62
лозим. Қарама-қарши сўз хоҳлаган тарзда бошқа сўзлар
билан
алмаштирилиши мумкин эмас. Юридик
техниканинг синонимик ва
антономик воситалари таққосланадиган бўлса, антономик усул
муҳимроқ аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бу
ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусияти билан белгиланади.
Иккинчидан, имкон қадар кўп
маъноли шунингдек, синонимик
жиҳатдан бошқа сўзларга боғлиқ бўлган сўзларни қарама-қарши
қўйишга йўл қўймаслик лозим.
Турли ва хилма-хил мазмунли
сўзларни
қарама-қарши
қўйиш
ҳуқуқий
нормаларнинг
келишувчанлиги, ҳуқуқ тизимининг яхлитлигига путур етказади ва ўз
навбатида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда норма
ижодкорининг иродасини англашни қийинлаштиради. Шу билан
бирга, маъносига кўра, бир-бирига яқин бўлган, яъни синоним
сўзларни антоним сифатида ишлатиш ҳам қонунчилик ҳужжатлари
матнларининг ижтимоий аҳамиятига салбий таъсир этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: