Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Ҳуқуқий нормаларни баён этиш усул


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
6-§. Ҳуқуқий нормаларни баён этиш усул
ва воситалари 
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга кўра 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда 
баён этилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган 
тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно 
этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига 
мувофиқ ягона шаклда қўлланилади. Эскирган ҳамда кўп маънони 
англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, 
сифатлашлар, киноялар қўлланилишига йўл қўйилмайди. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда уни амалга оширишнинг ҳуқуқий 
воситалари, 
шу 
жумладан 
молиялаштириш 
манбалари, 


57
рағбатлантириш, мукофотлаш ва назорат қилиш чора-тадбирлари 
кўрсатилиши мумкин. 
Зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда юридик, техник ва 
бошқа махсус атамалар ҳамда тушунчаларнинг қисқача таърифи 
берилади, умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилади ва бошқа 
қисқартмаларга тушунчалар берилади. 
 
7-§. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги 
муносабати билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш қоидалари 
 
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга биноан 
янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати 
билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур 
ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади ва илгари қабул 
қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги 
ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги ҳужжат билан тўлалигича 
қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз 
кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб 
топилади.
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 
киритилаётган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар, ўз кучини 
йўқотган деб топилаётган тенг юридик кучга эга бўлган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ёки улар қисмлари рўйхати норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатнинг ўзида кўрсатилиши керак. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати 
билан ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилиши ёки ўз кучини 
йўқотган деб топилиши лозим бўлган тенг юридик кучга эга бўлган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари сони анча кўп 
бўлган тақдирда, мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек ўз 
кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар рўйхати алоҳида ҳужжат сифатида расмийлаштирилади. 
Бундай ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланади ва 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси билан бир вақтда тақдим 
этилади. 


58

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling