Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
2-§. Қонун ижодкорлиги босқичлари 
 
Қонун чиқариш функциясини амалга ошириш парламент
парламент 
палаталарининг 
асосий 
вазифаси 
ҳисобланади. 
Ҳокимиятни тақсимлаш принципи шуни назарда тутадики, жамият 
барча ижтимоий табақаларининг манфаатларини, бутун миллат 
манфаатларини тўлиқ ифода этувчи қонунчилик ҳокимияти органи 
бошқа давлат органлари томонидан чиқариладиган бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга нисбатан каттароқ юридик кучга эга бўлган норматив- 
ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари лозим. Айнан парламент 
томонидан қабул қилинувчи қонунлар бошқа барча давлат органлари 
учун зарурий ҳуқуқий негизни вужудга келтиради, мазкур 
органларнинг ўзаро ҳамда фуқаролар ва уларнинг бирлашмалари 
билан муносабатларини белгилаб беради. Хуллас, қонунлар давлат ва 
жамият ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам қонун 
чиқариш жараёнини, унинг субъектлари мақомини, қонун чиқариш 
жараёнининг босқичларини ҳуқуқий тартибга солиш муҳим 
аҳамиятга эга. 


24
Расмий нуқтаи назардан қонун чиқариш жараёни ташкилий-
ҳуқуқий тадбирлар (тартиб-қоидалар)нинг мураккаб тизими бўлиб, 
уларнинг натижаси ўлароқ қонун яратилади
1
. Мазкур тартиб-
қоидалар мажмуи қонун чиқариш жараёнининг босқичларини ташкил 
этадиҚонун ижодкорлиги фаолиятининг асосларини белгилайдиган 
муҳим қоидалар, авваламбор, конституцияда, махсус қонунларда 
мустаҳкамланади, 
қонун 
чиқариш 
жараёнининг 
босқичлари 
парламент ва унинг палаталари регламентларида муфассалроқ 
тартибга солинади.
Қонун чиқариш жараёни босқичларига қуйидагилар киради: 
3-§. Қонунчилик ташаббуси 
 
Қонунчилик ташаббуси - бу муайян органлар ва мансабдор 
шахсларнинг қонунлар чиқариш масаласини қўйиш ва уларнинг 
лойиҳаларини кўриб чиқиш учун қонун чиқарувчи органга тақдим 
этиш ҳуқуқидир. Қонун чиқариш ташаббуси – қонун чиқариш 
жараёнининг илк босқичи. Бу жараён қизғин саъй-ҳаракатларга 
асосланади, улар натижасида қонун чиқарувчи органга қонунчилик 
юзасидан тегишли таклифлар киритилади, парламент эса ўша 
таклифлар асосида янги қонун чиқариш, амалдагисини ўзгартириш 
ёки бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишга қабул 
қилади. 
1
Законодательный процесс. Понятие. Институты. Стадии: Научно-практическое пособие // 
Отв. ред. Р.Ф. Васильев. –М.: Юриспруденция, 2000. –C.320. 
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи - конституцияда белгиланган 
ваколатли органлар ва шахслар томонидан муайян қонун лойиҳасини 
ёки янги қонун қабул қилиш тўғрисида, шунингдек, амалдаги қонунни 
ўзгартириш ёҳуд уни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни Олий 
Мажлис эътиборига тақдим этилиши ва парламентнинг бу масалани 
белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳақида қарор қабул қилиш. 
 
Қонунчилик ташаббуси 
1
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 
Қонунни қабул қилиш ва маъқуллаш 
Қонунни имзолаш ва эълон қилиш 
2
3
4


25
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясида 
ҳам 
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг анча кенг доираси 
белгиланган. Конституциянинг 83-моддасига мувофиқ, қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат 
ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон 
Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эга. Таъкидлаш 
жоизки, қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш билан боғлиқ 
масалалар Ўзбекистон Республикасининг “Қонунлар лойиҳаларини 
тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонуни 
билан белгилаб қўйилган
1

Жаҳон мамлакатлари Констуциялари қонунчилик ташаббуси 
ҳуқуқига эга субъектлар доирасини турлича белгилайди. Бу ҳуқуқ 
асосан парламент аъзоларига ва ҳукуматга берилади. АҚШда эса 
Президент фақат давлат бюджетига алоқадор масала юзасидан 
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи билан чиқиши мумкин, қолган барча 
холларда бу ҳуқуқ парламент аъзоларига тегишли ҳисобланади. Баъзи 
давлатлар конституцияларида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга 
субъектлар доираси анча кенг қилиб белгиланади. Жумладан, бу 
ҳуқуқ турли вазирликларга, давлат муассасаларига, диний ва жамоат 
бирлашмаларига, парламент ички органлари ходимларига берилади. 
Хусусан, Словакия Конституциясининг 87-моддасига мувофиқ, қонун 
лойиҳаси парламент депутатлари, қўмита аъзолари ва ҳукумат 
томонидан муҳокамага киритилиши мумкин. Кўп ҳолларда бу ҳуқуқ 
кенг жамоатчилик, яъни фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларига 
ҳам берилган. Руминия, Италия ва Испания каби давлатларда айнан 
шундай тартиб ўрнатилган. Бунинг учун фуқароларнинг қонун 
лойиҳасини қўллаб-қувватловчи тегишли миқдордаги имзоси ва 
олдиндан тайёрлаб қўйилган қонун лойиҳаси мавжудлиги талаб 
этилади. 
 
1
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. -2006. - №41. - 406-модда. 


26

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling