Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти “Криминалистика” кафедраси


Суд-психологик экспертизаси ўтказиш услубиѐти


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/24
Sana30.03.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1310213
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Yuridik psixologiya

Суд-психологик экспертизаси ўтказиш услубиѐти. 


Эксперт-психологнинг диққат марказида жиноятчи шахс гавдаланади.
Демак, бу ерда шахснинг тизими онгининг чуқурлиги ва қилмишига 
муносабати унинг оила ва жамиятдаги ўрни, жиноий гуруҳдаги ўрни, 
қизиқтириши керак.
Амалиѐтда жамиятга қарши ҳулқнинг учта босқичдан иборат шакли 
белгиланади: 
1. 
шахснинг жамиятга қарши йўналганлиги; 
2. 
шахснинг жамиятга қарши ҳаракат қилишида аниқ қарорларга 
келиши; 
3. 
бу қарорларни амалга ошириши, яъни: жиноий иш содир этиши ва 
салбий оқибатларнинг келиб чиқишлари. 
Эксперт-психологнинг ушбу босқичларда амалга оширилиши керак 
бўлган вазифалари қуйдагилардан иборат: 
1 босқичда: ҳуқуқий онги, ўзини ўзи баҳолашини шакллантириш; реал 
ҳаѐтий қадриятларини ва аҳлоқий нормаларини 
ривожлантириш хусусиятлари; индивидуал-типологик 
ҳусусиятларини таҳлил қилиш лозим бўлади. 
2 босқичда: шахсий хусусиятларини ўрганиш (яъни: норма 
қадриятларининг йўналганлиги, ҳулқий мотивациялари); 
шахснинг индивидуал жиҳатларини объектив вазиятлардаги 
образлар билан таққослаш ва таҳлил қилиш (яъни: ҳаѐтий 
шароитлардага тўсиқларни енгиб ўтиш); фрустрацияга 
бўлган муносабатларини таҳлил қилиш (яъни: мотивларнинг
қониқтирилиши ѐки қониқтирилмаслиги).
2 босқичда шахснинг фурустирацияга бўлган муносабатини эксперт 
психолог биографик метод ѐки кузатиш методлари орқали анализ қилади. 
3 босқичда: субъектнинг қонунни бузишга бўлган муносабати, 
қилмишини англаш даражаси, психик стресслар даражаси, 
шахснинг 
психологик 
жиҳатдан 
ҳимояланиш 
ҳусусиятларини ўрганади. 
Психологик муҳофаза – шахснинг барқарор тизими бўлиб, низолий 
ҳолатларни англаш билан боғлиқ бўлган хавотир, қўрқув хиссиѐтини бартараф 
қилинишига қаратилган. 
Психологик муҳофаза вазифаси - онга салбий зарар етказувчи 
ҳиссиѐтлардан халос қилишдан иборатдир. 
Бундай муҳофаза шахснинг индивидуал- психологик ва ѐшининг 
таърифини белгилайди. 
Шахс тўғрисида янада аниқ маълумотларга эга бўлиш учун уйғунлашган
усуллардан фойдаланиш лозим (экспериментал ва ноэкспериментал). 
Экспериметал усулларни ниҳоятда эҳтиѐткорлик билан ишлатиш керак
чунки бу ерда шахснинг психикасига эътибор берилади. 
Жиноятнинг ички кўриниш элементлари қуйдагилардир: 
1. 
жиноий фаолиятнинг объектив кўриниши;
2. 
шахснинг қилмишига бўлган эмоционал муносабати;


3. 
шахснинг интелектуал ривожланганлик даражаси, унинг ҳаѐтий ва 
касбий тажрибаси. 
Эксперт-психолог шахснинг жиноятга бўлган эмоционал муносабатини 
таҳлил қилиб чиқиши лозим, унинг аффект ҳолатлари (кучли руҳий 
ҳаяжонлари). Бу ҳолатлар асосида ички низо ѐтади (шахс ва жиноят 
ўртасидаги). 
Анкета саволлари орқали ўзини-ўзи баҳолаш ҳусусиятларини таҳлил 
қилиши шарт. 
Айрим одамларнинг ўзини-ўзи баҳолаши паст, айримлариники баланд. 
Бундан ташқари эксперт психолог бошқа усулларни қўллаши мумкин. 
Масалан, бу шахснинг индивидуал ҳусусиятлари ва аниқ вазиятларга бўлган
ўзаро алоқаларини ўрганиш. 
Биографик усул, бу шахснинг аниқ вазиятларда намоѐн бўлган хатти-
ҳаракатларини ўрганиш демакдир. 
Тошкент Давлат юридик институти 
ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯ фанидан
маърузалар матни 
Муаллифлар: А.А.Усмонова, А.Н.Норбоев. 


Муҳаррир: С.Салимова. 
Техник муҳаррир: Ж.Абдужалилов. 
Мусаҳҳиҳ: Н.Мирзажонова. 
Компьютер саҳифаловчи: А.Худайбергенова. 
Босишга рухсат берилди:. 
Ҳажми: 4.0 б.т. 
Адади:. Буюртма: № 
ТДЮИ кичик босмахонасида босилди. 
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ 35 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling