Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ёшлардаги аттракция ва юксак ҳис туйғулар


Download 0.95 Mb.
bet49/51
Sana07.01.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1083136
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
pedagogika va psixologiya

3. Ёшлардаги аттракция ва юксак ҳис туйғулар.

Шахсда топшириқни бажариш билан боғлиқ жавобгарлик ҳисси ҳар хил маънода кечирилади; 1) ташвишланиш эмоцияси (бир томондан, хурсандлик, иккинчи томондан эса қўрқиш ҳисси) сифатида; 2) ўз кучига, ғайратига, ифтихорига ишонч эмоцияси тариқасида; 3) вазифага жиддий қарайдиган тенгдошлардан ғазабланиш эмоцияси сифатида; 4) шарт-шароитларни ҳисобга олишга нисбатан шубҳаланиш сифатида ва ҳоказо. Таҳлилдан кўриниб турибдики, жавобгарлик ҳиссининг моҳияти уларнинг оддий йиғиндисидан иборат эмас, балки жамоа аъзоларининг эҳтиёжига айланган воқеликни англашдир. Масалан, китоб ўқиб лаззатланиш билан китобни ўқиб тугатиш шодлик ҳиссини фарқламоқ лозим.
Психология фанида юксак ҳислар қуйидаги турларга ажратилади: 1) меҳнат фаолиятини давомида кечириладиган ҳислар-праксик ҳислар (юнонча-praxis сўзидан олинган бўлиб, иш, фаолият, юмуш деган маънони англатади); 2) интеллектуал ҳислар (латинча intellectusган сўздан олинган бўлиб, тушуниш, ақл деган маънони билдиради); 3) ахлоқий ҳислар (латинча moratis сўзидан олинган бўлиб, ахлоқийлик деган маънони англатади); 4) эстетик ҳислар (юнонча aistesis деган сўздан олинган бўлиб, ҳиссий идрок, ҳиссий деган маънони акс эттиради).
Праксиз ҳислар. Шахснинг амалий ҳаётининг исталган тармоғи, мақсадга мувофиқ онгли фаолияти шахснинг уларга нисбатан муайян муносабатда бўлишнинг муҳим соҳасига айланиб қолади.
4. Психологик билимларда ёшларда касб танлаш муаммоси.
Илмий нуқтаи назардан, ёшларнинг касб танлаши кўп омиллар: ижтимоий, иқтисодий, демографик, психологик-педогогик ҳамда Ўзбекистонда тарихан мавжуд бўлган оилавий анъаналар ва турли миллий меҳнат кўринишлари кабиларни таъсирига боғлиқ бўлади.
Касб танлаш ёшларнинг шахсий ва индивидуал-психологик хусусиятлари билан шартланган бўлади. (Яъни, йўналганлик, дунёқараш, ишонч, характер, темперамент, қобилиятлар). Психологик жихатдан шартланган касб танлови хар бир ўқувчининг индивидуал таркибида мавжуд бўлган, лекин ота-оналар, танишлар, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий мухит остида шаклланадиган қизиқишлар, касбий интилишлар, ўқув ва шу касбни эгаллаш мотивлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Ёшларнинг дастлабки касб танловига ва кейинчалик касбий аниқлаш тайёргарлик замонавий умумтаълим мактабларининг мухим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу эса касбга йўналтириш тадбирлар (касбий таърифлар, касбий маслаҳат, ёшларни касбий психодиагностикаси; касбга йўналтириш терминлари)ини ташкиллаштириш ва ўтказиш йўллари орқали амалга оширилади.
Касб танлаш муаммосини ўрганиш ва ҳал этилиши методологик режага кўра янги касбга йўналтириш технологияларини ишлаб чиқарилиши ва киритилиши билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ўз ичига олади. Янги касбга йўналтириш технологияларини ишлаб чиқилиши ва киритилиши замонавий касблар классификаторлари; ахборот тизимлари, комрьютерли диагностик дастурлар; стандартлаштирилган касбга йўналтириш методикалари; мактабларда касбга йўналтиришни комплекс илмий-методик жихатдан таъминланиши ва бошқаларни ўз ичига олади.
Психологик жихатдан, касб танлаш муаммосини ўрганиш ва ҳал этилиши касбий психодиагностика методланинг ишлаб чиқилиши ва киритилишини таҳлил этади ва бу методлар қуйидаги мақсадларда қўлланилиши керак:
Ёшларни маълум бирор касб талабларига «мос келиш-мос келмаслик» психологик критерийсини аниқлаш;
Психоаналитик назариялар касбий аниқлаш ва инсон хулқ-атворини ички омиллар (психик тузилма, инстинктлар, англанмаган эхтиёжлар, мойилликлар) дан келиб чиққан ҳолда тушунтирганлар. Бу бирга, шу назариялар касб танлашга таъсир этадиган ва касбий фаолиятни муваффақиятли амалга ошириши учун аҳамиятли бўлган инсоннинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш соҳасида ўтказилган тадқиқот ишларини олиб борилишига ва касбий йўналганликнинг ривожланишига таъсир кўрсатганлар.
Касбий йўналганлик муаммосини ўрганилиши ва ҳал этилишида Т.Шарманн(1965), С.Вигермс(1962) ва П.Блауман(1965) ишларида берилган касб танлашнинг ижтимоиё психологик назариялари катта роль ўйнайди. Бу назарияларда касб (мутахассислик) танлаш индивиднинг турли интеракция кўринишлари ва инсон хаётига жамоавий институтлар; иқтисодиётда, сиёсатда, таълим соҳасида, ижтимоий тузилмаларда бўлаётган ўзгаришлар каби ташқи таъсирларига боғлиқ бўлади. Интеракция тушунчаси (англизча interaction - ўзарофаолият) касб танлаш ва шахснинг касбий ривожланиши инсоннинг бошқа одамлар билан ўзарофаолият ва ўзарошахсий мулоқатига боғлиқлигини англатади. Бунда инсоннинг «бошқасининг ролини қабул қилиш» (ролни хулқ-атвор) қобилиятлари психологик аҳамиятга эга ва ҳамда бошқа одамларнинг касбий фаолияти ва мавқеини идрок эилиши билан боғлиқ ижтимоий перценция ва установкалар.
Анъанавий касб танлашнинг психологик назариялари, танқидларга қарамай, ўсиб келаётган ёш авлодни касбий фаолиятга, касбий маслаҳатларни, касбга ўқитиш ва кадрларни касбга танлашда шахсий ва индивидуал-психологик хусусиятларини хисобга олиш муаммосини кейинчалик ишлаб чиқилишига ижобий таъсир кўрсатди.
Замонавий хорижий ва собиқ совет психологиясида (1999-2000 й) касб танлаш ташқи ва ички омилларнинг комплекс таъсири орқали тушунтирилади. Касб танлаш муаммоси бўйича ўтказилган тадқиқотларда социологик ҳам психологик методлар ва улар ёрдамида олинадиган маълумотлардан фойдаланилади . Касб танлаш ва инсоннинг касбий ривожланиши хақидаги кўп назариялари «шахс», «шахс тузилмаси», «касбий аниқланиш», «ҳахснинг касбийлашиши», «мутахассиснинг касбий тузилиши», «шахснинг касбий аҳамиятли хусусиятлари» каби ўзаро боғлиқ тушунча системасига таянадилар. Касбий йўналганлик амалиётида шахсий йўналганлик ёндашуви қўлланилади, мактаб ва касбий таълим босқичларидаги касб танлаш муаммосига эса шахснинг умумий ривожланиши нуқтаи-назаридан ўрганилади .
Замонавий касбга йўналтириш нафақат инсоннинг касб танлаш даврида ижтимоий ва шахсий йўналганлигини мақсад қилиб олади балки, унинг бутунлай касбий ривожланиш жараёнинин мақсад қилиб олади. Касбга йўналтириш ва касбий маслаҳат ижтимоий буюртмага жавоб берадиган шахснинг тарбияланиги ва шаклланишига касб эгаллаш ва касбий фаолият жараёнида индивидуал фаолликни ва потенциал қобилиятни намоён бўлишига таъсир ўтказади.
Касб танлаш назариялари ва касбга йўналтириш моделларини шарли равишда 2 та асосий категорияларга ажратиш мумкин: анъанавий диагностика ва замонавий ривожланаётган назария .
Касбга йўналтиришнинг анъанавий диагностик назарияларининг вазифалари бўлиб, инсоннинг касбий лойиқлигини шахснинг стабил психологик хусусиятлари ва касб талабларини аниқлаш ва солиштириш йўли орқали башорат этишдир. Бунда тестлар асосида ёшларнинг касбга мос келиш даражаси хақида хулоса чиқарувчи касбий маслахатчи фаол роль ўйнайди. Ёшларнинг ўзи эса бу жараёнда фаол роль бажармайди. Шундай қилиб, анъанавий назария мавжуд шахсий хусусиятларни абсолютлаштиради ва ўқитиш-тарбия жараёнида шахснинг психолого-педогогик аспектларига эътибор қаратмайди.
Касбий йўналганликнинг ривожланаётган назарияси ёшларнинг келажагини аниқланишида ўзининг ролини фаол эканлигини тахмин этади. Асосий эътибор турли фаолият турларини эгаллаш жараёнида шахс ривожланишини ўрганишга қаратилади. Касбий йўналганлик ўқув-тарбиявий ишнинг таркибий қисми сифатида кўринади. Шу нарса тан олинадики, инсон ўзининг туғма маълумотларига кўра кўпчилик касбларга лойиқдир. Касб танлашга тайёргарчилик ёшларга ижтимоий атвор-мухит томнидан тарбиявий таъсир системаси сифатида кўрилади. Ривожланаётган назарияга асосланган касбий йўналганлик тизимининг асосий тамойиллари қуйидагилардир:
-шахсий ва жамоа қизиқишлари ўртасидаги қарама-қаршиликларни енгиш;
-касб танлаш эркинлиги ва унинг ёшлар учун мавжуд имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршиликларни енгиш;
-касбий йўналганлик ва психолого-педогогик диагностика шаклларининг, методлари ва усулларининг илмий жихатидан асосланганлиги;
-касб танлаш имкониятлари, ўқиш шакллари ва ишга жойлашиш хақида турли кўринишдаги маълумотларнинг етарлилиги;
касбга йўналтиришнинг комплекс характери.
Р.Х.Джураева ва Х.Ф.Рашидова (2003) йилларга кўра касбга йўналганлик ривожланаётган назария нуқтаи-назаридан мураккаб комплекс муаммо. Ўзининг методлари ва таркибига кўра у психо-педогогик ва тиббий-физиологикдир, фаолият соҳаси бўйича- ижтиомий муаммо, унинг натижалари эса иқтисодий хаётда намоён бўлади.
Касбга йўналтиришнинг ўзаро тарбиявий характери турли ижтимоий фанлар соҳалари «касбий йўналганлик» тушунчасини турлича ифодалашларида намоён бўлади. Педагогикада касб йўналтириш мактаблари, касб-хунар коллежлари, оила,жамоатнинг педогогик коллективлари фаолияти сифатида кўриб чиқилади .
Психология нуқтаи-назаридан, касбий йўналтириш-бу ёшларнинг, уларнинг хохишлари, мойилликлари ва шаклланиб бўлган қобилиятларга мос ҳамда ишга жойлаштириш жараёнини оптималлаштиришга қаратилган психоло-педогогик ва тиббий тадбирлар комплексидир .
Ижтимоий иқтисодий тушунчада касбий йўналиш шахснинг касбий аниқланишига, маълум касб англанган танлови ва хаёт ва касбий фаолиятга бозор иқтисодиёти шароитида адптпцияга тайёргарчиликнинг шакллантиришига қаратилган шахс ва жамиятнинг ўзаро фаолияти тизими сифатида кўрилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling