Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Норма ижодкорлиги турлари ва субъектлари
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
3-§. Норма ижодкорлиги турлари ва субъектлари Адабиётларда норма ижодкорлигининг қуйидаги турлари кўрсатиб ўтилади: қонун ижодкорлиги; қонун ости ёки идоравий норма ижодкорлиги; 1 Законодательный процесс. Понятие. Институты. Стадии: Научно-практическое пособие // Отв. ред. Р.Ф. Васильев. –М.: Юриспруденция, 2000. –C.320. 19 маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги; суд ҳокимиятининг норма ижодкорлиги; шартномавий норма ижодкорлиги. Норма ижодкорлигини турларга ажратишда қуйидагилар мезон бўлиб ҳисобланади: норма ижодкорлиги субъектлари, яъни муайян актни қабул қилиш ваколатига эга бўлган шахс ёки орган; норма ижодкорлиги актларини қабул қилиш тартиб-таомиллари (қонун ижодкорлиги жараёни, якка ёки жамоа қарори); норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари (қонунлар, қонун ости ҳужжатлари) ва бошқалар. Шунингдек, норма ижодкорлиги субъектларининг тури бўйича қуйидагиларга ажратиш мумкин: 1) суверенитет эгаси (халқ ёки давлат бошлиғи (монарх)) томонидан амалга ошириладиган норма ижодкорлиги; 2) суверенитет эгаси ҳисобланмайдиган норма ижодкорлигининг бошқа субъектлари (парламент, вазирлар ва бошқалар) томонидан амалга ошириладиган норма ижодкорлиги. Ҳокимият бўлиниши тамойили нуқтаи-назаридан норма ижодкорлигининг қуйидаги турларини кўрсатиб ўтиш мумкин: 1) қонунчилик ҳокимияти органи томонидан амалга ошириладиган норма ижодкорлиги; 2) ижро ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган норма ижодкорлиги; 3) суд ҳокимияти томонидан амалга ошириладиган норма ижодкорлиги. Норма ижодкорлиги актининг тури бўйича уни қуйидаги шакллари мавжуд: 1) конституциявий норма ижодкорлиги; 2) қонун ижодкорлиги; 3) қонун ости норма ижодкорлиги; 4) прецедент ҳуқуқ ижодкорлиги; 5) шартномавий норма ижодкорлиги. Мамлакатимизда норма ижодкорлигининг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, улар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларидан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунига кўра норма ижодкорлигининг қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин: Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш бўйича фаолият; Ўзбекистон Республикасининг қонунларини қабул қилиш бўйича фаолият; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларини қабул қилиш бўйича фаолият; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларини қабул қилиш бўйича фаолият; 20 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қабул қилиш бўйича фаолият; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларини қабул қилиш бўйича фаолият; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини қабул қилиш бўйича фаолият. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунига биноан норма ижодкорлигининг субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling