Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Норма ижодкорлиги техникаси – юридик техниканинг бир


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
3-§. Норма ижодкорлиги техникаси – юридик техниканинг бир 
тури сифатида 
 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат-ҳуқуқий ислоҳотлар 
тизимида парламент ислоҳотлари ўзига хос ўрин тутади. Таъкидлаш 
жоизки, ваколатли давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар қабул қилиш мураккаб ва давлат аҳамиятига эга бўлган 
масъул вазифадир. Бундан ташқари, айнан норматив ёки индивидуал 


9
юридик ҳужжатларни қабул қилиш вазифаси ташкилий жиҳатдан 
мураккаб бўлиб, у қатор талабларга жавоб бериши лозим. 
Тегишли адабиётларни таҳлил қилиш орқали юридик техника ва 
норма ижодкорлиги техникаси каби атамаларга дуч келамиз. Шу 
ўринда табиий бир савол туғилади, яъни бу икки атаманинг ўзаро 
фарқи нимада, улар қамраб оладиган масалалар доираси қандай? 
Бу атамаларнинг номидан ҳам кўриниб турибдики, юридик 
техника тушунчаси норма ижодкорлиги техникаси тушунчасидан 
кенгроқ. Зеро, юридик техника бу – ҳар бир мамлакатда ваколатли 
давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан нафақат 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, 
расмийлаштириш, амалдагиларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритиш, эскиларини бекор қилишда ҳамда индивидуал юридик 
ҳужжатлар, яъни ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини қабул қилиш 
жараёнида фойдаланиладиган услублар, усуллар, йўллар ва 
воситалар, шунингдек амалий кўникмалар мажмуидан иборатдир. 
Ҳуқуқшуносликда юридик техника тушунчасига нисбатан кенг 
ва тор маънодаги ёндашувлар ҳам мавжуд. Юридик техника деганда, 
кенг маънода, П.Сандевурнинг фикрича, фуқаролик жамиятининг 
бошқарув органлари кўзлайдиган мақсадларни тегишли воситалар ва 
усуллар мажмуи орқали ҳуқуқий нормалар оқимига мослаштириш ва 
ушбу нормаларни ижро қилинишига эришиш тушунилади
1

Тор маънода эса юридик техника тушунчаси ҳуқуқ тилини 
ишлатиш, юридик фикрлаш шартларини белгилайдиган ва 
аниқлайдиган масалалар, ёки ҳар-хил техник усуллар ва қоидаларни 
қўллаш билан чегараланади
2

Бинобарин, норма ижодкорлиги техникаси норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатни яратиш жараёнининг мукаммаллигини таъминлашга 
1
Сандевур П. Введение в право. – М., 1994. – С.136. 
2
Шугрина Е.С. Техника юридического письма. – М.: Дело, 2000. – С.25. 
Норма ижодкорлиги эса юридик техниканинг таркибий қисми 
бўлиб, у норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, 
расмийлаштириш ва эълон қилиш ҳамда уларга ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш, эскирганларини бекор қилиш жараёнида 
риоя этилиши лозим бўлган қатор талаблар, қоидалар, усул ва 
йўллар йиғиндисидир. 
 


10
қаратилган қоидалар ва талаблар йиғиндисидир. Ушбу талаб ва 
қоидаларнинг мазмуни нимада? 
Норма ижодкорлиги техникасининг энг муҳим талабларидан 
бири бу - ҳар бир яратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат, энг аввало, 
мантиқий мунтазамликка асосланган ҳолда, бир-бирига боғлиқ ва ҳар 
бири олдинги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган нормалар 
тизимидан иборат бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир 
норма яхлит бир тизимнинг мустақил, бироқ ўзигача ва ўзидан 
кейинги 
нормаларга 
мазмунан 
боғлиқ 
бирлиги 
сифатида 
жойлаштирилиши лозим. 
Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг, жумладан, қонун 
ҳужжатининг бирон-бир нормаси бошқа нормага мазмунан зид 
келмаслигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир норма ягона 
тизимнинг бўғини сифатида умумий қонун ҳужжати йўналишига мос 
келиши лозим. Бироқ бу фикр, бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ичида 
зиддият бўлмаса бўлди, дегани эмас, албатта. Алоҳида олинган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат яхлит қонунчилик тизимидаги барча 
ҳуқуқий нормаларга зид келмаслиги лозим. Шу жиҳатдан олганда, 
ҳуқуқий тизимда ўзаро зиддиятлар бўлмаслигига эришиш муҳим 
аҳамиятга эга. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling