Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Сенатда қонуннинг кўриб чиқилиши
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
5-§. Сенатда қонуннинг кўриб чиқилиши ва маъқулланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ: а) қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиши лозим; б) Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади ва агар қонунни қайта кўриб чиқишда палата депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун парламент томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига палата томонидан юборилади; в) Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан палаталар юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак. Конституцияга ўзгартишлар киритиш, конституциявий қонунни қабул қилиш парламентнинг ҳар бир палатасидаги умумий овозлар сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозини талаб этади. Одатдаги қонунлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунни Сенат кўриб чиқади ҳамда уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Сенат томонидан рад этилган ва Қонунчилик палатасига қайтарилган қонун, агар қуйи палата депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан шу қонунни яна маъқулласа, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун тасдиқлаш учун Сенатга юборилади. 29 Агар Сенат келишув комиссиясининг таклифларини қабул қилган тақдирда қонун Қонунчилик палатаси томонидан одатдаги тартибда қайта кўриб чиқилиши керак. Қонунни Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқишда келишув комиссиясининг баённомасида мавжуд бўлган таклифларгина муҳокама қилинади. Келишув комиссиясининг лоақал битта таклифи рад этилган тақдирда Қонунчилик палатаси, Сенат келишув комиссиясига янги таклифларни тақдим этиш учун палата томонидан маъқулланган тузатишларни инобатга олган ҳолда ишни давом эттиришни таклиф қилиши мумкин. Агар Сенат қонунни келишув комиссиясининг таҳририда маъқулламаса, у рад этилган қонун сифатида Қонунчилик палатасига қайтарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Регламентининг 17-моддасида Сенат томонидан рад этилган, шунингдек Республика Президенти томонидан эътирозлар билан қайтарилган қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Мазкур тартибга мувофиқ, масъул қўмита рад этилган қонун юзасидан хулоса беради. Масъул қўмитанинг хулосасини олганидан сўнг палата қонунни қайта кўриб чиқиш масаласини ўз мажлисининг кун тартибига киритади. Агар Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган қонунни палата депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан яна маъқулласа, қонун Олий Мажлис томонидан қабул қилинган ҳисобланади ва Президентга имзолаш ва эълон қилиш учун юборилади. Қабул қилинган қонун лойиҳасини парламентнинг иккинчи палатасида кўриб чиқиш икки палатали парламентлардаги қонун чиқариш жараёнининг навбатдаги босқичидир. Зеро, бир палатали парламентда қонунни қабул қилиш охирги марта овозга қўйиш орқали амалга оширилади (у биринчи ўқишдан кейин ҳам, иккинчи, учинчи, тўртинчи ўқишдан кейин ҳам ўтказилиши мумкин). Икки палатали парламентда эса қонун лойиҳаси айни бир таҳрирда иккала палата томонидан қабул қилинган ҳолдагина қонунга айланади (аммо баъзан палаталардан бири қайта овозга қўйиш орқали бошқа палата томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасини маъқулламаган иккинчи палатанинг “вето”сини енгиши ҳам мумкин). Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари ва бошқа зарур материаллар билан биргаликда масъул қўмита томонидан 30 расмийлаштирилади ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери томонидан Сенатга кўриб чиқиш учун ўн кун ичида юборилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламентининг 22-моддасига кўра, қонун Сенатга Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинганидан кейин киритилади. Қонун Сенатга киритилаётганда қуйидагилар тақдим этилиши лозим: 1) Қонунчилик палатасининг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги қарори; 2) Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун; 3) қонунга доир унинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати; 4) қонун қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун; 5) ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонун ости ҳужжатларининг рўйхати; 6) моддий харажатлар талаб этувчи қонунлар учун молиявий- иқтисодий асос; 7) давлат даромадларининг қисқартирилишини ёки давлат харажатларининг кўпайтирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) моддалари бўйича ўзгартишларни назарда тутувчи қонунлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси. Сенатга келиб тушган қонун рўйхатга олинади ва Сенат Раиси томонидан қонунни дастлабки тарзда кўриб чиқадиган ҳамда унинг юзасидан хулоса тайёрлайдиган қўмитага (бундан буён матнда масъул қўмита деб юритилади) топширилади. Сенат қўмиталарининг қонун муҳокамасига бағишланган мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда Сенат қўмиталари ёпиқ мажлис ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Қўмиталарнинг мажлисларига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг намоёндалари, мутахассислар ва олимлар, матбуот органлари, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин. Келиб тушган таклифларни 31 масъул қўмита қонун юзасидан хулоса тайёрлаётганда умумлаштиради. Масъул қўмитанинг хулосасида қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги тавсия ифодаланган баҳо бўлиши керак. Қонунни рад этиш зарурлиги тўғрисидаги хулосада масъул қўмитанинг қонунни рад этиш зарур, деб ҳисоблашининг важлари баён этилиши лозим. Масъул қўмитанинг хулосаси Сенат Кенгашига тақдим этилади, Кенгаш қонунни Сенат мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш-киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилади. Сенатнинг мажлисида қонунни кўриб чиқиш маърузачининг масъул қўмита хулосасини ўқиб эшиттиришидан бошланади. Кўриб чиқилаётган қонун юзасидан унинг муҳокамаси тартибида сенаторлар сўзга чиқишлари мумкин. Муҳокама натижалари асосида Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қонун Сенат томонидан сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан маъқулланади, Регламентнинг 32-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Сенат томонидан маъқулланган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Сенат қарори билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади. Сенатнинг қонунни рад этиш тўғрисидаги қарорида рад этиш важлари кўрсатилиши керак. Унда бир вақтнинг ўзида қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш зарурлиги тўғрисидаги, шунингдек келишув комиссияси тузиш ҳақидаги таклифлар баён этилиши мумкин. Сенатнинг қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Қонунчилик палатасига юборилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling