Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти “Криминалистика” кафедраси


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/24
Sana30.03.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1310213
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Yuridik psixologiya

 
 
 
 
 
 
 
 МАВЗУ - 7
 
Турли тоифадаги қонунбузарларнинг психологик жиҳатлари
 
Режа:
 
1. Турли тоифадаги қонунбузарларнинг психологик тавсифи. 
2. Вояга етмаган қонунбузарларнинг психологик хусусиятлари
3. Вояга етмаганларга нисбатан олиб бориладиган тергов ишларининг 
психологи хусусиятлари 
4. Ичкиликбозлик, алкоголизм, наркомания сабаблари ва уларнинг 
психопрофилактикаси. 
 
 
Тавсия этилган адабиѐтлар: 

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. ―Ўзбекистон‖. Тошкент, 2003 


г. 
2. И.А.Каримов ―Ўзбекистон XXI аср бўсағасида, хавфсизликка тахдид ва 
барқарорлик шартлари‖. Т., Ўзбекистон 1997 йил
3. И.А.Каримов ―Ўзбекистонда демократик ўзгартиришларни янада 
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг 
асосий йўналишлари‖. Т., ―Ўзбекистон‖ 2002 йил 
4. И.А.Каримов ―Ислоҳотлар стратегияси – мамлакатимиз иқтисодий 
салоҳиятининг юксалтирилишдир‖. Т., Ўзбекистон 2003 йил. 
5. И.А.Каримов Ўзбекистон демократик тараққиѐтининг янги босқичида. 
―Ўзбекистон‖. Тошкент. 2005 йил. 
6. И.А.Каримов ―Бизнинг мақсад жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, 
мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишдир‖. // Халқ сўзи. 29 январ 2005 
йил. 
7. В.Л.Васильев Юридик психология асослари. ЛГУ, Л., 2002 йил. 
8. М.И.Еникеев Умумий ва юридик психология асослари. М., 1998 й.
9. В.Романов Юридик психология. М., 1998 й. 
10. В.Г.Щепоткин. Психология предварительного расследования. Т. 1995 г.


 
Атроф муҳитнинг салбий омиллари ва вояга етмаганлар ўртасидаги 
ўзаро муносабатлар асосида пайдо бўлган таъсирланиш оқибатида жиноий иш 
содир бўлиши мумкин.
Жиноий ишларни кўпинча «қийин» педагогик томондан «қўлдан чиқиб 
қолган» ўсмирлар содир этадилар. Уларнинг қизиқишлари ва ижтимоий 
қарашларининг билимлари паст даражада бўлганлиги, уларни дангаса
иродасиз, масъулиятсиз, сезгирсиз, агрессив ҳолатларда эканлигини намоѐн 
қилади. 
Ноижтимоий ҳулққа эга бўлган дўстлари, тенгқурлари унга ва унинг 
идеалларини шаклланишига катта таъсир кўрсатади. «Қийин» ўсмирнинг 
шахсини шаклланишида салбий оилавий шароит энг муҳим бўлиб 
ҳисобланади. (ичувчи ота-она, уларнинг аҳлоқсиз ҳулқи сезиларли даражада 
таъсир кўрсатиши мумкин.)
У ўқишни инкор этади, бу ҳолат ўсмир ва синф жамоаси, педагоглар 
ўртасида низо келтириб чиқаради. Ўсмир ѐши (11-13-14-15 ѐшлар) – бу 
биологик нуқтаи назаридан ўтиш даври бўлиб ҳисобланади, чунки бу ѐшда 
жинсий улғайиш намоѐн бўлади.
Бу ѐшдаги энг муҳим туйғу –катта бўлганлиги, улғайганлигини сезиш 
(ѐшлик даври ортда қолиб катта одам «униб чиқади.»)
Ўсмир ѐши – ниҳоятда сезувчан, руҳий томондан тез шикасланувчи, 
қарама-қаршиликларга эга бўлган ѐшдир.
Ўсмирлик ѐшида (14-18 ѐшлар) – жинсий улғайганлиги ўз якунини 
топади ва болалар илк бор ишлаб чиқариш меҳнатига қадам қўйядилар. Бу 
ѐшларда уларнинг ижтимоилашуви охирги босқичдан ўтади. 
Улар ҳуқуқий ва аҳлоқий ҳулқ нормаларини ўзлаштира олган бўладилар 
ва қонун олдида жавоб беришлари лозим.
14 ѐшда ўсмир – айрим жиноий ишлар бўйича жавобгарликка тортилса, 
(одам ўлдириш, ўғрилик, тажовус кўрсатиш ва ҳ.к.) , 16 ѐшда ўсмир, барча 
жиноят ишлари бўйича жиноий жавобгарликка тортилади.
Ўсмир ѐши – бу танглик даври ҳисобланиб, унинг психика ва организими 
кўп ўзгаришларга учрайди (ота-оналар ўзларининг муносабатларини 
бошқатдан кўриб чиқишлари лозим).
Л.С. Выготский ўсиб келаѐтган ѐшнинг қуйдаги танглик нуқталарини
очиб берган:
1 ѐшда;
3 ѐшда ; 
7 ѐшда ; 


13 ѐшда энг қийин мураккаб кризис даври. 
Нима учун ўсмирлик даври - «қийин» давр деб ҳисобланади? 
Биринчидан: организм ва жинсий улғайганлигининг ривожланиши бир 
текста эмаслиги (масалан: узун бўй ва кичик боши, кўкрак қафаси тор, қўл-
оѐқларнинг узунлиги). Юрак томир тизимидаги диспропорцияда бўлмаганлиги 
ўсмирга катта таъсир кўрсатади. 
Иккинчидан: юрак-томир тизими бир текисда эмаслиги сабабли қон-
томирининг уруши (қон босими) юқори бўлиши мумкин. Бош оғришлар, 
галлюцинация ва бошқа белгилар яққол кўринади. Ҳис туйғуларининг 
мустаҳкам эмаслиги, тез қўзғалишлари низо ҳолатларига олиб келади. 
Мулоқатга бўлган эҳтиѐжи ва ҳаѐтда ўзининг ўрнига эга ва мустақил 
бўлишга интилиши фақат яхши шароитда ва ижтимоий фойдали фаолият 
асосида юзага келади. Бундай шароит йўқ бўлса, демак ўсмир, ўзини ўзи 
исботлаб олиши, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун норасмий ўсмирлар 
гуруҳи, кўча-куйда, кўча гуруҳларида ўзининг эҳтиѐжини қондиради. Бу 
жойларда унинг ҳати-ҳаракатлари ноижтимоий ҳулқга айланиб ўсмир ичиш, 
чекиш, ѐмон сўзлаш, безорилик қилишни ѐқтириб қолади. 
Наркотик модда, спиртли ичимликлар билан дўстлашиш кўпроқ
инсоннинг ѐшлик даврида намоѐн бўлади. Одам анимия ҳолатида бўлган 
пайтида, кўпроқ шу нарсаларга қўл уради. Бу дегани, бундай одамларда 
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган идеалларининг йўқлиги, реал ҳаѐтда ўзининг 
ўрнига эга бўлиши, ўзининг имкониятларидан фойдалана олиш учун кураш 
олиб боришдан бош тортади. 
Танглик вазиятидан енгил чиқиши ва қийинчиликлардан ўзини халос 
қилиши учун ўсмир наркотик моддалар ва алкоголизм иллатига берилиб 
кетади. Наркотик орқали у ҳаѐлпараст бўлиб қолади, бу нарсалар унинг 
юрагига малҳам бўлиб, руҳий осудалик бахш этади. Одамларни наркотик 
моддалар билан таъминлаш учун катта тизимдаги наркобизнес ишга тушади. 
Ўсмирларнинг соғлом ижтимоий ҳаѐтга зид бўлган ҳулқини ўрганиш 
учун жуда кўп тадқиқотлар ўткзилган. Масалан: психиатр А.Е.Личко ўсмир 
ѐшдаги болаларнинг норма ва нормада бўлмаган характерларидаги 
белгиларини ўрганиб чиққан. Тадқиқотчини кўпроқ ўсмир характерининг 
эгатология, аниқроғи психопатия ҳолатлари қизиқтирган. Унинг нуқтаи назари
бўйича ўсмир ѐшидагиларнинг характерлари 11 турдаги имкониятларига эга 
бўлиб, уларнинг ҳар-хил шароитлардаги кўринишлари ноижтимоий ҳулқига 
олиб келиши мумкин.
Ўсмир ѐшидаги болаларнинг ноижтимоий ҳулқи асосида юзага келган 
характерларини педагогик жиҳатдан яхшилаш (педагогик томонидан тузатиш) 
учун уларнинг ҳар бирига индивидуал ѐндошиш лозим. 
Юқорида тўхталиб ўтганимиздек, «қийин» ўсмир ѐшидаги болаларнинг 
шахсини шакилланишида, кўпчилик ҳолларда, оиладаги нотинч вазият сабаб 
бўлади. Атрофимизга назар ташлаб ўтканимизда, одатда, одамлар ўзларининг 
умумий қизиқишлари орқали қадриятли меъѐрий субъектив маданиятлар, 
жамоаларига кирадилар ва у ерда ўзаро жипислашишга ҳаракат қиладилар. 


Бу жамоалар турлича бўлишлари мумкин: жиноий, ретрист (ичувчи, 
доимий равишда алкагол маҳсулотларини истеъмол қилувчи, наркоман хиппи-
олифта), ўсмирлар, диндор одамлар.
Улар жамиятни тан олмайдилар ва унга қарши ҳаракат қиладилар. 
Жамият томонидан бу маданиятлар қанчалик инкор қилинса, шунчалик бу 
ҳолат уларни янада жипслаштиради ва пухталаштиради. 
Ёшлар, шу жумладан ўсмирлар суб-ўзига хос маданиятини тан олувчи 
жамоалар билан бирлашадилар. Чунки, у ерда, уларни бошқа катталар дунѐсига 
қараганда кўпроқ тушунадилар, кўпроқ имкониятлар берилади. 
Ретрист субмаданиятини ўзига хос шаклланишида қуйидаги сабаблар 
асос бўлиши мумкин:
1. жамиятда шахснинг ўз ўрнини топа олмаслиги; 
2. мустақил шаклланишига қурби етмаганлиги;
3. мулоқатга бўлган эҳтиѐж («ўзига ўхшаганлар (жамоа) керак»). Улар 
спиртлик ичкилигини эмас, балки ўзига яқин бўлган жамоани 
хоҳлайдилар; 
4. норасмий гуруҳни ташкил қилиш эҳтиѐжи (ижтимоий назорат 
томонидан босим қилиниши натижасида вужудга келади). 
Балоғат ѐшидаги шахслар билан қандай тергов ишлари олиб борилади? 
Уларнинг психологик ҳусусиятлари нималардан иборат? 
Балоғат ѐшидаги қонунбузар шахсни анализ қилиш қуйдаги схема 
орқали амалга оширилади. 
1. Насилдан-насилга ўтадиган биологик омилларини аниқлаш: алкогол 
салбий таъсир кўрсатиши; ота-онанинг нерв-психик касалликларга 
мойинлиги; ҳомиладорлик пайтидаги онанинг соғлиғидаги 
камчиликлар туғилишидаги нуҳсонлар ва ҳ.к. 
2. Ўсмирнинг ўраб турган ижтимоий яқинлари: оила, ота-онанинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ўрни, 
ака-опаларининг 
муносабатлари 
тарбиянинг ҳусусиятлари, мактаб, дўстлари ва ҳ.к.
3. Ўсмирнинг шахсий тавсифномаси: характер ва темпераментининг 
ҳусусиятлари, қадриятли-мотивацион доираси, қадриятларининг 
йўналишлари, мойиллик даражаси, ўзини ўзи баҳолаш ва 
баҳолашдаги мавжуд низолар, касбига бўлган муносабати қадриятлар 
тизимидаги касбининг ўрин, келажакдаги режалари. 
4. Ўсмирнинг ҳуқуқий онги. 
Ўсмирнинг оилавий шароитини ўрганишда қуйидагиларга урғу бериш 
лозим. 
1. оиласи тўғрисида тўлиқ маълумот: (кимлар туради, ѐши, маълумоти, 
ҳулқи, ажрашганлиги, ўлими ва ҳ.к.);
2. ота-онаси, яқин қариндош-уруғи, ўсмирнинг ўқиши, бўш вақти, 
дўстлари, танишлари; 
3. балоғат ѐшдаги ўсмирнинг салбий ҳулқига эътибор берилганлиги 
(урушган пайтида, спиртли ичимлик ичган пайтида).
Ўқиш жойида: 


1. дарсларга қатнашганлиги;
2. қайси синф, дарсларни ўзлаштириши қандай;
3. қайси фанлар билан қизиқади, синфда қолганлиги; 
4. мактабнинг ижтимоий ҳаѐти билан қизиқанлиги (секция, клуб, 
кружоклар); 
5. ўқувчилар билан муносабати;
6. синфдошлари билан дўстлашганлиги, узоқда бўлганми; 
7. мулоқатда ўзини тутиши;
8. ҳасис, қизиққонлик, қўли очиқ, ростгўй; 
9. жамоа фикрига қўшиланлиги; 
10. ота-она, ўқитувчиларга бўлган муносабати, унинг учун ким намуна; 
Ўқиш пайтидаги салбий ҳулқи: 
1. айибларини тан олганлиги, иқрор бўлгани;
2. бошқа ўсмирлар ножўя иш қилиб қўйган бўлишса қандай муносабатда 
бўлганлиги; 
3. мактабдан чиқариб юборилган пайтлари дарсларга киритилмаганлиги. 
Ушбу сабаблар бўйича ота-онаси чақиртирилганлиги; 
4. қўлланган чоралардан сўнг унинг ҳулқидаги ўзгаришлари; 
5. дарслардан сўнг бўш вақтини қаерда ўтказгани;
6. чекиш, ичиш, урушганлиги тўғрисида маълумотлар
Иш жойида:
1. қайси вақитдан ва қандай ишни бажарганлиги, кимнинг йўл-йўриғи 
билан ишга жойлашганлиги;
2. дастлаб ишлаганлиги;
3. балоғат ѐшига таълуқли меҳнатига маъмурий чоралар 
қўлланилганлиги;
4. неча синфни тамомлаган, иш пайтида ўқиганлиги; 
5. ишга қандай муносабатда бўлганлиги (виждонан, мутахассислиги
бўйича мажбуриятларни адо этганлиги, малакасини оширганлиги); 
6. ишдаги маоши;
7. ишдаги дўстлари;
8. ижтимоий ташкилотларга аъзо бўлганлиги;
9. ишдан сўнг кимлар ва қаерда бўш вақтини ўтказганлиги; 
10. уни оталиққа олишганлиги; 
11. салбий хатти-ҳаракатлари билан ўзгалардан ажралиб турганлиги, 
унга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилганлиги;
12. рағбатланишга бўлган муносабати; 
Ўсмирнинг организими ва психикасининг хусусиятларини аниқлаш учун 
қуйидагиларга эътибор бериш лозим: 
1. жинсий улғайиш давомидаги организимининг тез ва нотекис 
ривожланиши (қон-томир ва суяк тизимининг нотекис ривожланиши, 
«гормон бўронлари» га дуч келиши, тез қўзғалиши, руҳий ҳис-
ҳаяжонларининг мустаҳкам бўлмаганлиги); 


2. катталар билан ўзаро муносабатларининг ўзгариши, ота-онаси билан 
низоларга бориши (бўй сунишни хоҳламаганлиги, катталар билан 
тенг бўлишга интилганлиги, аҳлоқий тенгликни хис этиши);
3. ―катта бўлганлиги‖ ни ҳис этиши, катталардан ажралиб туриши, 
катталарга бўлган танқидий муносабат тенгқурларининг фикрига 
диққатини қаратганлиги;
4. тенгқурлари билан бўлган ўзаро муносабатларини ўзгарганлиги (ўғил 
бола ва қиз болаларга);
Вояга етмаганларни сўроқ қилишда қуйидаги хусусиятларга эътибор 
бериш лозим. Бу жараѐн 6 та даврга бўлинади.
1. Чақалоқ ѐши (туғилгандан – 1 ѐшгача) да сўроқ қилинмайдилар; 
2. Болалик (1 ѐшдан-3 ѐшгача) - сўроқ - суҳбат тарзида ўтади;
3. Кичик мактаб ѐши (3 ѐшдан – 7 ѐшгача) да ҳаѐлларга бой, иккинчи 
даражали нарсаларга кўпроқ берилганлиги катталар таъсирида 
бўлганлиги;
4. Ўрта мактаб ѐши (7 ѐшдан - 11 ѐшгача) да сўроқ пайтида онгли 
равишда қабул қилиш ҳусусияти, мантиқий фикрлаш ва гапириб 
бериши сезилади. Уларда ижтимоий муносабатлар ва аҳлоқий ҳулқи 
бўйича амалий тажриба бор. Лекин, 1-даражали нарсаларни 2- 
даражали нарсалардан ажрата олмайдилар. 
5. Ўсмирлик ѐши (11 ѐшдан - 15 ѐшгача) да - сўроқ давомида билиш 
жараѐнларининг кенглиги, ўзини-ўзи англай олиши, одамлар билан 
мулоқатга интилиши, иш давомида мустақил бурч ва маъсулиятни 
ҳис этиш туйғуларининг борлиги намоѐн бўлади. Бу хусусиятлар унга 
маълумотиларни эслаб қолиш ва сўзлаб беришга ѐрдам беради. Лекин 
бу ѐшдаги болалар ўзларига ўта ишонувчан, ўзларини яхши 
кўришлари, ҳулқининг вазминлиги, ҳаѐлпараст бўлишлари билан
ажралиб туради. Катталар томонидан босимда бўлишлари мумкин ва 
шу боис нотўғри кўрсатма беришлари мумкин. 
6. Балоғат ѐши (15 ѐшдан - 18 ѐшгача) да болалар билан жиддий иш 
юритилади, улар билан катта ѐшдаги одамлардек муносабатда бўлиш 
керак. Лекин улар ўзлари ва ўзгаларнинг мустақил интилишларини 
жуда юқори баҳолашга (кўпинча нотўғри) интиладилар. (масалан, 
ичиб олган шафѐрнинг хатти-ҳаракатларини қаҳрамонларча қабул 
қилишлари мумкин) 
Сўроқ қилиш давомида юқорида қайд қилиб ўтилган хусусиятларга катта 
эътибор берилиб, балоғат ѐшидаги болалар билан тергов ҳаракатларини 
эҳтиѐткорлик билан олиб бориш лозим. 
Балоғат ѐшидагиларни сўроқ қилиш 5 босқичдан иборат: 
1. Оғзаки анкета орқали маълумот олинади. Бу босқичда иккала томон 
кейинги ўзларига маъқул бўлган ҳулқий йўналишларни танлашади.
Бу ерда терговчи олинган маълумотларнинг моҳиятини аниқлаб 
чиқишга ҳаракат қилади.


2. Психолог алоқа ўрнатиш давомида бериладиган саволларни жиноий 
ишга дахилдор эмаслигини таъминлаши керак бўлади. Ўқиши,
қизиқишлари, дўстлари ҳақида суҳбатлашиши лозим.
3. Асосий босқич. Ундан керакли бўлган маълумотларни олишга ҳаракат 
қилинади.
4. Олинган маълумотларни дастлаб қўлга киритган маълумотлар билан 
солиштириб кўрилади. 
5. Маълумотларни баѐнномага киритиш яъни, қўлѐзмалар, машинкадаги 
ѐзмалар, магнитафон ѐзуви, стенограмма ѐрдамида қонунда 
кўрсатилган қоидалар орқали тартибга келтириш ишлари амалга 
оширилади.
Бу ерда балоғат ѐшидаги болаларнинг нутқи инобатга олиниши лозим.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling