Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
2-§. Экспертиза турлари Мутахассислар экспертизани амалга оширувчи субъектга қараб экспертиза турлари фарқланиши мумкинлигини қайд этадилар 1 . Айтайлик, давлат органи ёки муассасаси қарорига биноан давлат ташкилоти томонидан ўтказиладиган экспертиза, табиийки, давлат экспертизаси саналади. Жамоат ташкилоти томонидан амалга оширилувчи экспертиза, уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни давлат органи ёки муассасаси, ёхуд жамоат ташкилоти қабул қилишидан қатъи назар, ижтимоий экспертизадир. Маълумки, ҳуқуқий экспертиза – умумий тушунча бўлган экспертизанинг таркибий қисми, унинг алоҳида тури. Айни чоғда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг экспертизасини тайинлаш ёки уни экспертизага юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга органнинг қарорига биноан ўтказиладиган экспертиза эса расмий экспертиза ҳисобланади. 1 Адилкариев Х.Т., Рустамов П.А. Научно-информационное обеспечение законотворчества в Республике Узбекистан // Ҳуқуқ–Право–Law. –2000, -№ 3. –С.4-11; Stephens J.L. Basic parliamentary procedure workbook: A basic course in parliamentary procedure. –5 th.ed. – Clearwater (F1) Frederick publ., 1994. –P.128; Латифов А. Парламентский контроль: понятие и основные формы его осуществления // Общественные науки в Узбекистане. –2000, -№6. – C.35-40. 74 Экспертиза ўрганувчи предмет ёки эксперт (экспертлар) олдига қўйилган масалалар билан боғлиқ бўлган билим, фан, техника ёки санъат соҳалари (тармоқлари, кичик тармоқлари) экспертиза турларини таснифлашда муҳим асос ҳисобланади 1 . Жамият ҳаёти соҳа ва тармоқлари хилма-хиллиги, ижтимоий эҳтиёжларнинг ранг-баранглиги экспертизани турли асосларда таснифлаш, яъни турларга ажратиш имконини беради. Экспертизаларнинг айрим турлари, ўз навбатида, тор, махсус, кичик турларга бўлинади. Улар фақат жиноят ёки фуқаролик ишлари бўйича иш юритиш жараёнида қўлланилади. Булар жумласига баллистик, графологик, дактилоскопик, криминалистик, фоноскопик каби экспертизаларни киритиш мумкин. Бундай тоифага мансуб ишлар бўйича ўтказиладиган экспертизаларнинг айрим турлари номи бошида “суд” сўзи қўлланади. Булар сирасига суд-бухгалтерия экспертизаси, суд-тиббий, суд-психиатрик, суд-техник экспертизалар киради. Айтайлик, суд-тиббий экспертиза тиббиётнинг тегишли тармоғига ва тиббиётчи экспертларнинг тегишли ихтисослигига кўра таснифланиши мумкин, бунга суд-психиатрик, суд-стоматологик экспертизалар мансуб. Суд-техник экспертизанинг ҳам турлари мавжуд, масалан, автомобиль йўллари экспертизаси, авто-техник, аудио-техник, қурилиш-техник экспертизалар шулар жумласидандир. Таъкидлаш жоизки, муайян фуқаролик ёки жиноят ишлари бўйича иш юритиш жараёнида тайинланадиган экспертизаларнинг турлари қонунчилик жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизаларини ушбу лойиҳаларнинг мураккаблик даражасига кўра ҳам таснифлаш мумкин 2 . Шундай қилиб, комплекс ва ихтисослаштирилган 1 Поленина С.В. Законотворчество в Российской Федерации. –М.: Юридическая литература, 1996. –C.150. 2 Общая теория государства и права: Теория права. Академический курс в 2-х томах. Т.2 –М.: Зерцало 1998. –С.157-173. Экспертизанинг кенг тарқалган турлари орасида биологик, санъатшунослик, тарихий, юрислингвистик, халқаро-ҳуқуқий, илмий, патент, ҳуқуқий, криминологик, техник, филологик, молиявий, иқтисодий, этнографик, экологик йўналишлардаги экспертизаларни қайд этиш мумкин. 75 экспертизалар фарқланади 1 . Башарти норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қонун йўли билан тартибга солишнинг бир неча соҳасига дахлдор бўлса, тегишли соҳалар мутахассислари иштирокида комплекс экспертиза ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Қонун йўли билан тартибга солишнинг фақат бир соҳаси тармоғига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан ихтисослаштирилган экспертиза ўтказишнинг ўзи кифоя. Норма ижодкорлиги жараёнида ўтказилувчи экспертизаларнинг аксарияти комплекс хусусият касб этади. Уларни ўтказишда қонунчиликнинг турли соҳаларига ихтисослашган экспертлар иштирок этишади. Зеро, малакали мутахассис бўлган экспертлар соҳа (тармоқ) эҳтиёжларини, унинг камчиликларини, етилган муаммоларини яхши билишади. Бироқ бунда тор, идоравий манфаатлар устун бўлишига асло йўл қўйилмаслиги лозим. Айни пайтда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизаларининг турлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайси босқичдалигига қараб ҳам фарқланади ва шунга мос равишда ўтказиладиган экспертизанинг турлари аниқланади. Экспертизанинг турлари қонун лойиҳасининг муҳокамага тайёрлик даражаси, яъни унинг сифатига қараб ҳам фарқланиши мумкин. Зотан, қонун лойиҳаси муҳокамаси қонун чиқариш жараёнининг муҳим босқичи ҳисобланади. “Бу қонун чиқариш жараёнининг энг кўламдор босқичи бўлиб, у қонунчилик ташаббуси билан узвий боғлиқдир ва у ёки бу қонун лойиҳасини тайёрлаш пайтида кўпчилик одамларнинг фикрини ҳисобга олиш, юзага келган зиддиятларни бартараф этиш, муҳокама этилаётган масала юзасидан ягона нуқтаи назарга келиш имкониятини беради” 2 . Шу тариқа қонун лойиҳаси сифатининг юқорилигига эришиш, яъни лойиҳада камчиликларнинг бартараф этилиши дастлабки, такрорий ёки қўшимча экспертизалар ўтказишни истисно этади. Маълумки, ҳуқуқий экспертиза парламент томонидан кўриб чиқиладиган барча қонун лойиҳалари бўйича, у ёки бу қонун лойиҳаси жамият ёки давлат ҳаётининг қайси жабҳалари, чунончи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётнинг турли жиҳатлари, 1 Радулгин Н.В. Правовая экспертиза проектов федеральных законов. –М.: МГУ, 2001. –С.16. 2 Халилов Э.Ҳ. Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи олий органи: сохта вакилликдан ҳақиқий парламентаризмга қадар. –Т.: Ўзбекистон, 2001. –Б.204. 76 бюджет, молия масалалари ва ҳоказоларга тааллуқлилигидан қатъи назар, ўтказилади 1 . Экология қонунчилиги билан жорий этилган экологик экспертизанинг икки тури – давлат экология экспертизаси ва жамоат экология экспертизаси фарқланади. Шубҳа йўқки, қонун ҳужжатлари лойиҳалари турларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар экспертизасини ташкил этиш норма ижодкорлиги фаолияти сифати ва самарадорлигини янада ошириш имконини беради. Экспертиза турлари, шакллари ва вазифалари ҳамда ҳозирги фан ва техника имкониятларига суянувчи эксперт технологиялари, ранг- баранглигига қарамай, уларнинг ҳаммаси қонун доирасида амалга оширилиши ва эксперт фаолиятининг асосий принципларига бўйсуниши лозим 2 . Бусиз экспертизанинг замонавий даражасини ҳамда унинг ҳуқуқни қўллаш ва бошқарув фаолиятини оптималлаштириш воситаси сифатидаги самарадорлигини таъминлаш мумкин эмас. Эксперт фаолиятининг приципиал асослари тўғрисидаги масаланинг муҳимлиги шу билан белгиланадики, улар умумэътироф этилгани ва эълон қилинганига қарамай, амалий экспертиза ва реал ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида бу принципларга баъзан риоя қилинмайди ёки улар қўпол равишда бузилади. Бу ҳол экспертиза институтига путур етказади ва уни обрўсизлантиради. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling