Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

ҚОНУНЧИЛИК ТЕХНИКАСИ – қонун ижодкорлиги 
жараёнида фойдаланиладиган қонун нормаларни яратиш, ўзгартириш 


169
ва бекор қилиш билан боғлиқ амалий ва назарий қоидалар 
мажмуидир. 
ҚОНУНЧИЛИКДАГИ КОЛЛИЗИЯЛАР  бу муайян турдаги 
ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва зиддиятлар. 
КОДИФИКАЦИЯ – қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий 
актларни кодекслар чиқариш йўли билан тизимга солиш. 
КОНСОЛИДАЦИЯ – бу тизимлаштиришнинг шундай 
шаклидирки, бунда норматив-ҳуқуқий актларнинг мазмунига 
ўзгартиришлар киритилмайди, лекин бу нормалар мустақил юридик 
акт сифатида ўзининг кучини йўқотади. 
МУҚАДДИМА – қонун лойиҳасининг мустақил қисми бўлиб, у 
қонунни қабул қилиш сабаблари, мақсадлари ва вазифаларига доир 
тушунтиришларни ифода этади. 
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
ишлаб чиқиш, қабул қилиш, уларга ўзгартириш ёки қўшимчалар 
киритишга қаратилган фаолият. 
НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ СУБЪЕКТИ – қонунчиликда 
белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш 
ваколатига эга бўлган давлат органи ёки мансабдор шахс. 
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТ – қонунга мувофиқ қабул 
қилинадиган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий 
нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган 
расмий ҳужжат. 
ОМОНИМИЯ – бирдан ортиқ тил бирлигининг талаффуз ва 
ёзилиш жиҳатидан бир хил бўлиш ҳодисаси. 
ПАРЛАМЕНТ  (франц. parlie – гапирмоқ, сўз, баҳс, “ment” – 
жой, ўрни демакдир) демократик давлатларда олий вакиллик ва 
қонунчилик органининг номи. Бу орган ҳар бир давлатда ҳар хил 
аталади; конгресс, олий мажлис, федерация кенгаши каби. 
ПРЕЦЕДЕНТ – лот. praecedens – “аввалгиси, олдингиси” 
маъносини англатади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling