Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Норма ижодкорлиги юридик фанлар
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ), амалий юридик фанлар
2-§. Норма ижодкорлиги юридик фанлар тизимида Норма ижодкорлигини бошқа юридик фанлар билан қиёслаш, ўз навбатида улар ўртасидаги узвий алоқа ва ўзаро боғлиқлик мавжудлиги тўғрисида хулоса чиқаришга олиб келади. Ҳуқуқий воқелик кўпгина таркибий қисмлар ва кичик тармоқлардан иборат бўлиб, уларнинг қайсилари ва қай даражада ўрганилишига қараб, юридик фанлар ҳам бўлиниб кетади. Юридик фанларни таснифлашда бошқача ёндашувлар ҳам мавжуд. Мазкур фанлар тизимида Юридик техника, хусусан, Норма ижодкорлиги фанининг ўрнини белгилашда олимлар ўртасида якдил 1 Чухвичев Д.В. Законодательная техника. –М.: ЮНИТИ-ДАНА: Закон и право, 2006. –С.25. Фанда таркиб топган умумий қоидага мувофиқ барча юридик фанлар тўртта катта гуруҳга бўлинади. Булар фундаментал тарихий-назарий (давлат ва ҳуқуқ назарияси, давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ва бошқалар), тармоқ (давлат (Конституциявий) ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, молия ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, фуқаролик процесси, меҳнат ҳуқуқи, ижтимоий таъминот ҳуқуқи, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи, ер ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи ва бошқалар), амалий юридик фанлар (криминалистика, суд бухгалтерияси, суд тиббиёти, суд психологияси ва бошқалар), халқаро-ҳуқуқий фанлар (халқаро оммавий ҳуқуқ, халқаро хусусий ҳуқуқ, ҳалқаро гуманитар ҳуқуқ ва бошқалар). 8 фикр шаклланмаган. Кўпчилик олимлар ушбу фанни “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фани доирасида ўрганиладиган институт сифатида қарайдилар. А.С.Пиголкиннинг фикрича, Юридик техника фанини “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”дан ажратиш лозим. Юридик техника фани “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” ва соҳа- тармоқ юридик фанлари юзасидан чоп этилаётган дарслик ва қўлланмаларда алоҳида мавзу сифатида киритилган. МДҲнинг айрим олий юридик ўқув юртларида мазкур ўқув курси “Юридик техника”, “Қонунчилик техникаси”, “Ҳуқуқ ижодкорлиги техникаси” ва “Норма ижодкорлиги” номлари билан ўқитилиб келинмоқда. Юридик адабиётларда норма ижодкорлигига “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фани доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, уларга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритишга қаратилган фаолият сифатида қаралади. Бугунги кунда ушбу масалалар доираси кенгайиб, унинг ўрганиш объекти ва методологияси шаклланиб келаётганлигини эътиборга оладиган бўлсак, норма ижодкорлиги алоҳида фан сифатида юзага келаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Норма ижодкорлиги фани тармоқ юридик фанлар Конституциявий ҳуқуқ, Жиноят процессуал ҳуқуқи, Фуқаролик процессуал ҳуқуқи каби фанлар билан ҳам узвий алоқада бўлади. Бинобарин, ушбу фанлар доирасида ўрганиладиган ҳуқуқий муносабатлар ва ҳуқуқий ҳатти-ҳаракатлар юзасидан муайян ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёни бевосита норма ижодкорлиги билан боғлиқдир. Демак, Норма ижодкорлиги фани нафақат методологик-назарий муаммолар, балки ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини расмийлаштиришга қаратилган амалий масалаларни ўрганувчи фан сифатида ҳам майдонга чиқади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling