Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.95 Mb.
|
pedagogika va psixologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оила аъзоларининг ҳуқуқлари.
Оила мақсади — икки жинснинг ўзаро келишуви асосида фарзандни дунёга келтириш ҳамда табиат ва жамиятнииг давомийлигини таъминлаш.
Оила вазифаси — эр-хотиннииг биргаликда хўжалик юритиш асосида оилани ҳам маънавий, ҳам иқгисодий жиҳатдан таъминлаш ҳамда жамиятга соғлом, ақлли, ҳар томонлама баркамол фарзанд тарбиялаш. Оила аъзоларининг ҳуқуқлари. Оилада ва жамиятда эр ва хотин тенг ҳуқуқларга эга. Бу срда қонунда белгиланган ҳуқуқлар ҳақида гап кетмоқда. Буттдай гепглик сайлаш, сайланиш, касб танлаш, ишлаш, билим олиш, ўзига ёр танлаш ва ҳоказо ҳуқуқларда ўз ифодасини топади.Лекин икки жинснинг биологик, руҳий тузилиши иуқтаи-назаридан бундай тенглик йўқ. Шунинг учун аёл ва эркакнинг оилада рўзғор тебратиш, фарзандларни тарбиялаш, фарзанд-ларнинг оила юмушлари ва вазифаларидаги меҳнат тақсимоти масалаларидаги ҳуқуқ ва бурчларида бирмунча тафовутлар мавжуд. Оила тарбиясида ҳикмат (фалсафий-педагогик йўналишлар) кўп. Янги ўтқазилган ниҳолнинг тўғри ёхуд эгри ўсиши боғбон меҳнати ва маҳоратига боғлиқдир. Эгри ўсаётган ниҳолнинг қаддини ростлаб қўйилмаса, у нотўғри ривожланади. Янги туғилган гўдак тарбияси билан шу ёш ниҳол ҳолати ўртасида қандайдир табиий ўхшашлик мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, меҳнат тарбияси, маънавий-ахлоқий тарбия, ахлоқ-одоб нормалари, Ватан туйғуси ва ватанпарварлик тарбияси, маънавий-эстетик тарбия, жисмоний тарбия, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат, миллий ғурур ва ифтихор тарбияси, ижтимоий тарбия ва шу кабилар оиладан бошланади. Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятларнинт ривожини таъминлайдиган, янги авлодни дунёга келтириб, уни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи ҳисобланувчи муқаддас маскандир. Оила табиатнинг энг гўзал мўъжизаларидан бири бўлиб, у инсонларга хос «табиий-биологик» (жинсий муносабатлар, бола туғиш), иқтисодий (мулкий муносабатлар, уй-рўзғорни бошқариш), ҳуқуқий (никоҳни давлат йўли билан қайд этиш), маънавий (эр-хотин, ота-она ва болалар ўртасидаги меҳр-оқибат туйгуси ва бошқалар) муносабатларига асосланган ижтимоий бирликдир. Оила мазмун ва моҳиятига кўра ҳар бир халқ, ҳар бир миллат учун ўзига хос характерли хусусиятларга эгадир. Шарқда оила тушунчаси оила қуриш ва унинг мустаҳкамлигини, фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш инсоннинг ўз миллати, авлод-аждодлари, жамияти олдидаги муқаддас бурчи ҳисобланади. Айниқса, ўзбек халқи учун оила эиг муқаддас даргоҳдир. Юртбошимиз таъбири билан айтганда: «Бунда ўзаро ҳурмат ва қаттиқ тартиб бўлмаса, оиланинг барча аъзолари ўз бурчларини адо этмаса, бир-бирига нисбатан эзгулик билан меҳр-оқибат кўрсатмаса яхши ва муносиб тарзда яшаш мумкин эмас... Ўзбекларнинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош-уруғлари ва яқин одамларининг, қўшниларининг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир». Шунинг учун ҳам мамлакатимизда оила ва унинг муқаддаслигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Юртбошимизнинг ташаббуслари билан 1998 йил «Оила йили», 1999 йил эса «Аёллар йили» деб эълон қилинди ва шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан махсус Давлат дастурлари қабул қилинди. Олий мажлиснинг XI сессиясида қабул қилинган «Оила Кодекси» эса оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашда, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини муҳофаза этишда ҳуқуқий кафолат бўлиб ҳисобланади. Оиланинг энг муҳим вазифаларидан бири - тарбия ҳисобланади. Оила - тарбия маскани. Айнан шу масканда дунёга келган фарзанд ота-онадан нафақат ирсий хусусиятларни олади, балки улардаги хатти-ҳаракат, ахлоқ-одоб қоидаларини ҳам эгаллаб боради. Ота-она ўртасидаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби олий даражадаги қадриятлар она сути, оила аъзолари меҳри ва намунаси билан бола хулқи, хатти-ҳаракати мазмунига сингиб боради. Боланинг ақлий, ахлоқий, эстетик, иқтисодий, экологик, жисмоний, маънавий, гигиеник, жинсий тарбиясида оила асосий омил ва восита ҳисобланади. Бу ўринда ота-она - санъаткор, бола - санъат асари, тарбия жараёни эса санъатнинг ўзидир. Санъат асарининг муваффақияти, жозибадорлиги, умрбоқийлиги санъаткорнинг маҳорати, савиясига боғлиқдир. Демак, оила жамиятнинг асосий негизи бўлиб, унинг мустаҳкамлиги ва фаровонлигидан жамият манфаатдордир. Дарҳақиқат, доноларимиз таъбири билан айтганда, «Оила - жамиятнинг дуру гавҳаридир». Ушбу дуру гавҳарнинг мусаффолиги, атроф-муҳитга эстетик таъсирчанлиги, одамлар муҳаббатига доимий сазоворлигини таъминлаш оиланинг ҳар бир аъзосидан жуда катта масъулият талаб этади. Оила деб аталмиш муқаддас салтанатнинг топталиши, бузилишига йўл қўйишга, унинг шаънини булғашга ҳеч кимга ҳуқуқ берилмаган. Чунки оила - давлат таянчи, бахт ва саодат бешигидир. Маъруза бўйича таянч сўзлар: Оила, оила мақсади, оила вазифалари, фарзанднинг ота-она олдидаги ва аксинча ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling