Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
) ҳуқуқий тартибга солишни талаб этадиган ҳолат ёки жараённи англаш, ўрганиш ва таҳлил этиш; 2)
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
1) ҳуқуқий тартибга солишни талаб этадиган ҳолат ёки
жараённи англаш, ўрганиш ва таҳлил этиш; 2) у ёки бу ҳуқуқий актни қабул қилиш ваколатига эга бўлган органни (субъектини) аниқлаш; 3) қабул қилиниши мўлжалланаётган актнинг шаклини танлаш; 4) тегишли процедура доирасида ҳуқуқий актни тайёрлаш, қабул қилиш ёки ўзгартириш. Албатта, санаб ўтилган бу жиҳатлар ўзаро боғлиқ ва яхлит жараёндир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, норма ижодкорлиги ниҳоятда муҳим жараён сифатида бевосита жамият тараққиётига таъсир кўрсатади. Айнан норма ижодкорлиги субъекти томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жамият ҳаётининг муҳим жабҳаларини тартибга солишга йўналтирилган бўлади. Бу эса ўз навбатида, норма ижодкорлиги жараёни механизмини пухта ишлаб чиқиш, норма ижодкорига тегишли ахборот-техник имкониятларни яратиб бериш, норма ижодкорлиги жараёнининг ҳуқуқий ва назарий асосларини вужудга келтириш заруратини келтириб чиқаради. 2-§. Норма ижодкорлиги босқичлари Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш функциясини амалга ошириш норма ижодкорлиги субъектларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Айнан улар томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бошқа барча давлат органлари учун зарурий ҳуқуқий негизни вужудга келтиради, мазкур органларнинг ўзаро ҳамда фуқаролар ва уларнинг бирлашмалари билан муносабатларини белгилаб беради. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ва жамият ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди. 18 Шунинг учун ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш жараёнини, унинг субъектлари мақомини, норма ижодкорлиги жараёнининг босқичларини ҳуқуқий тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Расмий нуқтаи назардан норма ижодкорлиги жараёни ташкилий- ҳуқуқий тадбирлар (тартиб-қоидалар)нинг мураккаб тизими бўлиб, уларнинг натижаси ўлароқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат яратилади 1 . Мазкур тартиб-қоидалар мажмуи норма ижодкорлиги чиқариш жараёнининг босқичларини ташкил этади. Норма ижодкорлиги фаолиятининг асосларини белгилайдиган муҳим қоидалар, авваламбор, конституцияда, махсус қонунларда мустаҳкамланади, норма ижодкорлиги жараёнининг босқичлари парламент ва унинг палаталари регламентларида муфассалроқ тартибга солинади. Норма ижодкорлиги жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ташаббуси; 2) лойиҳани ишлаб чиқиш; 3) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир кўрсатувчи лойиҳаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) жойлаштириш; 4) лойиҳани юридик хизмат томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; 5) лойиҳани манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан мувофиқлаштириш; 6) лойиҳани адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; 7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ва уни ижрочилар ҳамда аҳолига тегишли тарзда етказилишини ташкил қилиш; 8) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилиш. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling