Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Континентал (роман-герман) ҳуқуқ оиласи мамлакатларида


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
2-§. Континентал (роман-герман) ҳуқуқ оиласи мамлакатларида 
норма ижодкорлиги амалиёти 
 
Ҳозирги кунда дунё ҳуқуқий тизимида роман-герман ҳуқуқий 
оиласи ўзининг кенг кўламлилиги билан алоҳида ўрин тутади. У 
собиқ Рим империяси ҳудудлари доирасидан четга чиқиб, Лотин 
Америкаси, Африканинг катта қисми, Шарқ мамлакатларига ёйилган. 
Мазкур ҳуқуқ оиласининг етакчи ўрин тутишини қисман 
мустамлакачилик, қисман XIX асрда роман-герман ҳуқуқий тизими 
томонидан қабул қилинган ҳамда шаклланган кодификациялаштириш 
ва Рим юридик техникасининг қайта тикланиши берган имкониятлар 
билан изоҳлаш мумкин.
Роман-герман ҳуқуқий оиласига ҳозирги кунда Франция
Германия, Италия, Испания, Голландия, Бельгия, Португалия, 
Австрия, Греция, Швейцария каби давлатлар киради. Шарқий Европа 
(собиқ социалистик) мамлакатлари ҳам ушбу тизимга қайтмоқдалар. 
Бу ҳуқуқий оилани ҳозирда тўла маънода континентал ҳуқуқ, деб 
атаса бўлади. Чунки, у Англия ва Ирландиядан ташқари, бутун 
Европа қитъаси мамлакатларини бирлаштирган. Роман-герман 
ҳуқуқий тизими ҳатто англо – саксон ҳуқуқ оиласига кирувчи 
мамлакатларда ҳам қисман мавжуд (АҚШнинг Луизиана штати
Канаданинг Квебек провинцияси). 
Роман-герман ҳуқуқ оиласида ҳуқуқ манбалари икки гуруҳга 
бўлинади: 


150
Таъкидлаш жоизки, ушбу манбалар ҳуқуқий тартибга солиниши 
лозим бўлган муайян муносабатга тегишли бирламчи манбаларда 
қоидалар тўлиқ ёки қисман бўлмаган тақдирда ёки улардаги қоидалар 
ноаниқ бўлса, юридик аҳамиятга эга бўлади.
Норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар. Ғарб юридик адабиётларида 
статут ҳуқуқи тизимини шакллантирувчи норматив ҳуқуқий актлар 
деганда, ёзма актлар, формал актлар ёки содда қилиб қонунлар (кенг 
маънодаги мазмунда) тушунилади. Норматив-ҳуқуқий актлар 
қуйидаги хусусиятлар билан характерланади: 

қонунчилик ва ижро – фармойиш берувчи давлат органлари 
фаолиятининг натижаси ҳисобланади; 

умуммажбурий характерга эга; 

кўп марта қўллашга қаратилган; 

давлат томонидан таъминланади ва қўриқланади; 

фақат ёзма шаклда ифода этилади; 

унда кўрсатилган кўрсатмалар бузилган тақдирда, айбдор 
шахсларга нисбатан жиноий - ҳуқуқий, маъмурий – ҳуқуқий, 
фуқаролик – ҳуқуқий, интизомий – ҳуқуқий ва жавобгарликнинг 
бошқа турларида кўрсатилган санкциялар қўлланилади. 
Одат ҳуқуқи. Одат - давлатнинг суд ёки бошқа органлари 
томонидан тан олингандан кейингина юридик характерга эга бўлади. 
Юридик адабиётларда ҳуқуқий одатларнинг қуйидаги турлари 
кўрсатилади: 
биринчидан, “қонунга қўшимча” (secundun legem) сифатида 
қўлланиладиган одатлар; 
иккинчидан, “қонундан ташқари” (consuetudo praeter legem) 
ҳаракатда бўладиган ҳуқуқий одатлар; 
учинчидан, ўзининг табиати ва мазмунига кўра, “қонунга 
қарши” (consuetudo adversus legem) бўлган одатлар. 
бирламчи манбалар: норматив-ҳуқуқий актлар, ҳуқуқий одатлар, 
ҳуқуқнинг умумий тамойиллари 
иккиламчи манбалар: суд прецедентлари, машҳур ҳуқуқшунос 
олимларнинг илмий ишлари 


151

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling