Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар тушунчаси


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
3-§. Қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар тушунчаси 
 
Давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари жамиятдаги бошқа воқеликлар 
билан биргаликда доимо ривожланишда бўлади. Бинобарин, жамият 
ҳаётига таъсир қилувчи омиллар натижасида ижтимоий муносабатлар 
мураккаблашиб боради. Бу эса норма ижодкорининг (ҳуқуқ 
ижодкорининг) ҳуқуқ тизимини мазкур жараёнга мос равишда 
шакллантириб ва такомиллаштириб боришини талаб этади. Ҳуқуқ 
нормалари мавжуд ва келгуси ижтимоий муносабатларни қанчалик 
эътиборга олган ҳолда яратилмасин, бунда жамиятдаги барча 
ўзгаришларнинг барча жиҳатларини қамраб олиш мумкин эмас. 
Шунинг учун ҳуқуқдаги бўшлиқларни ўз вақтида аниқлаб бориш, 
уларнинг вужудга келиши сабаблари ва омилларини ўрганиш ҳамда 
бартараф этишнинг самарали механизмларини яратиш доимо 
олимларнинг диққат марказида бўлиб келган.
“Ҳуқуқдаги бўшлиқлар” тушунчасини тавсифлашда ва таҳлил 
қилишда кўпроқ позитив ҳуқуқ тушунчаси томонидан ёндашиш 
мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳуқуқдаги бўшлиқлар асосан давлат 


92
томонидан ўрнатилган қонунчилик ҳужжатларида мавжуд бўлиши 
мумкин.
Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, баъзи олимлар “ҳуқуқдаги 
бўшлиқ” тушунчаси ўрнига “ҳуқуқдаги вакуум”, “қонундаги бўшлиқ” 
ёки 
“қонунчиликдаги 
бўшлиқ” 
деган 
тушунчаларини 
ҳам 
қўллайдилар
1

“Қонундаги бўшлиқ” тушунчасини таҳлил қилиш, унинг мавжуд 
қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлиқ ифода эта олмаслигини 
кўрсатади. “Қонундаги бўшлиқ” тушунчаси юқорида кўрсатиб 
ўтилган бошқа тушунчалардан торроқ мазмунга эга бўлиб, бунда 
бўшлиқларнинг бошқа қонунчилик ҳужжатларида тўлдирилганлиги 
ёки тўлдирилмаганлигининг аҳамияти йўқ.
В.В.Лазаревнинг фикрича, “ҳуқуқдаги бўшлиқ деганда – 
ижтимоий муносабатларнинг ривожланиш ва муайян ишларни 
амалий ҳал қилиш зарурияти билан боғлиқ бўлган, жорий 
қонунчиликнинг асосий тамойиллари, сиёсати, мазмуни ва моҳияти 
ҳамда ҳуқуқий таъсир ўтказишнинг ҳаётий фактларини тартибга 
солишга қаратилган синфий ироданинг бошқа кўринишларини ифода 
этадиган норматив кўрсатмаларнинг тўлиқ ёки қисман мавжуд 
эмаслиги тушунилади”
2
.
Ҳуқуқшунос Н.Сабуров “Ҳуқуқдаги бўшлиқ – бу тартибга 
солиниши зарур бўлган муносабатларнинг амалдаги қонунчиликда 
ҳуқуқ нормалари билан қисман ёки тўлиқ тартибга солинмаганлиги”
3

деб кўрсатади. М.И.Абдуллаев эса, “қонунчиликдаги бўшлиқ – бу 
ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун зарур бўлган муайян 
ҳуқуқий норманинг йўқлигидир”
4
, деб таъриф беради.
Юқоридаги олимларнинг фикрларини таҳлил қиладиган бўлсак, 
уларнинг ҳаммаси ҳам қонунчиликдаги бўшлиқнинг вужудга 
келишига 
тартибга 
солиниши 
лозим 
бўлган 
ижтимоий 
муносабатларни тартибга солиш учун ҳуқуқ нормасининг қисман ёки 
тўлиқ бўлмаслигини сабаб қилиб кўрсатадилар.
1
Исламов З. Общество. Государство. Право. –Т.: Адолат, 2001. –С.584; Абдулаев М.И. 
Теория государства и права. –СПб.: Питер. 2003. –С.300; Теория государства и права // Под 
ред. В.М.Корельского, В.Д.Перевалова. –М.: Норма Инфра, 1998. –С.390; Головастикова 
А.Н., Дмитриев Ю.А. Проблемы теории государства и права. –М.: Эксмо, 2005. –С.832. 
2
Лазарев В.В. Пробелы в праве и пути их устранения. –М.: Юрид. лит., 1974. –С.37. 
3
Сабуров Н. Давлат ва ҳуқуқ назарияси (саволлар, таърифлар, тушунча ва атамалар). –Т.: 
ТДЮИ, 2007. –Б.69. 
4
Абдулаев М.И. Теория государства и права. –Спб.: Питер, 2003. –С.300. 


93
Ҳуқуқдаги бўшлиқ тушунчаси бўйича мавжуд ёндашувларни 
ўрганиш 
миллий 
ҳуқуқ 
тизимимизни 
ислоҳ 
қилиш 
ва 
модернизациялаш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Чунки 
ҳуқуқдаги бўшлиқларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уни 
бартараф этишнинг самарали восита ва усулларини ишлаб чиқиш 
ҳамда қўллаш қонунчилигимизнинг пишиқ ва пухталигини ҳамда 
мукаммаллигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling