Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Ҳуқуқий экспертизанинг мазмуни
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
3-§. Ҳуқуқий экспертизанинг мазмуни Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ривожланишининг ҳозирги босқичида мамлакат парламенти фаолияти учун у қонунчилик фаолиятини амалга оширишда фойдаланувчи ҳуқуқий экспертиза алоҳида аҳамиятга эга. Унинг аҳамияти қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси қонунчилик жараёнининг муқаррар ва мажбурий таркибий қисми сифатида тан олинганлиги билан белгиланади. “Қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси экспертизанинг асосий ва 1 Сидельников Ю. Экспертиза: состояние и тенденции развития // Мировая экономика и международные отношения. –1997. -№ 2. –С.89. 2 Муҳамедов Ў. Қонун ҳужжатлари лойиҳалари экспертизасининг назарий ва амалий муаммолари // “Қонунчилик ҳужжатларини экспертиза қилиш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий семинар материаллари. Масъул муҳаррир: Ф.Ҳ.Отахонов. –Т.: ТДЮИ, 2005. – Б.6-7. 77 муҳим турларидан бири бўлиб, унинг кенг йўлга қўйилганлиги демократик ҳуқуқий давлатнинг конституциявий ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади” 1 . Ҳуқуқий экспертиза ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалда қўллаш жараёнида юзага келувчи турли давлат ва нодавлат ташкилотлари, шунингдек, жисмоний шахсларнинг ўзаро муносабатлари мажмуини белгиловчи алоҳида институт ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғига 1-Илова сифатида тасдиқланган “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш Қоидалари” да ҳуқуқий экспертиза – идоравий норматив- ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини текширишни амалга ошириш, деб белгиланган 2 . Махсус билимлардан фойдаланишни тақозо этган ҳуқуқий ёки бошқарув фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқ билан қўриқланувчи манфаатлари амалда тўқнашган ёки тўқнашиш хавфи юз берган шароитда махсус билимлардан фойдаланиш экспертиза ҳуқуқий табиатининг белгиси саналади. Айнан шундай вазиятлар норматив тартибга солишни тақозо этади. Ҳолбуки, одатдаги ва ҳатто ҳуқуқ билан қўриқланувчи манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлмаган муаммоли вазиятларда экспертиза ўтказиш ортиқча ҳисобланади. Масалан, эркин ижодий изланиш ёки яширин ишлаб чиқариш, ёки тадқиқот йўналишида айни бир манфаатларга эга бўлган шахслар 1 Муҳамедов Ў. Қонун ҳужжатлари лойиҳалари экспертизасининг назарий ва амалий муаммолари // “Қонунчилик ҳужжатларини экспертиза қилиш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий семинар материаллари. Масъул муҳаррир Ф.Отахонов. –Т.:ТДЮИ, 2005. –Б.7. 2 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014. – №10., – 110-модда, – №21., – 253-модда, – №52(I)., – 654-модда; 2016., – №19, – 221-модда. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling