Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини ишлаб чиқиш


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

3-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини ишлаб чиқиш 
қоидалари 
 
Норма ижодкорлиги техникасининг энг муҳим талабларидан 
бири бу - ҳар бир яратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат, энг аввало, 
мантиқий мунтазамликка асосланган ҳолда, бир-бирига боғлиқ ва ҳар 


50
бири олдинги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган нормалар 
тизимидан иборат бўлишидир. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир 
норма қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат - яхлит бир 
тизимнинг мустақил, бироқ ўзигача ва ўзидан кейинги нормаларга 
мазмунан боғлиқ бирлиги сифатида жойлашиши лозим.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнини ишлаб чиқишда норма 
ижодкорлиги техникасидан фойдаланишнинг асосий мақсади 
қуйидагилардан иборатдир:

норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилиши ва шаклининг мукаммал 
бўлиши;

норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатда 
ифодаланган 
меъёрий 
қоидаларнинг аниқ, равон ва тушунарли бўлиши;

норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат 
нормаларининг 
норма 
ижодкорининг мақсадига тўла мос келиши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг предмети ҳисобланмиш 
муносабатларнинг тўла тартибга солиниши.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бирон-бир нормаси бошқа бир 
нормага мазмунан зид келмаслигини таъминлаш муҳим аҳамиятга 
эга. Ҳар бир норма ягона тизимнинг бўғини сифатида умумий қонун 
ҳужжати йўналишига мос келиши керак. Бироқ бу фикр, бир 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ичида зиддият бўлмаса бўлди, дегани 
эмас, албатта. Алоҳида олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат яхлит 
қонунчилик тизимидаги барча ҳуқуқий нормаларга зид келмаслиги 
лозим. Бунда бутун ҳуқуқий тизимда ўзаро зиддиятлар бўлмаслигига 
эришиш муҳим аҳамият касб этади. 
Чунки 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатнинг 
асосий 
фойдаланувчилари оддий ҳуқуқ субъектлари - аҳоли эканлигини 
эътиборга олган ҳолда, у тушунарли тилда баён этилган бўлиши 
керак. Айни пайтда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат бу юридик ҳужжат, 
унинг тили оддий матнлардан, жумладан бадиий матнлардан жиддий 
фарқ қилади. Юридик тил талаби – норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни 
ҳам қисқа, айни пайтда етарли даражада тушунарли бўлиши лозим.
Қонун ҳужжати яратиш жараёнида атамалар, айниқса, махсус 
юридик атамалар масаласи норма ижодкоридан чинакам масъулият ва 
Норма ижодкорлиги техникасининг муҳим талаби - 
қонунчилик тили масаласига доир бўлиб, у норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг тили аниқ, тушунарли ва равон бўлишини тақозо 
этади. 


51
маҳоратни талаб этади. Атамаларга нисбатан ҳам бир неча талаблар 
мавжуд:
1) норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида махсус атамалар жудаям 
кўпайиб кетмаслиги керак, акс ҳолда у фақат тор мутахассислар 
учунгина тушунарли бўладиган қонун ҳужжатига айланиб қолади; 
2) атамаларнинг мазмуни қисқа, тушунарли тарзда изоҳланиши 
керак; 
3) имкон қадар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат доирасидагина 
эмас, балки бутун ҳуқуқий тизим доирасида бир ва айнан ўша 
атаманинг бир хил тушунилиши, бир хил изоҳланиб, қўлланишига 
эришиш лозим. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини ишлаб чиқишнинг 
қоидалари ҳақида ҳуқуқшунос олимлар Ҳ.Одилқориев, И.Тультеев ва 
Ў.Муҳамедовлар қуйидаги фикрларни баён этадилар:

норматив-ҳуқуқий тартибга солишда тўлиқлик, ҳуқуқий 
муносабатлар моделини тузиш, юридик нормаларни таърифлашда 
камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш муҳим;

норматив кўрсатмаларнинг аниқлиги, нормаларни ҳаддан 
ташқари умумий, мавҳум таърифлашга, ҳаддан зиёд чалкаш 
кўрсатмаларга йўл қўймаслик лозим; 

мантиқий жиҳатдан қатъий ва изчил баён этиш, ҳуқуқий 
ҳужжатнинг норматив кўрсатмалари ўртасида узвий алоқани 
таъминлаш даркор; 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни иложи борича қисқа ва ихчам 
баён этиш керак; 

норматив ва норматив бўлмаган кўрсатмаларни, муваққат ва 
доимий нормаларни аниқ ажратиш муҳим;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тилининг содда ва лўнда 
бўлиши, осон эсда қолиши лозим; 

норматив-ҳуқуқий ҳужжат ягона мазмун билан боғланган, 
битта тартибга солиш предметига эга бўлиши даркор;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни яхшироқ шарҳлаш, ундан 
фойдаланиш, 
уни 
ҳисобга 
олиш 
ва 
системалаштиришни 
енгиллаштириш мақсадида айни бир масала юзасидан бир неча 
ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўймаслик керак; 


52

ҳуқуқ ижодкорлигининг техник усулларидан бир хилда ва 
изчил фойдаланиш лозим
1
.
Р.Книпер ва В.Назарянлар норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини 
ишлаб чиқишнинг қоидалари ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни 
таъкидлаб ўтадилар:
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини ишлаб чиқишда таҳрир 
гуруҳи тартибга солиниши мўлжалланаётган масалага мос келувчи 
мантиқий режа ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш тизимини 
тузиши лозим. Ҳажман катта бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқишда 
тушунишга қулай бўлишни таъминлаш учун умумий қисм киритиш 
имкониятини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ;
2. а) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилишига келганда уни 
қуйидаги белгилар асосида бўлиши тавсия этилади: 
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- давлатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- зарурий бўлган маъмурий идоралар (масалан, Патент идораси); 
- мўлжалланаётган санкциялар;
- солиққа доир қоидалар;
- ўтказиш қоидалари, бунда қонуннинг кучга кириш санаси ҳам 
ифодаланиши лозим;
б) Ҳар бир давлатнинг норма ижодкори ҳар доим бир хил 
тузилишдан фойдаланишга ўрганиши лозим, мисол учун, бўлим, боб, 
қисм, модда ва ҳоказо;
в) Норматив-ҳуқуқий ҳужжат моддаларига имкон қадар ном 
бериш зарур, чунки бу, бир томондан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат 
лойиҳаси устида ишлашни енгиллаштирса, иккинчидан, уни 
амалиётда қўллашга хизмат қилади;
г) Катта бўлимлар тизими қуйидагича ифодаланиши мақсадга 
мувофиқ: 
- умумийдан махсусга 
- оддийдан мураккабга 
- муҳимдан камроқ аҳамиятлига
- қоидадан истиснога
- мажбуриятдан уни бажармаганлик учун санкцияларга. 
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кундалик ҳаётдагидан бошқа 
маънода ишлатиладиган турли иборалар (дефинициялар) қўлланилса, 
1
Одилқориев Х., Тультеев И.Т. Икки палатали парламент. –Т.: ЎзР ИИВ Академияси, 2005. –
Б.166-168. 


53
имкон қадар уларнинг тушунчаларини бериш лозим. Шу билан бир 
қаторда, такрорлашларнинг олдини олиш ҳамда янги атамаларни 
муомалага киритишда ҳам тушунчалардан фойдаланиш тавсия 
этилади. Тушунчаларда норматив кўрсатмалар бўлмаслиги ҳамда 
улар сўзнинг сунъий маъносини келтириб чиқармаслиги лозим
1
.
“Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби 
тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, қонун лойиҳаси, қоида 
тариқасида, бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфларга 
ажратилади. Қонун лойиҳаси унинг қабул қилиниши сабаблари ва 
мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган муқаддимага эга 
бўлиши мумкин. Норматив кўрсатмалар муқаддимага киритилмайди. 
Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфлар сарлавҳага эга 
бўлади ҳамда рақамланади.
Қонун лойиҳасида норматив кўрсатмалар тартиб рақамига эга 
бўлган моддалар кўринишида баён этилади. Моддалар қисмларга 
ажратилиши мумкин. Моддаларнинг қисмлари бандлар, кичик 
бандлар ва хатбошиларни қамраб олиши мумкин. Кодекслар ва бошқа 
қонунлар лойиҳаларининг моддаларига, қоида тариқасида, сарлавҳа 
қўйилади. Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, 
моддалар, шунингдек моддаларнинг қисмлари, бандлари ва кичик 
бандлари лойиҳа мавзуи мантиқан ривожланиб боришини 
таъминлайдиган тарзда кетма-кет жойлаштирилади. 
Қонун лойиҳасининг матнига:
қонун лойиҳасининг ёки унинг айрим қоидаларининг кучга 
кириш муддати ва тартиби тўғрисидаги; 
илгари қабул қилинган қонунларни ёки уларнинг айрим 
қоидаларини мазкур қонун қабул қилиниши муносабати билан ўз 
кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қоидалар киритилиши 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 
Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 
Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни 
юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш 
тўғрисида”ги қўшма қарори қонун матнини ишлаб чиқишнинг 
1
Книпер Р., Назарян В. Очерки к проблеме законодательной техники. http://cis-legal-
reform.org/publication/articles-reports/probleme-gesetzgebungstechnik.ru.html 


54
қоидалари батафсил ёритиб берилган. Унга кўра, қонун лойиҳасини 
тузилмавий 
бирликларга 
бўлиш 
ундан 
фойдаланишни 
осонлаштиради, унинг ички тизимлаштирилишини, унда ҳаволалар 
қилинишини 
яхшилайди, 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
тушунилишига ёрдамлашади. Қонунларда пастлашиб борувчи бўлим, 
боб, модда каби тузилмавий бирликлардан фойдаланилади. Йирик 
тизимлаштирилган қонун лойиҳалари (кодекслар) қисмлар, бўлимлар, 
кичик бўлимларга, боблар, параграфларга бўлиниши мумкин. 
Қонун лойиҳасининг қисми сўзлар билан белгиланади ёки номга 
эга бўлиши мумкин. Қонун лойиҳаси қисмининг белгиси ва номи 
қоғоз бетининг марказидан бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади. 
Бўлим рим рақами билан белгиланадиган тартиб рақамига ва номга 
эга бўлади. Улар ҳам бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади. Кичик 
бўлим араб рақами билан бошланиб, хатбошидан ёзилади. Кичик 
бўлим якунида нуқта қўйилади. Боб ҳам араб рақами билан 
белгиланадиган тартиб рақамига ва номга эга бўлади. Боб белгиси 
араб рақамидан бошланиб, хатбошидан ёзилади. 
Қонун лойиҳасининг моддаси қонуннинг асосий тузилмавий 
бирлиги ҳисобланади ҳамда у араб рақами билан белгиланадиган 
тартиб рақамига, номга эга бўлади, камдан кам ҳолларда номга эга 
бўлмаслиги мумкин. “Модда” сўзидан кейин нуқта қўйилади. Модда 
қисмларга бўлиниб, бу қисмлар рақамланмайди. Модданинг 
қисмлари бандларга бўлиниб, бандлар қавс билан беркитиладиган 
араб рақами билан белгиланади. Бандлар кичик бандларга бўлиниб, 
улар қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланади. 
Моддаларнинг қисмлари, бандлари ва кичик бандлари камдан-кам 
ҳолларда хатбошиларга бўлиниши мумкин. 
Қонун лойиҳаларини кучга кириш тўғрисидаги моддаларида 
“кучга кириш” тушунчаси қўлланилади. Агарда муайян қонун кучга 
киришининг алоҳида тартибини ўрнатиш зарур бўлса, қонун 
лойиҳаларига ҳужжатнинг кучга кириш тартиби тўғрисидаги модда 
киритилади. 
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро 
шартномаларини 
ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари тузилишининг 
ўзига хос хусусиятларидан бири, уларнинг моддаларга бўлинмаслиги 
ва қонунда кучга кириш тўғрисидаги модданинг бўлмаслигидир. Агар 
халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун 
лойиҳаси бир нечта халқаро шартномаларни ўз ичига олса, бундай 


55
қонун лойиҳаси моддаларга бўлиниб, ҳар бир моддада алоҳида 
шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ҳолда акс эттирилади. 
Моддаларда бошқа моддаларга, шунингдек муқаддам қабул 
қилинган қонунларга доир ҳаволалар фақат ҳуқуқий нормаларнинг 
ўзаро боғлиқлилигини кўрсатиш учун ёки такрорлашга йўл 
қўймаслик зарур бўлганида қўлланилади. Қонунга ҳавола қилиш 
жараёнида унинг реквизитлари қуйидаги кетма-кетликда, яъни 
қонуннинг имзоланган санаси ва номи, шунингдек унинг рақами ва 
тури кўрсатилади.
Янги таҳрирдаги қонунга ҳавола қилинганда қонуннинг номи ва 
тури, қавс ичида эса мазкур қонуннинг янги таҳрирда баён этилган 
қонуннинг имзоланган санаси, рақами ва тури кўрсатилади. 
Конституция ва кодексларга ҳавола қилинганда унинг имзоланган 
санаси ва рақами кўрсатилмайди. Қонуннинг тузилмавий бирлигига 
ҳавола қилиш зарурати бўлганида, ана шу муайян бирлик (катта 
бирликдан кичик бирлик томон) охирида кўрсатилади. 
Ҳавола қилинаётганда бўлимлар, боблар, моддалар ва 
бандларнинг 
белгилари 
рақамлар 
билан, 
қисмларнинг 
ва 
хатбошиларнинг белгилари сўзлар билан, кичик бандларнинг 
белгилари эса қўштирноқ ичида кичик ҳарфлар билан ёзилади. 
Қонунларда юқори ёки тенг юридик кучга эга бўлган қонунларга 
ҳавола қилинилиши мумкин. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling