Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти “Криминалистика” кафедраси


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/24
Sana30.03.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1310213
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
Yuridik psixologiya

8. Ижтимоий мослашуви. 
- ижтимоий атроф-муҳитга муносабати. (таниш бўлган одамлар ва 
дўстлари билан муносабатлари, ўзгалар томонидан уни тан олиши, қариндош–
уруғлари билан алоқалари.); 
- ижтимоий вазиятни қабул қилиши (аниқ шароитдан келиб чиқади, 
мантиқли, мантиқсиз ҳаракатлари, вазиятларга тез мослашуви); 
- ўзини-ўзи баҳолаши. 
9.Қобилиятлари: 
- умумий қобилиятлари (нутқ тезлиги ва секинлиги, тез эслаб қолиши, 
тасаввур қилиш бойлиги, хулосаларининг кенглиги); 
- махсус қобилиятлар (ташкилотчилик, педогогик қобилиятлари, 
танишиш, яқинлашиш, одамларга таъсир ўтказиш қобилиятлари, одамларни 
тушуниш қобилияти); 


Ушбу «схема» орқали мулоқот жараѐнида қизиқтираѐтган шахс 
тўғрисида маълумот йиғилади ва унга баҳо бериш амалга оширилади. Мулоқот 
жараѐнида турли усуллардан фойдаланиш мумкин (м-н: таржимаи ҳол усули, 
тест, хатларни анализ қилиш ва ҳ.к.). 
Жиноятчи шахслар билан музокара юритишнинг (ўрнатишнинг) 
психологик аспектлари. 
Жиноятчи шахслар билан музокара юритиш яъни, улар билан 
дипломатик муносабатда бўлиш қадим замонлардан бошлаб интеллектуал 
фаолиятнинг жуда мурақаб тури ҳисобланиб, ҳаф-ҳатар ва низоларни бартараф 
қилиш ва ўзаро келишув ўрнатишга қаратилган. 
Бу келишувга яқинлашиш учун, у ѐки бу томонлардан «иродавий куч» 
талаб қилинади ва унинг асосида керакли бўлган таклиф, талаб, шарт ва
тилаклар қабул қилинади. 
Музокара – бу одамзод мулоқатининг универсал воситаси ҳисобланиб, у 
орқали томонларнинг қизиқиш ва фикрларининг бир бирига тўғри келмаслик 
ҳолатлари бартараф килинади ва ўзаро келишув юзага келади. 
Музокаралар юритиш – бу катта санъатдир, бу ерда одамларнинг ҳис 
тўйғулари, умидлари акс эттирилади. 
Музокарачиларнинг ҳоҳиш, қобилиятлари, индивидуал хусусиятларини 
инобатга олган ҳолда музокара юритилади. 
Музокарани ташкил қилишда ташкилотчилар психология ва педагогикага 
оид билимлар билан қуролланишлари, интеллектуал, коммуникатив 
қобилиятлари эга бўлишлари лозим. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling