144
йидда денгиз савдоси тўғрисида акт) қабул қилинган. 1870 йилдан то
1934 йилгача мамлакатда юздан ортиқ
консолидацион актлар жорий
этилган;
бешинчидан, англо-саксон ҳуқуқ оиласида қонунларни алоҳида
тури сифатида умумий ҳуқуқнинг у ёки бу қоидаларни бекор қилувчи
қонунлар (disabling Acts), умумий ҳуқуқни тўлдирувчи ёки унда янги
қоидаларни
ўрнатувчи
қонунлар
(enabling
Acts)
ажратиб
кўрсатилади
1
. Маcалан, 1969 йилги жиноят ҳуқуқи тўғрисидаги
қонунга кўра, умумий ҳуқуқдаги етти ёшдан
жиноий жавобгарликка
тортиш тўғрисидаги қоида бекор қилинди. Умумий ҳуқуқни
тўлдирувчи қонунлар асосан, ижтимоий соҳада хусусан, аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш, соғлиқни сақлаш, маориф, иқтисодиёт,
транспорт, фан ва маданиятга оид соҳаларда қабул қилинади ва
ҳозирги кунда бу борада парламент актларининг ҳажмини
йилдан
йилга ошиб бераётганлигини кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: