Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

4. Тарихий-сиёсий шарҳлаш норманинг ижтимоий-иқтисодий, 
сиёсий томонларини ва тарихий шарт-шароитларини тадқиқ этишда 
намоён бўлади. Бу норматив ҳужжатни қабул қилиш мақсадини, 
унинг вужудга келишига сабаб бўлган ижтимоий-сиёсий вазиятини ва 
жойи, вақти ва норматив ҳужжатни қўллаш амалиётини аниқлаб 
олишни тақозо этади.
“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари учун 
тарихий-сиёсий шарҳлаш жуда муҳим. Чунки айнан шу фаолият 
давлат манфаатлари ва уларни ҳимоя қилиш билан узвий боғлиқ. 
Шунинг учун ҳам қонунчиликнинг сиёсий мақсадини тушуниш, 
унинг тарихини билиш ишнинг сифатли ва бир мақсадга қаратилган 
бўлишига ёрдам беради”
1
. Шарҳлашнинг тарихий-сиёсий усулини 
1
Саидов А., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: 2 жилд. Ҳуқуқ назарияси. –Т.: Адолат, 
2001. –Б.227. 


98
қўллаш орқали ҳам ҳуқуқдаги бўшлиқларни аниқлаш мумкин. 
Биринчидан, норматив ҳужжатни тарихий нуқтаи назардан таҳлил 
қилиб, олдин ҳам шундай норматив ҳужжат қабул қилинган ёки 
йўқлиги аниқланиб олинади. Агар қабул қилинган бўлса янги қабул 
қилинганида аввалгисида акс этган ва бугунги кун учун ўзининг 
аҳамиятини йўқотмаган нормалар акс этмай қолмаганлиги 
аниқланади. Агар янги қабул қилинганида шундай ҳолат мавжуд 
бўлса ҳуқуқдаги бўшлиқ деб топилиши мумкин. Иккинчидан, 
норматив ҳужжат ижтимоий-сиёсий нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, 
ундаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар ўз аҳамиятини 
йўқотмаганлиги аниқланади. Албатта, ушбу ҳолатлар ҳуқуқдаги 
бўшлиқларни, “ортиқчаликларни” бартараф этиш йўллари бўлиб 
ҳисобланади.
 
5-§. Қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш 
йўллари 
 
Ҳозирги даврда жамиятни янгилаш, мамлакатни модернизация 
ва ислоҳ этиш шароитида миллий қонунчиликни такомиллаштириш, 
уни тартибга солиш ва тизимлаштириш ҳамда жамиятдаги ҳуқуқий 
тартибга солинмаган муносабатларни норматив тартибга солиш 
чораларини кўриш давлатимиз олдида турган долзарб вазифалардан 
биридир. 
Зеро, амалга оширилаётган ислоҳотлар кўп қиррали ва узоқ 
давом этадиган жараён бўлиб, унда мукаммал қонунларни яратиш, 
унинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, аҳоли ва мансабдор 
шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат ва 
фуқароларнинг, ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини аниқ белгилаш муҳим йўналишлар ҳисобланади. 
Ҳозирги 
кундаги 
мавжуд 
норматив-ҳуқуқий 
база 
республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий 
жиҳатдан таъминлашга асос бўлиб хизмат қилмоқда. Лекин 
ижтимоий ҳаётда рўй бераётган ўзгаришлар жараёни ва тезлиги доим 
ҳам қабул қилинаётган қонун ҳужжатларига мос ва бир хил вақтда 
тўғри келавермайди. Чунки жамият ҳаётида кишилар ўртасида рўй 
бераётган муносабатларнинг моҳияти ва мазмуни ўзгарувчанлиги ва 
уларнинг янги-янги турлари юзага келаётганлигининг гувоҳи бўлиб 
турибмиз. Бундай шароитда, албатта, объектив ва субъектив 


99
сабабларга кўра жорий қонунчиликда узилишлар, зиддият ва 
бўшлиқларнинг ҳам бўлиши табиийдир.
Миллий ҳуқуқ тизимидаги 
бундай ҳолатларни, яъни 
бўшлиқларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш орқали 
инсон ҳуқуқларини тўлиқ таъминланишига, жамиятнинг ҳуқуқий 
онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда ҳуқуқ 
нормаларини мавжуд воқеликка мослаштиришга эришиш мумкин. 
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳуқуқдаги бўшлиқларни бартараф 
этиш фақатгина ҳуқуқ ижодкорлиги йўли билангина амалга 
оширилади. Бошқа ҳолатларда, яъни қонун аналогияси ва ҳуқуқ 
аналогиясини қўллашда эса, ҳуқуқдаги бўшлиқлар енгиб ўтилиб иш 
қонуний ечимини топади. Қонун ва ҳуқуқ аналогиясининг 
қўлланилиши норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тез ва қисқа давр 
ичида қабул қилиш мумкин эмаслиги билан ифодаланади.
Бу борада, З.М.Исломовнинг таъкидлашича “қаерда махсус 
тақиқ бўлмаса ёки қонуншунос ҳуқуқий оқибатлар вужудга 
келишини муайян норма билан боғламаса, шу ерда аналогияни 
қўллаш мумкин”
1

Ўзбекистон Республикасида ҳам қонун ҳужжатларида бўшлиқ 
мавжуд бўлса қонун ёки ҳуқуқ аналогияси қўлланилиши мумкинлиги 
белгилаб қўйилган. Фуқаролик кодексининг 5-моддасига асосан 
фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари қонун ҳужжатлари ёки 
тарафларнинг келишуви билан тўғридан тўғри тартибга солинмаган 
ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни 
тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). Агар 
қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг 
ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий 
негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда ҳалоллик, оқиллик 
ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади. 
1
Исламов З. Общество. Государство. Право. –Т.: Адолат, 2001. –С.585. 
Қонун аналогияси – бу муайян ишни алоҳида қонун нормаси 
йўқлиги туфайли шунга ўхшаш бўлган муносабатни тартибга 
солувчи қонунга асосланиб ҳал қилиш. 
Ҳуқуқ аналогияси – бу муайян ишни ҳуқуқнинг умумий 
тамойиллари ва моҳиятига асосланиб кўриб чиқиш ва ҳал этиш.
 


100
Қонун аналогиясини қўллаш ҳам ҳуқуқ аналогиясини қўллаш 
ҳам унинг тўғри қўлланилишини таъминловчи бир нечта талабларга 
риоя қилиниши лозимлигини эътироф этади. И.Б.Зокиров қонун ва 
ҳуқуқ аналогиясини қўллашнинг учта талабини кўрсатиб ўтади. 
Булар: биринчидан, юқорида кўрсатилган қоидаларга фақат мазкур 
масала юзасидан тегишли қонун ва фармойишлар бўлмаган 
ҳоллардагина асосланиб ишни ҳал қилиш мумкинлигини, 
иккинчидан, бундай аналогия тариқасида чиқарилган суд қарори 
фақат низо учунгина кучда бўлишлигини ва, учинчидан, суд 
қонунларининг умумий негизлари ва мазмунига қуруқдан-қуруқ 
ҳавола қилмай, балки қарорни ифодалашда суд қонунларининг қайси 
бир умумий асосларига таяниб, ўз қарорини чиқарганлигини 
кўрсатиши лозим
1

Ф.А.Григорьев ва А.Д.Черкасовлар эса қонун ҳамда ҳуқуқ 
аналогиясини қўллашнинг тўртта талабини кўрсатиб ўтадилар: 
биринчидан, муайян ҳаётий вазият ҳуқуқий аҳамиятга эга 
бўлиши ва уни ҳуқуқий ҳал этиш талаб қилиниши лозим; 
иккинчидан, 
қонунчиликда 
бундай 
муносабатларни 
(вазиятларни) тартибга солувчи муайян ҳуқуқий норма мавжуд 
бўлмаслиги лозим; 
учинчидан, қонунчиликдан шунга ўхшаш вазиятларни тартибга 
солувчи нормаларни қидириб топиш ва шу асосда ишни хал этиш 
(қонун аналогияси), агар бундай норма мавжуд бўлмаса ҳуқуқнинг 
умумий тамойилларига асосланган ҳолда (ҳуқуқ аналогияси) ишни 
хал этиш лозим; 
тўртинчидан, иш бўйича чиқарилган қарорда мазкур вазият 
бўйича қонун ёки ҳуқуқ аналогиясининг қўлланилиши юзасидан 
асослантирилган тушунтириш бериш
2
.
Инсон ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган 
нормаларни ўхшашлик (аналогия) бўйича қўлланилишига йўл 
қуйилмайди. Яъни маъмурий жавобгарлик ва жиноий жавобгарлик 
масалалари кўрилаётган вақтда аналогия қўлланилиши мумкин эмас. 
Зеро, Жиноят кодекси жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи ҳисобланади 
ва унда жиноят деб ҳисобланадиган қилмишларнинг аниқ ва қатъий 
рўйхати белгилаб берилган. Кодексда кўрсатилган рўйхатнинг 
1
Зокиров И. Фуқаролик ҳуқуқи. –Т.: Адолат, 1996. –С.26.
2
Теория государства и права. Курс лекций // под ред. Н.И.Матузова и А.В.Малько. –М.: 
Юристь, 1999. –С.424. 


101
кенгайтирилишига ҳам қисқартирилишига ҳам йўл қўйилмайди. 
Бундай ваколат фақат қонун чиқарувчи органга берилган.
Таниқли ҳуқуқшунос олимлар В.В.Лазарев, С.В.Липень ва 
А.Х.Саидовлар “ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этишнинг асосий 
воситаси - бу ҳуқуқ ижодкорлигидир”
1
, деб кўрсатадилар. 
Ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этиш учун янги қонун ҳужжати 
қабул қилиш ёки мавжуд қонунчиликка қўшимча ва ўзгартиришлар 
киритиш ҳуқуқ ижодкорлигисиз мумкин эмас. Ҳуқуқ ижодкорлиги – 
бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, ўзгартириш, 
қўшимча ва тузатишлар киритиш ҳамда уни бекор қилиш бўйича 
давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг (референдум 
орқали бутун халқнинг) фаолияти бўлиб хисобланади. 
У ёки бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарурияти, 
муайян ҳуқуқий қоида ўрнатилишига қаратилган халқ иродасининг 
йўналиши аниқлангач, норма ижодкорининг диққат-эътибори 
ижтимоий шаклланган қоидани ҳуқуқ “тилида” баён этишга, уни аниқ 
ифодалашга қатъий расмийлаштиришга қаратилади
2
.
Норма ижодкорлиги, энг аввало, муайян турдаги ижтимоий 
муносабатларни норматив-ҳуқуқий ҳужжат воситаси билан ҳуқуқий 
тартибга солишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш асосида амалга 
оширилади. Чунки норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлган муайян эҳтиёж 
аниқланиши орқали келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқдаги 
бўшлиқнинг олди олинади. Бундай ҳолатлар олдиндан аниқланиб 
бартараф этилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling