Назорат учун саволлар
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизасининг аҳамияти ва
унинг мазмуни ни таҳлил этинг.
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизасининг турлари
мисоллар асосида кўрсатиб беринг.
3. . Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизага
юбориш тартибини ёритиб беринг.
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасига
қўйиладиган умумий талаблар асосида бирон бир ҳужжат асосида ўз
фикрингизни баён қилинг.
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига бериладиган
хулосалар ўз ичига қайси масалаларни қамраб олишини тушунтириб
беринг.
Мустақил таълим учун топшириқлар
1.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган
тайёрланган қарори лойиҳасини иқтисодий, илмий ва экологик
экспертизалардан ўтказиш мақсадида тегишли ташкилот ва
муассасалардан
экспертларни
жалб
этди.
Таклиф
этилган
мутахассислар зарурий билим ва тажрибага эга бўлиб, уларнинг
орасида қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этганлари ҳам
бор эди. Қарор қабул қилувчи орган эса қарор лойиҳасини ишлаб
чиқишда иштирок этган мутахассислар эксперт бўла олмаслигини
маълум қилди.
Амалдаги қонунчиликка кўра ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг
ва ечимини топинг.
2. Вилоят ҳокими норматив тусга эга қарор қабул қилди ва уни
амалиётга жорий қилгандан сўнг адлия бошқармасига ҳуқуқий
экспертизадан ўтказиш учун юборди. Адлия бошқармаси масъул
ходими эса вилоят ҳокими норматив тусга эга қарорни қабул
қилишдан аввал ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши зарурлигини
маълум қилди.
Ушбу ҳолатда адлия бошқармасининг эътирози асослими?
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.
87
8-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ЖАРАЁНИДА
Do'stlaringiz bilan baham: |