Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.95 Mb.
bet46/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

4. Тафаккур турлари
М уайян ижтимоий муҳитда турмуш кечираётган одамларнинг эҳтиёжлари, хатти-ҳаракат мотивлари, нарсаларга қизиқишлари, интилишлари, майллари, ақлий қобилиятлари, ҳатто фаолиятлари ҳам турли-тумандир. Худди ана шу боисдан, уларнинг тафаккури ҳам ҳар хил ҳолатларда, вазиятларда турлича тарзда вужудга келади, намоён бўлади. Бундан олдинги бобларда таъкидлаб ўтканимиздек, билиш жараёнида, амалий ва назарий вазифаларни ҳал этишда, ўзга кишиларнинг нутқ орқали ифодаланган фикрларини уқиб олишда муомалага киришишда, фикрларини тушуниб олишда инсон фикр юритади. Психолгия фанида тафаккур шаклига, топшириқ хусусиятига, фикр ёйиқлигига, фикран оригиналлик даражасига қараб қуйидагича шартли классификация қилинади.

Т А Ф А К К У Р Т У Р Л А Р И

Формуласига кыра




Топщирик характерига кура




Фикр ёйи=лигига кура




Фикрнинг оригиналлик даражасига кура




кыргазмали- щаракат
кыргазмали- образли




амалий
назарий
ихтиёрсиз
ихтиёрий




конкрет
астракт
реалистик
аутистик
интуктив
дискурсив
диалектик




репродуктив
продуктив
(ижодий)
визуал
фазовий









1. Кўргазмали-ҳаракат тафаккури
Бола туғилишидан тортиб, то унинг боғча ёшигача даврни амалий фаолиятда кўргазмали-ҳаракат тафаккур ўсишининг асосий палласи деб аташ мумкин. Мазкур ёшдаги инсон зоти ана шу амалий фаолият қобиғида ақлий ҳаракатларни амалга оширади, амалий билимларни ўзлаштиради, натижада кўргазмали-ҳаракат тафаккур ўса боради.
2. Кўргазмали образли тафаккур
Инсон томонидан бевосита идрок қилинаётган предметлар эмас, балки фақат тасаввур қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат тафаккур тури кўргазмали-образли-тафаккур деб аталади. Тафаккурнинг мазкур кўриниши 4-7 ёшгача бўлган болаларда намоён бўлади. Боғча ёшидаги болаларда кўргазмали ҳаракат тафаккурнинг амалий элементлари кўргазмали образли тафаккур босқичига ўтгандан сўнг ҳам сақланиб қолади, лекин у ўзининг етакчи ролини йўқота бошлайди.
3. Интуитив ва аналитик тафаккур.
Тафаккур активлигига қараб ихтиёрсиз (интуитив) ва ихтиёрий (аналитик) тафаккур турларига ажратилади. Интуиция деб, мантиқий тафаккур ёрдамида кўп вақтлар давомида ҳал қилинмаган ақлий вазифаларнинг тўсатдан, кутилмаганда ҳал қилиниб қолиши жараёни аталади. Шахснинг муайян соҳадаги ҳаётий ёки илмий тажрибаларига асосланган интеллектуал сезгирлигидан иборат фаолиятдир.
Кўпинча ихтиёрий тафаккур жараёни мулоҳаза, муҳокама, исботлаш, гипотеза қилиш каби шаклларда намоён бўлади. Мамавзутика, физика, кимё, психология ва бошқа фанлардаги муаммо ва масалаларни ечиш жараёнлари бунга ёрқин мисол бўла олади. Бундан ташқари ихтиёрий тафаккурга танқидий ёки назорат (контрол) тафаккур ҳам киради. Моддий борлиқни адекват акс эттириш фикр юритишни танқидий ва синчков бўлишини тақозо этади. Бинобарин, нарса ва ҳодисаларни атрофлича билиш учун, объектив баҳо бериш зарурияти туғилади, бу эса ўз навбатида, фикр юритиш кўлами кенг, аналитик-синтетик фаолият доираси мустаҳкам бўлишини талаб қилади.
Тафаккур жараёнлари ихтиёрсиз юз бериши ҳам мумкин. Лекин бу ҳолда улар ихтиёрий тафаккурга суянган тарзда вужудга келади. Жумладан, одамнинг амалий, маиший ва ҳоказо фаолиятларида ихтиёрсиз равишда қатор саволлар пайдо бўлиши ва уларга беихтиёр жавоблар ахтариш ҳоллари учраб туради. Бундай пайтларда инсон фикр юритяптими ёки йўқми, буни билиш жуда қийин, ваҳоланки у ўзича гўё саволларга жавоб топгандай, ширин ҳис-туйғуларни бошдан кечираётгандай бўлади, шунинг учун кўпинча «тилимнинг учида турибди» одамлар қандайдир текст ёки муаммо, масала устида боҳ қотириб ўтирганларида (бирор нарсанинг бевосита таъсири натижасида) фикр юритиш мутлақо беихтиёр ўй бериб қолади ва уларни асосий топшириқни бажаришдан узоқлаштиради. Баъзан амалга оширилиши мақсад қилиб қўйилган топшириқни ихтиёрий равишда бажариш жараёнимизда бу режага киритилмаган (фавқулодда вужудга келган) айрим вазифаларни ҳам бажарамиз, бу жараён биз учун ихтиёрсиз равишда ўтади.
Абстракт тафаккур нарсаларнинг моҳиятини акс эттирувчи ва сўзларда ифодаловчи тушунчаларга таяниб, фикр юритишдир. Алгебра, тригонометрия, физика, чизма, геометрия, олий математика масалаларини ечиш маҳалида фикр юритиш, мулоҳаза билдириш абстракт тафаккурга хос мисоллардир. Алгебраик миқдорларини конкрет нарсаларга таққослаб, нисбатан бериб конкретлаштирилса бўлади, лекин бу ерда бизнинг мақсадимиз конкрет миқдор тўғрисида фикр юритиш эмас, балки шу нарсалар ўртасида мавжуд умумий миқдор алоқалари устида мулоҳаза юритишдир. Чунончи, бу ҳолда биз фақат умумлашган тушунчаларга таяниб фикр юритамиз.
Абстракт тафаккур конкрет тафаккурдан ғоят кенг маъно англатиши билан воқеликни чуқурроқ билишга олиб бориши билан фарқ қилади. Шунинг учун биз якка ҳукм воситаси билан қатор нарса ва ҳодисаларга тааллуқли ички қонуниятлар тўғрисида фикр юрита оламиз. Идрок ва тасаввур қилиш мумкин бўлмаган нарса ва ҳодисалар тўғрисида абстракт тафаккур ёрдамида мулоҳаза юритса бўлади. Шу сабабли жамият ва табиат қонунлари ҳақида, борлиқ тўғрисида, чексизлик, сифат, миқдор, тенглик тўғрисида, гўзаллик юзасидан мавҳум абстракт мулоҳаза юритиш мумкин, холос.
Ҳодисаларни изоҳлашга, фараз қилишга қаратилган тафаккур назарий тафаккур деб аталади. Тушунчалар ўртасидаги боғланишларни, муносабатларни, ички боғланишларни ёритиб бориш ва шу боғланишларни назарий жиҳатдан фикр юритиш йўли билан изоҳлаш каби жараёнларни назарий тафаккур ёрдамида амалга ошириш мумкин. Изоҳлаш пайтида изоҳланаётган нарса ва ҳодисалар, хосса ва хусусиятлар, жисм ва предметлар, умуман бутун воқелик маълум туркумдаги тушунчалар қаторига киритилади ва уларнинг фарқ қиладиган белги ва аломатлари фикран ажратиб кўрсатилади. Бундан ташқари муайян объектларнинг моҳияти, мазмуни, мавжуд бўлишлик сабаблари, келиб чиқиши, тараққиёти, ўзгариши, шунингдек, уларнинг аҳамияти ва функция ҳамда вазифалари изоҳлаб берилади.
Психологияда фикр юритиш актлардан, ҳаракатлардан иборат эканлиги таъкидланади. Инсоннинг амалий фаолиятида қўйилган масаланинг (вазифанинг) акти фикр юритиш ҳаракати деб аталади. Тафаккурнинг ҳаракати бирон-бир вазифа ёки масала юзага келиши биланоқ ўз функциясини бошлайди. К. К. Платонов тафаккур ҳаракати босқичларнинг ушбу схемасини ишлаб чиққан.
К. К. Платонов фикрига кўра вазифанинг ҳал қилиниши тафаккур ҳаракатини якунлайди. Бироқ топилган масала ечими янги тафаккур ҳаракатларини вужудга келтириши, бетўхтов фикр юритиш жараёнлари билан таъминлайдиган янги саволларни туғдириши эҳтимол.




Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling