Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
4-§. Қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш 
 
Қонун ости ҳужжати лойиҳаси тайёрлангандан сўнг уни қабул 
қилувчи органга тушунтириш хати билан киритилиб, унда ҳужжатни 
қабул қилишнинг зарурлиги асосланади, ишлаб чиқувчилар 
кўрсатилади, қонун ости ҳужжати мазмунининг қисқача тавсифи 
берилади, лойиҳа келишилган давлат органлари ва бошқа 
ташкилотларнинг рўйхати келтирилади, қонун ости ҳужжати 
лойиҳаси бўйича келишмовчиликларнинг мазмуни ҳамда улар 
ҳақидаги асослантирилган фикр қисқача баён этилади. Зарурат 
бўлганда эса, қонун ости ҳужжати лойиҳасига уни асослаш учун 
молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар, статистика маълумотлари ва 
бошқа маълумотлар илова қилинади.
Қонун ости ҳужжати унинг расмий матнига имзо қўйиш йўли 
билан тасдиқланади ва қабул қилинади. Бунда: 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва қарори – 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори – 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири; 
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари 
ҳамда қарорлари – норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган 
раҳбари; 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари – 
тегишли ҳоким томонидан имзоланади. 
 
5-§. Қонун ости ҳужжатларининг эълон қилиниши 
 
Қонун 
ости 
ҳужжатларининг 
эълон 
қилиниши 
улар 
қўлланилишининг мажбурий шарти ҳисобланади. 
Қонун ости ҳужжатлари расмий нашрларда эълон қилиниши 
лозим ва бунда уларнинг баён тарзида расмий эълон қилинишига йўл 
қўйилмайди. Қонун ости ҳужжати расмий эълон қилинганда унинг 
барча реквизитлари кўрсатилади. 


42
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 
“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами”, 
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари, Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари қонун 
ости ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалар ҳисобланади.
Қонун ости ҳужжатларини норасмий нашрларда эълон қилишга, 
шунингдек уларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот 
тизимлари орқали тарқатишга қонун ости ҳужжатлари расмий 
манбаларда 
эълон 
қилинганидан 
сўнг, 
уларнинг 
барча 
реквизитларини, улар эълон қилинган расмий нашрларни ва уларнинг 
кучга кириш санасини кўрсатиш шарти билан йўл қўйилади. Бунда 
расмий нашрларда эълон қилинган қонун ости ҳужжати матнининг 
аниқ такрорланиши таъминланиши керак. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қонун ости 
ҳужжатлари матнларининг электрон шакллари уларни қабул қилган 
органларнинг расмий веб-сайтларига қонун ости ҳужжати расмий 
эълон қилинганидан кейин бир кун ичида жойлаштирилади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling