Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Скандинавия мамлакатларида норма


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
3-§. Скандинавия мамлакатларида норма
ижодкорлиги амалиёти 
 
Шимолий Европада жойлашган Швеция, Норвегия, Дания, 
Исландия ва Финляндия давлатлари географик жиҳатдан роман-
герман ҳуқуқий оиласи мамлакатларига яқин бўлишига қарамасдан, 
уларнинг ҳуқуқий тизимларини мазкур оилага киритиш ёки 
киритмаслик масаласида компратавист олимлар ўртасида турли хил 
ёндашувлар мавжуд.
Айрим компратавист олимлар Скандинавия ҳуқуқини роман- 
герман ҳуқуқий оиласининг ўзига хос махсус тури ёки қитъа ҳуқуқий 
тизимининг алоҳида соҳаси деб ҳисоблашади. Ҳақиқатдан ҳам 
Скандинавия мамлакатлари ҳуқуқий тизимларида роман-герман 
ҳуқуқий оиласининг юридик техникасидан кенг фойдаланилади
1

Таъкидлаш жоизки, Скандинавия мамлакатларида ҳуқуқнинг 
шаклланиши Европа қитъасида амал қилган омиллардан мустақил 
тарзда ўзига хос йўл билан юз берган. Скандинавия ҳуқуқи қиёсий 
ҳуқуқшуносликда алоҳида ҳуқуқ оиласи сифатида тавсифланади. 
Шимолий Европа давлатларида Франциянинг 1804 йилги Фуқаролик 
кодекси ёки Германиянинг 1896 йилги Фуқаролик қонунлари 
мажмуига ўхшаган кодификациялаштирилган ҳужжатлар мавжуд 
эмас. Шу билан бирга, Скандинавия ҳуқуқини англо-саксон ҳуқуқ 
оиласига ҳам киритиб бўлмайди. Чунки, мазкур мамлакатларнинг 
ҳуқуқий тизимида прецедент, юридик техника ва процессуал 
ҳуқуқнинг алоҳида роли умумий ҳуқуқникидан жиддий фарқ қилади.
Скандинавия 
мамлакатлари 
ҳуқуқий 
тизимлари 
уйғунлашувининг бошланғич асоси сифатида иккита тўплам, яъни 
Данияда 1683 йилда қабул қилинган Қирол Христиан V кодекси 
(Норвегияда мазкур кодекс 1687 йилда “Норвег ҳуқуқи” номи билан 
амалга киритилган) ва 1734 йилги Швед давлатининг қонунлар 
тўпламини кўрсатиш мумкин. 1683 йилги Дания кодекси қуйидаги 
олтита бўлимдан иборат: умумий бўлим; руҳоний ва дунёвий 
табақалар тўғрисида; савдо ва никоҳ тўғрисида; денгиз ҳуқуқи 
1
Саидов А.X. Ҳозирги замон асосий ҳукукий тизимлари. –Т.: ТДЮИ, 2004. –Б.179. 


156
тўғрисида; мулкка эга бўлиш ва мерос ҳуқуқи тўғрисида; жиноят 
ҳуқуқи тўғрисида. 1734 йилги Швед давлатининг қонунлар тўплами 
ўз ичига қуйидаги тўққизта бўлимни қамраб олган: никоҳ тўғрисида; 
ота-оналар ва фарзандлар тўғрисида; мерос тўғрисида; кўчмас мулк 
тўғрисида; қурилиш тўғрисида; савдо тўғрисида; жиноят тўғрисида 
(жиноят кодекси); суд қарорларининг ижроси тўғрисида; суд юритуви 
ва суд тузилиши тўғрисида. Ўз навбатида, мазкур тўплам ўз ичига 
1300 та параграфни қамраб олган. 
Таъкидлаш жоизки, 1734 йилги Швед қонунлар тўплами бугунги 
кунга қадар амалда бўлсада, у ўз ичига қабул қилинган вақтдаги 
бирон-бир бўлимни тўлалигича сақлаб қолмаган.
Бир қанча бўлимлар тўлиқ қайта ишланган. Хусусан, 1920 йилда 
никоҳ тўғрисида янги бўлим, 1948 йилда суд муҳокамаси ҳақида яъни 
бўлим қабул қилинди, 1959 йилда эса “Мерос тўғрисида”ги қисмнинг 
эски бўлими қайта ишланиши натижасида қонунга шу номдаги бўлим 
киритилган, бундан олдинроқ 1949 йилда ушбу бўлимдан бунгача 
бўлмаган ота-оналар тўғрисидаги бўлим ажратиб олинган; 1970 йилда 
кўчмас мулк тўғрисидаги бўлим тўлиқ янгиланган. Қолган 
бўлимларда эски нормалар жуда оз миқдорда сақланиб қолинган. 
Илгари амал қилган кўпчилик қоидалар нормалари тегишли 
соҳалардаги муносабатларни тартибга солишнинг ядросини ташкил 
этувчи алоҳида қонунлар билан алмаштирилган. 
Ҳозирги вақтда 1734 йилги қонун тизимига сиғмайдиган 
қонунчилик швед ҳуқуқининг кўплаб соҳаларини, яъни меҳнат ва 
акциядорлик ҳуқуқи, саноат мулкини муҳофаза қилиш ва ижтимоий 
таъминот тўғрисидаги қонунчилик, атроф муҳит муҳофазаси 
тўғрисидаги қонунчилик, маъмурий ҳуқуқнинг кўплаб бўлимлари, 
бошқача сўзлар билан айтганда, ҳуқуқий тартибга солишнинг устун 
даражада XIX аср ўрталаридан бошлаб мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши давомида намоён бўлган барча соҳаларини 
қамраб олади.
Асосан тарихий ёдгорлик сифатида сақланиб қолган Дания 
кодекси ҳақида бундай деб бўлмайди. Кодекслаштирилган 
қонунчилик мамлакатнинг амалдаги ҳуқуқининг катта қисмини 
ташкил этмайди.
Скандинавия мамлакатлари ҳуқуқий оиласининг хусусиятлари 
қуйидагиларда намоён бўлади: 


157

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling