Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet3/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

Мавзу бўйича таянч сўзлар :
Маънавият, ақлий, ахлоқий, амалий, жисмоний сифатлар, тарбия, таълим, эзгу ният, эзгу сўз, эзгу иш, предмет, объекг, этнография.
АДАБИЁТЛАР:
1. Ўзбекистон Реслубликасининг "Таьлим тўғрисида"ги Қонуни. Т, 1997.
2. Ўзбекистон Республикаси "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури". Т, 1997.
3. И. Каримов. «Баркамол авлод — Ўзбекисгон тараққиётининг пойдевори". Т. 1997.
4. И.Каримов. «Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман». Т. 2000.
5. Ўзбек педагогикаси тарихи. (Қўлланма. проф. А.3уннунов таҳрири остида). Т. "Ўқитувчи". 1997.
6. Педагогика. (Қўлланма. А Мунавваров таҳрири остида) Т. "Ўқитувчи". 1996.
7. Педагогика. (Қўлланма. проф. А.Ильина таҳрири остида). М. 1984.
8. Очилов М. Университетлар тизимида педагог ходимлар тайёрлаш муаммолари. "Таълим ва тарбия" журнали. 1997. 5-6 сон.
9. Педагогика. (Маърузалар матни. Проф. Н.Ғайбуллаев таҳрири остида). Т. «Университет». 1999.


2-МАВЗУ Таълим ва тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари. Ёшларни тарбиялашда педагогиканинг аҳамияти. Миллий тарбиянинг мақсади.

/. Миллий тарбиянинг маъноси ва педагогик моҳияти.


2. Миллий педагогиканинг илмий-тадқиқот усуллари.
3. Инсоннинг нодир бетакрорлиги миллий маънавиятимизнинг асоси.
4.Халқ педагогикаси-миллий педагогика асоси.
Президентимиз И. А Каримов таълим-тарбия жараёнидан мақсад, фақат илмий маданий меросни ўрганиш эмас, балки бетакрор хазинамизнинг илмий, амалий тамойилларини янги даврга хизмат қилувчи қирралари, ҳикматларини очиш, уларни ҳаётга тадбиқ қилишдан иборат эканлигини мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ белгилаб берган эдилар.
Президентимиз томонларидан маънавиятни иқтисоддан устувор деб эълон қилиниши миллий давлатчилигимизнинг, миллий мафкурамизнинг асосини ташкил қилувчи улуғвор миллий ғоя эди. Бу миллий ғоя чуқур илмий асосларга эга бўлиб, жуда тўғри танланганлиги дунёвий, диний фанлар ва ҳаёт исботламоқда ҳамда бутун дунё ҳамжамияти тан олмоқда.
И. А. Каримов миллий юя, миллий мафкура ҳар кунги ҳаёт шароитларидан келиб чиқиши билан бирга ҳар бир фуқаронинг, давлатнинг, миллатнинг истиқболидан ҳам келиб чиқади. «Фидокор» газетасининг мухбири билан (2000, июн) «Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман» номли мулоқотларида баён этгган эдилар: «Чунки _мафкура.жамиятда яшайдиган одамларнинг ҳаёт мазмуни, уларнинг интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Ҳар қандай инсон, табиийси, мурод-мақсадсиз яшай олмайди. Бинобарин, токи ҳаёт мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан, улар ўз тараққиёт йўлини, эртанги кун уфқларини ўзининг миллий ғояси, миллий мафкураси орқали белгилаб олишга интилади». Президентимизнинг бу фикрларини ғоя, мафкура, миллий ғоя, миллий мафкура, маънавият атамаларининг этимологиялари ҳам тасдиқлаб беради.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling