Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
7-§. Қонуннинг эълон қилиниши Қабул қилинган ва Президент имзолаган қонуннинг матни Олий Мажлисга сақлаш ва эълон қилиш учун юборилади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, расман эълон қилинганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари эълон қилинадиган расмий манбалар қуйидагилар: 35 Назорат учун саволлар 1. Қонун ижодкорлигининг норма ижодкорлиги асосий шакли сифатидаги ўрнини мисоллар асосида изоҳлаб беринг. 2. Қонун ижодкорлиги жараёни босқичларининг мазмунини таҳлил қилинг. 3. Ўзбекистонда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлари таркибини хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида қиёсий таҳлил этинг. 4. Қонунчилик палатасида қонун лойиҳасини муҳокама қилиш ва уни қабул қилиш тартибини муайян қонун лойиҳаси мисолида ёритиб беринг. 5. Сенатда қонуннинг кўриб чиқилиш ва маъқулланиш тартибини таҳлил этинг. 6. Қонуннинг имзолаш учун Президентга юборилиши ва унинг Президент томонидан имзоланиши тартибини ёритиб беринг. 7. Қонунларни расмий манбаларда эълон қилиш ва қилмаслик оқибатларини танқидий таҳлил қилинг. Мустақил таълим учун топшириқлар 1. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан киритилади. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 36 Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилиш ва қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш тартибини тушунтириб беринг. 2. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади. Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Келишув комиссияси аъзоларини шакллантириш тартиби, келишув комиссиясининг кўриб чиқадиган масалалар бўйича ваколатларини таҳлил қилган ҳолда унинг қонунларни қабул қилишдаги аҳамиятини ёритиб беринг. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling