Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
59 6-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИДА ТИЛ, МАЗМУН ВА МАНТИҚҚА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР Полисемия, синонимия ва антонимия норма ижодкорлиги техникасининг воситалари сифатида. Бошқа тил, касбий, оддий ва жаргон лексика. Ҳуқуқий аббревиатура. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мантиқий тузилиши. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунига қўйиладиган асосий талаблар. 1-§. Полисемия, синонимия ва антонимия норма ижодкорлиги техникасининг воситалари сифатида Сўз ва тилшунослик нутқ ҳамда матннинг энг муҳим, дастлабки элементидир. Таъбир жоиз бўлса айтиш мумкинки, сўз ҳар қандай матннинг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг ҳам ўзига хос “ғишти” ҳисобланади. Бинобарин, сўзлар орқали норматив- ҳуқуқий ҳужжат матни, унинг нормаси шакллантирилади. Сўзлар турлича семантик хусусиятларга эга бўлиши мумкин, масалан, битта сўз турли ҳолатларда турлича маъноларга эга бўлади. Таъкидлаш жоизки, норма ижодкорлиги техникаси доирасида сўзлардан фойдаланишнинг муайян қоидалари ишлаб чиқилган. Хусусан, бундай қоидалар сирасига полисемия, синонимия ва анонимияларни киритиш мумкин. Полисемия. Норма ижодкорлиги техникасининг воситаларидан бири – полисемия ёки сўзнинг кўп маънолилиги ҳисобланади. Норма ижодкорлигида кўпчилик ҳолатларда сўзларнинг оддий кўчиши, яъни метонимия (киноя, истиора, яъни бир сўз ўрнига унга алоқадор бошқа сўзни, мас., пул маъносида “ҳамён” сўзини, “овқат” маьносида “дастурхон” сўзини ишлатиш) қўлланилади. Қонунчиликда кўпроқ “таркиб”, “орган”, “ҳаракат”, “ҳужжат” “давлат” “жамият” сўзлари қўлланилади. Масалан, “давлат” сўзининг ўзи бир неча маъноларга эга бўлиши мумкин: “давлат”, яъни Полисемия предметлар, воқеликлар ўртасидаги ўхшашликларни умумлаштириш натижаси, битта сўз доирасида турли хил маъноларни шакллантириш усулидир. 60 Ўзбекистон Республикаси, нодавлат ташкилотлари, давлат органлари, давлат хизматчилари ва бошқалар. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари матнларини тайёрлашда полисемиянинг бир тури сифатида метафораларни ҳам қўллаш мумкин. Унинг моҳияти сўзнинг тўғридан-тўғри маъносини кўчма маънода қўллашдан иборат. Бу ерда гап сўзнинг маъносини норма ижодкорининг фикрини аниқ тушуниш ва аниқликка эришиш ҳақида бормоқда. Бунга мисол тариқасида “чегара” сўзини келтириб ўтиш мумкин. Ваҳоланки, унинг асл маъноси бирон бўлимнинг охирги чизиғи ҳисобланади, лекин юридик амалиётда давлат чегараси, шаҳар чегараси маъноларида қўлланилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling