Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.95 Mb.
|
pedagogika va psixologiya
Ҳеч бир гап қолмади маълум бўлмаган,
Жуда оз сир қолди мавҳум бўлмаган. Билимим ҳақида нуқур ўйласам, Билдимки, ҳеч нарса маълум бўлмаган. Ул зот улкан кашфиётлар, чуқур билим эгаси бўлишларига қарамасдан ўзининг ҳеч нарса билмаслигини, бундан ҳам кўпроқ билшп мумкинлигини айтиб, ўзига нисбатан норозилик билдирмоқда. Бундан ҳам ортиқ камтарлик ва бундан ҳам ортиқ ўзига талабчанлик бўлмаса керак. Берунийнинг бу фикрлари толиби илм аҳли учун катта ҳаётий сабоқ, вақгнинг ҳар бир дақиқаси қайта такрорланмас эканлигини тушуниш, уни беҳуда сарфламаслик, қадрига етишнинг амалий намунасидир. Талабаларда камтарлик, илмга интилиш, ўзига нисбатан талабчанлик, табиат томонидан берилган умр каби бетакрор имтиёздан унумли фойдаланиш каби хислатларни тарбиялашда Берунийнинг юқоридаги каби маънавий меросидан ижодий фойдаланиб бориш катта самара беради. Инсон қадри умрида қанча йил яшагани билан эмас, балки бу фурсатдан қандай фойдаланганлиги, эл ва жамият манфаати йўлида нима ишлар қилганлиги билан ўлчанади. Бир аср умр кўриб, ном-нишонсиз ўгганлар ҳам бор, оз умр кўриб, абадий ном қолдирганлар ҳам бор. Инсонлар эл назарида уй-жой, молу мулклари билан яшамайдилар, балки халқ учун қилган шарафли ишлари билан барҳаёт яшайди. Тарихга назар солсак, неча-неча асрлар давомида шоҳлар, бойлар, дарвешлар, хуллас қанча-қанча инсонлар бу ҳаётдан ўтишган. Аммо халқи учун, унинг маънавий камолоти йўлида риёзат чеккан Форобий, ал-Бухорий, Беруний, Ибн Сино, Умар Ҳайём, Нажмиддин Кубро, Баҳовуддин Нақшбанд, Лутфий, Алишер Навоий, Биноий, Кошифий каби алломаларимиз инсоният камолотининг йўлчи юлдузлари бўлганликлари учун мана неча асрлар ўтибдики, биз. билан ёнма-ён яшаётгандек ишимизга, ўйларимизга, орзуларимизга ҳамкор, ҳамнафас, руҳи-поклари хотирамизда абадийдир. Яхши фазилатлар қалбида макон қурган ва уларни ҳаёти давомида янада сайқаллаб, такомиллаштириб борган инсон камолотга эришиб бораверади. Ақлий, ахлоқий, хуқуқий ва касбий билимлари сарчашмасини тўлатиб, камолотга интилиб борган инсон жамиятда қуёш каби нур сочиб туради. Қуёш ўз нури билан ҳам иситиб, ҳам шифо берганидек, комил инсон ҳам юртига, Ватанига фақат яхшилик келтиради, унга маънавий озуқа ва эзгулик беради. Инсоннинг тарбияланганлигини қандай баҳолаш мумкин? Унинг мезони нимадан иборат? Инсон комиллигининг мезони унинг ўқиб-уққанлиги,ақлий ва ахлоқий билимлари савияси ва уларни ҳаётда қўллай билиш кўникмасини ҳосил қилганлиги билан белгиланади. Онги билимлар уммонига айланган, ўқиб-уққан толиби илм ахлларимизнинг тафаккури бой, тил-забони ширин, камтар бўлиб, тўплаган билим заҳираларидан ўзгаларни ҳам баҳраманд эта билмоқлари зарур. Шундай инсонлар борки, ақлий билими чуқур, аммо ахлоқий билими саёз. Аксинча ахлоқий билими етарли, лекин ақлий билими қониқарли эмас.Агар инсон ақлий ва ахлоқий билимларини пухта эгаллаб, уни чуқур тафаккур қилса ва тил дастурхонига солиб, уни харидорларига чиройли қилиб, меҳрли узата олса айни муддао. Жамиятимизнинг равнақи шундан, ёшларимиз камолоти шундандир. Республика Олий Мажлисининг 12-сессиясида Президентимиз томонидан "Куч-билим ва тафаккурда" деган теран бир фикр илгари сурилди. Тафаккур-инсоннинг бутун ҳаётий ва ижодий фаолиятини идора қилувчи онгининг камолот ўлчовидир. Унга фақат билим олиш, ҳаётни кузатиш, уни ўқиш ва уқиш, яхши ва ёмонни таҳлил қилиш, улардан хулоса чиқариш орқали эришилади. Тафаккур ақл тарозиси бўлган тил орқали намоён бўлади. Сизнинг сўзлаган сўзингиз, айтган фикрингиз тафаккурингизнинг, ақл-идрокингазнинг, онгингизнинг ойинасидир.Тил ҳақида, фаҳм-фаросат, тафаккур ҳақида алломаларимиз ўз меросий манбаларида шундай ёзадилар: Инсон нотиқлиги, саодат тилдан, Назокат тилдандир, нафосат тилдан, Ҳаёт сабоқлари кўрсатур шуни, Дўзах тилдан эрур ва жаннат тилдан, Икки нарса ажратади инсонларни ҳайвондин, Инсонлиги билинади ҳунар ила забондин, Шундай экан, кшииларнинг энг улуғи ҳунарманд Ёки сўзга чечан киши, фикри равон, тили қанд. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling