Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

ГЛОССАРИЙ 
АНТОНИМИЯ – сўзлар маъносининг бир-бирига зид келиши 
ва акси тушунилиши ҳодисаси. 
ДЕПУТАТ (лотин. deputatus – вакил) – қонунчилик ёки 
давлатнинг бошқа вакиллик органига сайланган шахс аҳолининг 
маълум қисми – ўз сайлов органи сайловчиларининг ёки бутун 
миллатнинг вакили. Депутат аҳоли томонидан давлат ҳокимиятининг 
қонун чиқарувчи ва бошқа вакиллик органлари ёҳуд маҳаллий 
вакиллик органларига сайланган шахс бўлиб, у ўз сайловчиларнинг, 
бутун халқнинг манфаатларини ифода этади. 
ИНКОРПОРАЦИЯ (лот. Incorporatio) – тизимлаштиришнинг 
бир тури бўлиб, бунда амалдаги қонунлар, фармонлар, ҳукумат 
қарорлари, фармойишлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларнинг 
мазмунига бирон-бир ўзгариш киритилмасдан, улар хронологик
алифбо, мавзу бўйича ёки ўзгача тартибда (масалан, ҳуқуқ соҳалари 
бўйича) тизимга солиб нашр қилинади. 
ҚОНУН – энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни 
тартибга соладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
томонидан ёки референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинадиган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат. 
ҚОНУН ОСТИ ҲУЖЖАТИ – қонунлар ижросини таъминлаш 
мақсадида фармон, қарор, фармойиш, буйруқ тарзида қабул 
қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат.
ҚОНУНЧИЛИК – 1) Давлат томонидан ўз функцияларини 
амалга оширишнинг асосий усулларидан бири бўлиб, давлат 
ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
чиқаришда ифодаланади; 2) Ижтимоий муносабатларни тўла тартибга 
солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. Кенг маънода Ўзбекистон 
Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари мажмуига Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 
қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва 
қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг 
буйруқлари ҳамда қарорлари; маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларининг қарорлари киради. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling