Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Акмеология-шахс тараққиёти қонуниятларини ўрганувчи фан тармоғи сифатида. Шахс тараққиётининг даврларга бўлиниши


Download 0.95 Mb.
bet47/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

1. Акмеология-шахс тараққиёти қонуниятларини ўрганувчи фан тармоғи сифатида. Шахс тараққиётининг даврларга бўлиниши.
Шахс индивидуал тараққиётининг муҳим омилларидан яна бири унинг ёшига боғлиқ бўлган хусусиятлардир. Чунки тараққиётнинг ҳар ёш босқичи ҳзининг ривожланиш омилларига, қонуниятларига, янгиликлари ва ҳзгаришларига эга бўлиб, улар шахснинг характери, темпераменти, иқтидори, билиш жараёнларига бевосита таъсирини ўтказади.
Ёш тараққиёти даврларининг ҳам сифат, ҳам миқдор ҳзгаришларига эна бўлган кўрсаткичлари борки, амалий психология ҳар бир ёш хусусиятларини ана шу иккала кўрсаткич нуқтаи назаридан ҳрганиши ва шахс хулқини бошқариш ва таъсир кўрсатишда уларга таянмоғи лозим.
Умуман психологияда исбот қилинган фактлардан бири шуки, турли даврлардаги инсон тараққиёти ҳта мураккаб жараён бўлиб, ҳар бир даврнинг ҳз қонуниятлари мавжуд.
+уйида турли психологларнинг шахс тараққиётининг даврларга бўлиши ҳақида маълумотларни кўриб чиқамиз.
Ҳозирги замон психологиясининг таниқли вакили А.В.Петровский инсон тараққиётига шахсни таркиб топтиришнинг социал-психологик нуқтаи назардан ёндашиб, ўзига хос оригинал классификациясини яратади. Ушбу назария негизида юксалиш, етукликка интилиш ғояси ётганлиги сабабли болалик, ўсмирлик, ўспиринлик даврлари ётади, холос. А.В.Петровскийгача психологлар тараққиётнинг бир текис жиҳатини олиб ўрганган бўлсалар, бундан ўлароқ у шахс шаклланишининг просоциал (ижтимоий қоидаларга риоя қилиб) ва асоциал (аксижтимоий) босқичлари мавжуд бўлиши мумкинлигини далиллаб беришга ҳаракат қилади. Шунинг учун тараққиёт учта макрофазадан иборат эканлигини шарҳлаб, унинг биринчи тури болалик даврига тўғри келиб, ижтимоий муҳитга мослашиш, кўникиш (адаптация), иккинчиси - ўсмирларга хос индивидуаллашиш (индивидуализация), учинчичи - ўспиринлик, яъни етукликка интилиш даврида индивидуал ҳолатларни мувофиқлаштириш (бирлаштириш) хусусиятлари билан тавсифланади. А.В.Петровский шахснинг шаклланишини қуйидаги босқичлардан иборат бўлишини таъкидлаб ўтади.
1. Илк болалик (мактабгача ёшидан олдинги давр) - туғилгандан то 3 ёшгача.
2. Боғча ёши даври - 3 ёшдан то 7 ёшгача.
3. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи даври - 7 ёшдан то 11 ёшгача.
4. Ўрта синф ўқувчиси (ўсмирлик) даври - 11 ёшдан то 15 ёшгача.
5. Юқори синф ўқувчиси (илк ўспиринлик) даври - 15 ёшдан то 17 ёшгача.
Л.С.Виготский жаҳон психологлари шахснинг тузилиши ва ривожланишига оид назарияларни танқидий таҳлил қилиб, камолотни вужудга келтирувчи руҳий янгиланишлардан келиб чиққан ҳолда жараённи қуйидаги босқичларга ажратади.
1. Чақалоқлик даври инқирози (кризиси).
2. Гўдаклик даври - 2 ойдан 1 ёшгача. Бир яшарлик инқироз.
3. Илк болалик даври - 1 ёшдан 3 ёшгача. 3 яшарлик инқироз.
4. Мактабгача ёшдаги давр - 3 ёшдан 7 ёшгача. ? яшарлик инқироз.
5. Мактаб ёши даври - 8 ёшдан 12 ёшгача. 13 яшарлик инқироз.
6. Пубертат (жинсий етилиш) даври - 14 ёшдан 18 ёшгача. 17 яшарлик инқироз.
Д.И.Фельдштейн классификацияси ҳам шахсга ижтимоий ёндашувга асосланган бўлса ҳам, лекин у А.В.Петровскийникидан кескин фарқ қилади. Д.И.Фельдштейннинг фикрича, инсонни шахс сифатида шаклланиш жараёнида иккита катта тараққиёт босқичини босиб ўтади, улардан бири - “Мен жамият ичида” деган позициядан иборат бўлиб, у ўзига қуйидаги ёш босқичларини қамраб олади:
1) илк болалик - 1 ёшдан 3 ёшгача,
2) кичик мактаб ёшидаги ўқувчиси даври - 6 ёшдан то 9 ёшгача,
3) юқори синф ўқувчиси даври - 15 ёшдан то 17 ёшгача.
Шахс тараққиётидаги иккинчи позиция “Мен ва жамият” деб номланиб, у қуйидаги ёш босқичларига тааллуқлидир:
1) гўдаклик - туғилгандан то 1 ёшгача,
2) мактабгача ёшдаги болалар - 3 ёшдан 6 ёшгача,
3) ўсмирлар - 10 ёшдан то 15 ёшгача.
Д.И.Фельдштейн бошқа тадқиқотчилардан фарқли ўлароқ, ўсмирлик даврини уч босқичга ажратади. Унинг мулоҳазасига кўра, биринчи босқич (10-11 ёш) ўзига муносабатни кашф қилишдан иборат бўлиб, ўзини шахс сифатида ҳис қилиш ва қатъий қарорга келиш билан якунланади. Иккинчи босқич 12-13 ёшдаги ўсмирларни ўз ичига олиб, бир томондан, ўзини шахс сифатида тан олиш, иккинчи томондан, ўзига салбий муносабатда бўлиш хусусиятига эга. Учинчи босқич 14-15 ёшли катта ёшдаги катта ўсмирлардан иборат бўлиб, тезкорликда ўз-ўзини баҳолашга мойил муносабати билан тавсифланади.
Болалар психологияси фанининг йирик намояндаси А.А.Люблинская шахс тараққиётини муайян босқичларга ажратишда педагогик психология позициясидан турган ҳолда фаолият нуқтаи назардан унга ёндашади, маълум даврларга ажратади ва уларни атрофлича шарҳлаб беришга интилади.
1. Чақалоқлик даври - туғилгандан то бир ойликгача.
2. Кичик мактабгача даври 1 ойдан то 1 ёшгача.
3. Мактабгача ёшидан олдинги давр - 1 ёшдан то 3 ёшгача.
4. Мактабгача ёши даври - 3 ёшдан то 7 ёшгача.
5. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилик даври - 7 ёшдан то 11 (12) ёшгача.
6. Ўрта синф ўқувчиси даври (ўсмирлик) - 13 ёшдан то 15 ёшгача.
7. Юқори синф ўқувчиси даври - 15 ёшдан то 18 ёшгача.
Педагогик психологиянинг таниқли намояндаси В.А.Крутецкий инсоннинг онтогенетик тараққиётини мана бундай босқичлардан таркиб топиш эҳтимоли мавжудлигини асослаб беришга ҳаракат қилади.
1. Чақалоқлик (туғилгандан то 10 кунликгача).
2. Гўдаклик даври (10 кунликдан то 1 ёшгача).
3. Илк болалик даври (1 ёшдан то 3 ёшгача).
4. Боғчагача бўлган ёш давр (3 ёшдан то 5 ёшгача).
5. Боғча ёш даври (5 ёшдан то 7 ёшгача).
6. Кичик мактаб ёши даври (7 ёшдан то 11 ёшгача).
7. Ўсмирлик ёш даври (11 ёшдан то 15 ёшгача).
Негадир муаллифларнинг аксарияти онтогенезда шахснинг ривожланишини қолган босқичларини ҳисобга олмайдилар.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling