Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


2-§. Қонун ҳужжатларидаги коллизиялар ва уларни бартараф


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 


89
2-§. Қонун ҳужжатларидаги коллизиялар ва уларни бартараф 
этиш усуллари 
Норма 
ижодкорлиги 
жараёнида 
муайян 
ижтимоий 
муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ нормаларини 
турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ифода этиш, ўз навбатида
улар ўртасида коллизияларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда такрорланишга йўл қўйиши керак 
эмас. Шу билан бирга, муайян турдаги ижтимоий муносабатларга оид 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида коллизияларнинг юзага 
келиши объектив ва субъектив омиллар билан боғлиқ. Тегишли 
адабиётлар ва мавжуд амалиётни таҳлил қилиш орқали 
қонунчиликдаги коллизияларни бартараф этишнинг қуйидаги 
услубларини кўрсатиб ўтиш мумкин: 

зиддиятли ҳужжатлар ўрнига янги норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатни қабул қилиш; 

зиддиятли ҳужжатлардан биттасини бекор қилиш; 

жорий ҳужжатга ўзгартириш ва аниқлик киритиш; 

коллизион норма ва тамойилларни ишлаб чиқиш; 

коллизион ҳолатларда юзага келадиган баҳсларни кўриб 
чиқишнинг суд тартибини ўрнатиш (Конституциявий, ҳакамлик, 
хўжалик ва бошқа судлар); 

ҳуқуқ нормалари ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш 
мақсадида мазкур нормаларни суд томонидан шарҳланиши; 

ҳуқуқ нормаларини уйғунлаштириш ва қонунчиликни 
тизимлаштириш; 

тегишли зиддиятли ҳужжат юзасидан суд ёки маъмурий 
тартибда шикоят қилиш; 

келишув ва муросага келтирувчи тартибларни жорий этиш; 

тегишли ҳуқуқ субъектларининг қатъий конституциявий - 
қонуний ҳамда белгилаб қўйилган ваколатлар доирасида фаолият 
юритишини таъминлаш; 

қабул қилинаётган ҳужжатларни олдиндан манфаатдор 
томонлар билан келишиш ва юридик экспертизадан ўтказиш; 

ҳуқуқ ижодкорлиги субъектлари томонидан ўзлари қабул 
қилган ҳужжатларни вақти-вақти билан инвентаризация қилиб 
бориш; 


90

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг самарадорлигини таҳлил 
қилиб бориш; 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши натижасида 
келиб чиқиши мумкин бўлган конфликтли ҳолатларни олдиндан кўра 
олиш кўникмаларини шакллантириш ва бошқалар. 
Бугунги 
кунда 
юридик 
амалиётда 
қонунчиликдаги 
коллизияларни бартараф этишнинг қуйидаги асосий қоидалари 
мавжуд:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг III боби 
Конституция ва қонуннинг устунлиги, деб номланган бўлиб, унга 
кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. 
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат 
бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш 
кўрадилар (15-модда). Шу билан бирга, Конституциянинг бирорта 
қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар 
етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. 
Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат 
Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас (16-
модда). Демак, Конституция билан бошқа қонунчилик ҳужжатлари 
ўртасида коллизиялар келиб чиқадиган бўлса, Конституциянинг 
устувор юридик кучга эга бўлишини кўришимиз мумкин. 
2. Ўзбекистон таркибида Қорақалпоғистон Республикаси 
мавжуд бўлиб, у ўз навбатида, ўзига ҳос конституциявий-ҳуқуқий 
мақомга эга. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 71-
моддасига 
мувофиқ, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
ўз 
Конституциясига 
эга. 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид 
бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, 72-моддада Ўзбекистон 
Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 
ҳам мажбурий эканлиги белгилаб қўйилган. Демак, юқоридаги 
конституциявий 
тамойиллар 
асосида 
қайд 
этиш 
лозимки, 
Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан 
Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари ўртасида коллизиялар юзага 
келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари 
устувор юридик кучга эга бўлади. 
3. Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
тўғрисида”ги 
Қонунининг 
16-моддасида 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг ўзаро нисбати билан боғлиқ ҳуқуқий қоидалар 


91
белгилаб 
қўйилган. 
Унга 
кўра, 
турли 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон 
Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни 
қабул қилган органнинг ваколатига ва мақомига, шунингдек 
ҳужжатларнинг турларига мувофиқ белгиланади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига қараганда юқорироқ юридик 
кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ 
бўлиши шарт. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган 
ҳолларда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат қўлланилади. 
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда кейинроқ қабул қилинган 
ҳужжат қоидалари амал қилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик, давлат 
қўмитаси ёки идорасининг ижтимоий муносабатларнинг муайян 
соҳасини тартибга солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган 
қабул қилган ҳужжат бир хил даражадаги бошқа вазирлик, давлат 
қўмитаси ёки идорасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатига нисбатан 
юқорироқ юридик кучга эга бўлади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling