170
ўрнатилиши ёки мавжудлиги тегишли давлатнинг кўпчилик аҳолиси
расмий
бўлмаган
тилдан
фойдаланадиган
айрим
ҳудудий
бирликларида бошқа тиллардан ҳам кундалик ҳаётда, ҳам расмий
фойдаланишни истисно қилмайди.
СИНОНИМИЯ – (юн. synonymia - бир хил номга эгалик) тил
бирликларининг маъно жиҳатидан яқинлик, маънодошлик ҳодисаси.
ҲУҚУҚ МАНБАСИ – ҳуқуқни
ифода этилишининг юридик
шакли.
ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ШАРҲЛАШ – бу ҳуқуқ
нормаларининг мазмуни, мақсади ва моҳиятини аниқлаш ва
тушунтиришга йўналтирилган (қаратилган) фаолият.
ҲУҚУҚДАГИ БЎШЛИҚ – бу тартибга солиниши зарур бўлган
муносабатларнинг амалдаги қонунчиликда ҳуқуқ нормалари билан
қисман ёки тўлиқ тартибга солинмаганлиги.
ҲУҚУҚИЙ АББРЕВИАТУРА – қонунчилик тилининг ўзига
хос бирлиги бўлиб, у сўз бирикмасига кирувчи сўзларнинг бош
ҳарфларидан иборат бўлган қисқартиришдир.
ҲУҚУҚИЙ ОДАТ – узоқ давр мобайнида амалда бўлиш
натижасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида
сифатида тан олинган юриш-туриш қоидаси.
ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА –
юридик ва жисмоний
шахсларнинг қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳаси
бўйича унинг Конституция ва қонун ҳужжатларига, шунингдек,
белгилаб қўйилган юридик техника қоидаларига мувофиқлиги нуқтаи
назаридан хулоса бериш борасидаги фаолият.
ЭКСПЕРТИЗА – (фр. expertise - лот.
expertus - тажрибали;
синалган) Қийин ёки чигал масалани ечиш ва ҳал қилиш учун
мутахассислар иштирокида уюштирилган текшириш,
шундай
текшириш ўтказувчи мутахассислар ҳайъати.
ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ – электрон шаклда қайд этилган,
электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг
уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа
реквизитларига эга бўлган ахборот.
Do'stlaringiz bilan baham: