Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

биринчи йўналиш, (фататистик йўналиш) ташқи вазият шахсни 
бошқаради, унинг хулқига таьсир этади ва фақат шу мухит таьсирида 
ҳаракат қилишга мажбур қилади. Бунда жавобгарликка тортиш учун 
асос бўлмайди ёки шахсга унинг айбисиз айб қўйилади; 
ккинчи йўналиш, (индотерминистик йўналиш) инсон фаолияти 
ҳеч нарсага боғлиқ бўлмайди, у ҳар доим мустақил тарзда ўз 
хоҳишига кўра ҳаракат қилади; 


218 
учинчи йўналиш, инсон фаолияти атроф ташқи муҳитга боғлиқ 
бўлади, унинг ижтимоий қобилияти, шахсий эхтиёжи ҳар қандай 
ҳолатда қандай ҳаракат қилиш кераклигини белгилайди. Бу шахснинг 
эркинлиги бўлиб, у мустақил ҳаракат қилади ва ўз ҳаракати учун 
мустақил жавоб беради. 
NOTA BENE! 
Жиноий 
жавобгарликнинг 
юридик 
жиҳати, 
жиноий 
жавобгарликнинг нима учун, қандай қилмиш учун ва у қайси 
шароитлар мавжуд бўлганида вужудга келишини белгилайди 
Жиноят кодексининг 16-моддасида белгиланишича жиноий 
жавобгарликка тортиш учун Жиноят кодекси Махсус қисм 
моддасида 
назарда 
тутилган 
жиноят 
таркибининг 
барча 
аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш асос бўлади. 
Бу норма жиноий жавобгарликнинг фактик ва юридик асосини 
белгиилайди. 
Жиноий жавобгарликнинг фактик асоси шахс томонидан 
содир этилган қилмишдир. Қилмишнинг жиноят деб тан олиниши 
учун унда қонунда кўзда тутилган жиноят таркибининг барча 
белгилари мавжуд бўлиши керак. 
Жиноиий 
жавобгарликнинг 
норматив 
асоси 
Жиноят 
кодексида кўзда тутилган жиноят таркибидир. Фактик ва норматив 
асослар жиноий жавобгарликнинг умумий асосини ташкил қилади. 
Содир этилган қилмиш билан қонунда кўрсатилган белгилар 
ўртасида тўла мувофиқлик мавжуд бўлса, қилмишга баҳо бериш 
давлатнинг ваколатли идораларига айбдорни жиноий жавобгарликка 
тортиш бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш 
имконини беради. Юқоридагилардан қуйидагича хулоса қилиш 
мумкин: 
1. 
Жиноий жавобгарликнинг ягона ва етарли асос содир 
этилган қилмишда жиноят таркибининг барча белгиларининг мавжуд 
бўлишидир.
Жиноят кодексида жиноят таркиби тушунчаси берилмаган 
бўлсада, жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят таркибига таъриф 
берилган. Жиноят таркиби деганда, Жиноят кодексида жавобгарлик 
белгиланган муайян ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида 
тавсифлайдиган обьектив ва субьектив элиментларнинг йиғиндиси 
тушунилади. 
Жиноят 
кодекси 
Махсус 
қисм 
нормаларининг 
диспозициясида қайси қилмиш жиноят эканлиги кўрсатилган ва 
уларга таъриф берилган. Жиноятнинг обьектив белгилари ёрдамида 


219 
Жиноят кодекси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар 
(жиноятнинг оьекти), қилмишнинг ўзи ҳамда оқибатлари ва улар 
ўртасидаги сабабий боғланиш (жиноятнинг оьектив томони); 
жиноятнинг субьектив белгилари орқали айб, жиноятнинг мотиви ва 
мақсади (субьектив томон) ва жиноят содир этгган шахсга 
қўйиладиган талаблар англанади.
2. 
Фақат содир этилган қилмишдагини жиноят таркиби 
бўлиши мумкин. Бу орқали Жиноят кодексида шахсни жиноят содир 
этиш хақидаги фикр, ўй, хаёл учун жиноий жавобгарликка 
тортилмаслигини кафолатланади.
3. 
Жиноят таркиби мавжуд бўлган қилмиш ижтимоий хавфли, 
ижтимоий муносабатларга тажовуз қилган ёки улар шундай зарарни 
етказишнинг реал хавфини келтириб чиқарган бўлиши лозим. 
Жиноий жавобгарлик асослари белгиланган Жиноят кодексиниг 16-
моддасида қилмишнинг ижтимоий хавфли бўлиши кўрсатилмаган. 
Лекин Жиноят кодексининг бошқа моддалари мазмунидан бундай 
хулосага келиш мумкин, уларда шахс, давлат ёки жамият учун 
хавфли бўлган қимишлар жиноят деб ҳисобланиши белгиланган.
Қилмишнинг 
ижтимоий 
хавфлилиги 
обьектив 
мезон 
ҳисобланади. Қонун чиқарувчининг вазифаси қилмишни ижтимоий 
хавфли деб баҳолаб, унга қарши курашишидан иборатдир. Агар 
қилмишда жиноят таркибининг барча белгалри бўлиб, лекин у 
ижтимоий хавфли бўлмаса, у жиноят деб топиилмайди.
4. 
Жиноий жавобгарликка тортиш асосини аниқлаш учун 
содир этилга қилмишни Жиноят кодекси Махсус қисм нормаси билан 
тахлил қилиш лозим. Агар содир этилган қилмишнинг таркибий 
элементлари Махсус қисм моддаси диспозициясида кўрсатилган 
жиноят таркибига мувофиқ бўлса, содир этилган қилмишда жиноят 
таркиби мавжуд бўлиб, шахсни жиноий жавобгарликка тортишга 
учун асос бўлади. Агар содир этилган қилмишда жиноятнинг бирор 
белгиси бўлмаса ёки у ижтимоий хавфли бўлмаса, жиноят деб 
баҳоланмайди. Масалан, ўзини- ўзи ўлдириш ёки ўзини-ўзи 
ўлдиришга суиқасд қилиш. Бу қилмиш ижтимоий хавфли бўлсада, 
шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди. Бунда жиноят қонунини 
аналогия бўйича қўллашга йўл қўйилмайди.
Жиноят 
ҳуқуқига 
тааллуқли 
бўлган 
жиноят 
таркиби 
элиментларидан адабиётларда жиноий жавобгарликка тортиш учун 
содир этилган қилмишнинг мавжуд бўлиши ягона асос бўлади.
1
1
Уголовное право. Общая часть М.., 1966, С.-41 


220 
Жиноий жавобгарликка тортиш учун асос шахс томонидан 
жиноят таркиби мавжуд бўлган ижтимоий хавфли қилмиш содир 
этилган вақтдан бошлаб вужудга келади. Бироқ уни аниқ бир шахсга 
нисбатан тадбиқ этиш учун юридик ҳужжат – суднинг қонуний кучга 
кирган айблов ҳукми мавжуд бўлиши лозим. Суднинг ҳукми жиноий 
жавобгарликни қўллашнинг асоси ҳисобланади.
Жиноят кодекси 5-моддасида фуқароларнинг қонун олдида 
тенглиги принципи белгиланган бўлиб, унга кўра: “Жиноят содир 
этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили дини ижтимоий келиб 
чиқиши, эьтиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатьий назар, бир 
хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенглиги 
белгиланган”. Бу асос ҳеч қандай шахс ҳолатни яхшиловчи ёки 
енгилаштирувчи ҳолат бўлиб ҳисобланмайди деган хулоса келиб 
чиқишига сабаб бўлади. 
Жиноят кодексининг 8-моддасида:“Ҳеч ким айнан битта жиноят 
учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас”,-дейилган. 
Битта қилмиш учун икки марта жиноий жавобгарликка 
тортмаслик фақат жиноий жавобгарликка хос хусусиятдир. Аммо 
битта жиноят учун жииноий жавобгарлик билан бир қаторда бошқа 
жавобгарлик чоралари хам қўлланиши мумкин. Масалан, жиноят 
туфайли етказилган моддий зарани қоплаш (фуқаровий жавобгарлик), 
ишдан бўшатиш (интизомий жавобгарлик). 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling