқ бажарилмаслиги ёки ижтимоий хавфли оқибатнинг йўқлиги билан фарқ қилади. Тугалланган жиноятларда қилмишнинг жиноийлигини ифодаловчи барча белгилар мавжуд бўлади. Тамом бўлмаган жиноят учун жавобгарлик масаласи, шахснинг жиноий фаолияти ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичида тўхтатилган бўлсагина вужудга келади. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд учун жавобгарликка тортиш учун жиноят қасддан бўлиши керак. Эгри қасдда жиноят содир этишнинг ушбу икки босқичи бўлмайди. Чунки жиноятга таёргарлик кўриш ва суиқасд қилишда шахснинг жиноят содир этиш истаги натижага эришишга қаратилган онгли ва мақсадли ҳаракатлардан иборат бўлади. Масалан, одам ўлдиришга суиқасд қилиш фақат тўғри қасд билан содир этилади, қачонки шахс ўлим юз беришини англаган ва истаган бўлгандагина суиқасд бўлиши мумкин. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш фақат тўғри қасддан содир этилган жиноятларда мавжуд бўлади. Эгри қасд билан содир этилган жиноятларда эса жиноятга таёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш боқичлари бўлмайди. Жиноятчи жиноий оқибат юз беришини хоҳламаган ҳолда жиноятга тайёргарлик кўриши ёки суиқасд қилиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноий оқибат унинг ҳаракат ишнинг мақсадини ташкил қилмайди. Жиноятнинг қасддан содир этилиши ҳар икки босқич учун ҳам зарурий белги ҳисобланади. Жиноятга тайёргарлик кўриш ва суиқасд қилиш ҳар қандай жиноий оқибатнинг юз беришини истисно этади. Айнан жиноий 227 оқибатнинг юз бермаганлиги тамом бўлган ва тамом бўлмаган жиноятлар ўртасидаги фарқни белгилаб беради. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling