Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

Биринчидан, ҳуқуқни оммавий ва хусусий ҳуқуққа, шунингдек 
соҳаларга бўлиш Скандинавия ҳуқуқи учун хос эмас. Шу жиҳатдан у 
умумий ҳуқуқ оиласига яқин ҳисобланади; 
 Иккинчидан, Скандинавия ҳуқуқи кодекслаштирилмаган. 
Расман ушбу мамлакатларда дастлаб барча норматив материалларни 
қамраб олган қонунлар амал қилишда давом этаётган бўлсада, уларни 
роман-герман ҳуқуқий оиласига хос бўлган кодекслаштириш билан 
қиёслаб бўлмайди.  
 Учинчидан, 
Скандинавия 
мамлакатлари 
ҳуқуқий 
тизимларининг айрим жиҳатлари романо-герман ҳуқуқий оиласига 
нисбатан умумий ҳуқуқ тизимига яқин ҳисобланади. Хусусан, ҳуқуқ 
ижодкори норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда Рим юридик 
техникасидан камроқ фойдаланади.
Амалдаги швед қонунларини талқин қилишда янги кодекслар ва 
бошқа йирик қонун ҳужжатлари тайёрлаш билан боғлиқ қонун 
лойиҳаларини тайёрлаган комиссиялар маърузалари, Олий суд ва 
Олий маъмурий суд аъзоларидан иборат Қонун чиқарувчи 
Кенгашнинг хулосалари, Риксдаг доимий комиссияларининг 
хулосалари ва бошқа материаллар катта рол ўйнайди. 
 
4-§. Социалистик ҳуқуқ амалда бўлган давлатларда норма 
ижодкорлиги амалиёти 
 
Социалистик ҳуқуқ тизими дастлаб Россияда 1917 йилда 
Октябрь тўнтаришидан сўнг, Шарқий Европа, Осиё ва Лотин 
Америкасининг айрим давлатларида эса иккинчи жаҳон урушидан 
кейин шаклланди. Таъкидлаш жоизки, Собиқ Иттифоқда янги ҳуқуқ 
тизими Чор Россияси ва Муваққат ҳукумат, шунингдек Ғарб 
давлатларининг ҳуқуқ нормалари ва тамойилларини ўзлаштирмаган 
ҳолда вужудга келди. Социалистик лагерга кирувчи бошқа 
мамлакатларда аввалги қонунчиликнинг бир қатор қоидалари, асосан 
кодекслар, янги ҳукумат томонидан қабул қилинди ва узоқ вақт 
давомида айрим ўзгартиришлар билан амалда қўлланиб келинди
1

Социалистик ҳуқуқ тизимини ўзлаштирган давлатлар илгари 
роман-герман ҳуқуқий оиласига мансуб бўлганлиги туфайли ўзида 
унинг бир қатор белгиларини сақлаб қолган. Ушбу ҳуқуқ тизимида 
ҳуқуқ нормаси ҳар доим умумий ахлоқ қоидалари сифатида кўрилган. 
1
Общая теория права // Под ред. А.С.Пиголкина. -2-е издание, перераб. и доп. –М., 1995. –С. 
365. 


158
Шу билан бирга, Шарқий Европа ва совет олимлари томонидан 
ишлаб чиқилган юридик юридик техника қоидалари мазкур ҳуқуқ 
оиласининг асосий мазмунини ташкил этган. 
Континентал ҳуқуқ билан социалистик ҳуқуқ тизими ўртасида 
айрим ўхшашликлар бўлса-да, ушбу ҳуқуқ тизими ўзига хос 
хусусиятларга, энг аввало, синфий характерга эгалиги билан ажралиб 
турган. Социалистик ҳуқуқнинг ягона ва асосий манбаси дастлаб 
инқилобий кучларнинг қонун ижодкорлиги бўлган бўлса, кейинчалик 
меҳнаткашлар, аҳолининг кўпчилиги, шунингдек коммунистик 
партия раҳбарлиги остида бутун халқ иродасини ифодаловчи 
норматив-ҳуқуқий актлар хисобланган. Социалистик инқилобнинг 
амалга оширилиши ҳақиқий социалистик жамият барпо этиш 
мақсадларига йўналтирилган эди. Бу жараён давомида қабул 
қилинган 
норматив-ҳуқуқий 
актларнинг 
катта 
қисмини 
қонуности(махфий буйруқлар, кўрсатмалар ва бошқ.) актлари ташкил 
этиб, улар, энг аввало, партия-давлат аппарати манфаатлари ва 
иродасини ифода этган.
Социалистик ҳуқуқ тизимида ҳуқуқни тор маънода тушуниш 
устунлик қилган, яъни оммавий ҳуқуқ хусусий ҳуқуққа нисбатан 
устун ўринга эга бўлган. Ҳуқуқ императив характер касб этиб, давлат 
сиёсати билан мустаҳкам равишда боғланган ва партия ҳокимияти 
ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мажбурлов кучи 
билан таъминланган
1

Социалистик ҳуқуқ тизимида ҳуқуқ манбаси сифатида суд 
амалиёти инкор қилинган. Судьялар мустақиллиги ва уларнинг фақат 
қонунга бўйсуниши тўғрисидаги конституциявий тамойилга 
қарамасдан, суд ҳукмрон синф қўлида қурол сифатида ишлатилиб, 
унинг ҳукмронлиги ва манфаатларини таъминлаган. Суд ҳокимияти 
ўз навбатида, қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларини 
фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлмаган.
Таъкидлаш жоизки, социалистик лагерга кирувчи Шарқий 
Европа, Осиё ва Лотин Америкасидаги давлатларнинг ҳуқуқ тизимига 
биринчи навбатда совет ҳуқуқ тизими муҳим таъсир ўтказган.
Шу билан бирга, социалистик ҳуқуқда роман-герман ҳуқуқ 
тизимининг ўхшаш томонларини кузатиш мумкин. Жумладан
социалистик ҳуқуқ роман-герман ҳуқуқ оиласининг техникаси, унинг 
ташқи тузилишини сақлаб қолган. Социалистик ҳуқуқ оиласи 
1
Общая теория права и государства // Под ред. В.В.Лазарева. –М.: Юристъ, 2001. –С.320. 


159
категориялари ва институтлари ҳақида гапирганда, унда романо-
герман ҳуқуқий тизими институтлари белгилари сақланиб 
қолганлигини, шу билан бирга, унинг моҳиятан тубдан 
янгиланганлигини эътироф этиш лозим. Бинобарин, янги типдаги 
социалистик жамият бошқача иқтисодий тузум ва мафкурага 
асосланган бўлиб, унинг ҳуқуқ тизими ҳам шу асосда ўзгартирилган 
ва мослаштирилган. Хусусан, фуқаролик ҳуқуқидан оила ҳуқуқи 
ажралиб чиққан, савдо ҳуқуқи эса умуман йўқолиб кетган ҳамда 
қишлоқ хўжалик ва уй-жой ҳуқуқи юзага келган.
Социалистик конституциявий қонунчилиги ривожланишининг 
характерли хусусиятларидан бири бу конституциявий тартибга солиш 
доирасининг кенгайганлигидир. Бунга давлат ҳаётига тааллуқли 
масалаларни, шахснинг ҳуқуқий мақоми ва давлат органларига 
тегишли нормаларнинг конституциявий мустаҳкамланиши, бошқа 
ҳуқуқ соҳалари тамойилларининг конституциялашуви кабиларни 
киритиш мумкин.
Барча социалистик мамлакатларда конституциянинг муҳим 
сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат сифатидаги роли анча юқори бўлган. Ушбу 
конституцияларда асосий эътибор давлат сиёсати тамойилларини 
мустаҳкамлашга қаратилган.
Социалистик ҳуқуқ тизимида конституциявий ҳуқуқнинг 
ривожланишини Асосий қонунлар таркибий тузилишининг(дастурий 
муқаддима, боблар ва бўлимлар мазмунини кенгайтириш ва 
янгиларини қўшиш) ўзгаришида кўриши мумкин.
Собиқ Иттифоқ Конституцияси ўзининг бир қатор жиҳатлари 
билан фарқ қилган. Ушбу Конституция муқаддимасида ривожланган 
социализм қуриш бўйича босиб ўтилган йўл якунлари ва 
коммунистик жамият қуриш йўлидаги мақсад ва вазифалар белгилаб 
берилган. Шунингдек, Асосий қонун матнига янги бўлим, боблар 
киритилиб, социалистик конституциявий амалиётда илк бор “Ташқи 
сиёсат” деган янги боб қўшилган. Унда тинчлик сиёсати, турли 
ижтимоий тузумдаги давлатлар билан тинч-тотув яшаш тамойили, 
социализм давлатлари билан социалистик интернационализм 
тамойиллари асосида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам 
муносабатларини амалга ошириш белгилаб қўйилган эди. 
Шуниндек, социалистик ҳуқуқнинг ўзига хослиги фақатгина 
конституциявий ҳуқуққа боғланмасдан, бошқа ҳуқуқ соҳалари: 
маъмурий, жиноят, меҳнат, фуқаролик ҳуқуқи ва бошқаларга ҳам 
тегишлидир. Ғарб ҳуқуқшунослари биргина маъмурий ҳуқуқ 


160
соҳасида шахсни муҳофаза қилиш ва маъмурият устидан суд 
назоратини амалга оширишга имкон берадиган нормаларнинг мавжуд 
эмаслигини 
танқид 
қилганлар. 
Социалистик 
мамлакатлар 
ҳуқуқшунослари учун маъмурий ҳуқуқда коммунизм қуришнинг 
давлат сиёсати муҳим эди, суд назорати институти эса халқ 
вакиллари ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган 
назорат билан алмаштирилган эди.
Социалистик 
ҳуқуқнинг 
яна 
бир 
жиҳати 
совет 
ҳуқуқшуносларининг хусусий ҳуқуқни инкор этиши бўлди. 
Марксизм-ленинизм назариётчиларининг фикрича, хусусий ҳуқуқ 
ҳукмрон синф қўлидаги қуролдан бошқа нарса эмас ва бу ҳуқуқнинг 
мавжудлиги социализм идеалларга мос келмайди. Процессуал 
шакллар анча соддалаштирилиб, судланувчиларнинг ҳимояланиш 
ҳуқуқи чегараланган.
Социалистик 
ҳуқуқнинг 
роман-герман 
ҳуқуқ 
тизимига 
тегишлилиги ёки муайян даражада ўхшашлиги ёки бир-бирига 
боғлиқлиги тўғрисидаги фикрлар ичида илмий адабиёларда, энг 
аввало, рим ҳуқуқининг социалистик ҳуқуқ ва роман-герман ҳуқуқ 
тизими шаклланиши ва ривожланиши жараёнига кўрсатган таъсири 
тўғрисидаги 
фикр 
кўпчилик 
олимлар 
томонидан 
қўллаб 
қувватланади. Албатта, ушбу фикр социалистик ҳуқуқни континентал 
ҳуқуқ билан яқинлиги ва бошқа ҳуқуқ оилаларига алоқадор 
эмаслигини англатади. Социалистик ҳуқуқнинг кодификациявий 
характери уни роман-герман ҳуқуқ тизими билан таққослаш 
имконини беради. Айниқса, бунда асосий эътибор социалистик 
ҳуқуқнинг 
кодификациялаштирилиши 
жараёни 
ва 
унинг 
тартибларига ажратилади. Мисол сифатида 1922 йилдаги Фуқаролик 
кодекси 
Герман 
фуқаролик 
кодекси 
намунасида 
қабул 
қилинганлигини айтиш мумкин. 
Социалистик ва роман-герман ҳуқуқ оиласида ҳуқуқ манбалари 
орасида кенг ўрин англо-саксон ҳуқуқ оиласидаги каби суд 
прецедентига эмас, балки қонунлар, тўғрироғи норматив-ҳуқуқий 
актларга устунроқ ўрин берилади.
Роман-герман ҳуқуқи ва социалистик ҳуқуқда қонунга кенг ўрин 
берилиши шу биалан изоҳланадики, қонун ҳуқуқ нормасини ифода 
этишнинг аниқ ва қулай воситаси ҳисобланади.
Бошқача айтганда, роман-герман ва социалистик ҳуқуқ амалда 
бўлган мамлакатларда турли ҳуқуқ манбалари – ҳокимиятдан келиб 
чиқадиган актлари, биринчи навбатда, қонунлари ўртасида ташқи 


161
ўхшашлик мавжуд бўлса-да, бироқ уларнинг ички боғлиқлиги, бир 
хиллиги ва ягоналиги кузатилмайди. 
Юқоридагилар билан бирга, социалистик ва роман-герман ҳуқуқ 
оиласи учун суд ишларини юритишнинг “инквизиторлик усули”, 
жиноятларни тергов қилишнинг ўхшаш методикаси, тергов 
ҳаракатлари ўтказишнинг ёзма-ҳужжатга характерига эгалиги каби 
хусусиятлар ҳам хос ҳисобланади. 
Маълумки, Рим ҳуқуқи асосан хусусий бозор ва айрим оммавий 
ҳуқуқий муносабатларни ўз ичига олувчи ҳуқуқ тизимларига катта 
таъсир кўрсатган ва ҳозирда ҳам ўз таъсирини кўрсатаётган бўлса, 
социалистик 
ҳуқуқ 
эса 
марказлашган 
иқтисодиётнинг 
режалаштирилиши, турли мулк шакллари ичида давлат мулкчилиги 
устунлиги, ишлаб чиқариш соҳаларида давлат назоратининг сақлаб 
қолинганлиги, моддий неъматларни тақсимлаш шароитларида 
вужудга келадиган асосан оммавий ҳуқуқий муносабатларни ўз ичига 
олувчи ҳуқуқий тизимларга йўналтирилган эди. 
Ҳозирги вақтда социалистик ҳуқуқ оиласига тегишли 
мамлакатлар ҳуқуқ тизимида сезиларли ўзгаришларни кузатиш 
мумкин. Кўплаб давлатлар ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш 
йўлини танлаб, эски тузум қолдиқларидан воз кечиш ҳамда халқаро 
ҳуқуқ нормаларига мос келадиган ҳуқуқ тизимига асосланишни афзал 
кўрмоқдалар. Албатта, бу, биринчидан, янги ҳуқуқ тизимини қабул 
қилишда бир ҳуқуқ тизимининг айрим афзал томонларини 
ўзлаштириш, ўз ҳуқуқ тизимининг эскириб қолган томонларини 
алмаштириш имконини беради. Иккинчидан, қонунчиликни янгилаш, 
қонун 
устуворлигини 
таъминлаш, 
шахснинг 
ҳуқуқ 
ва 
эркинликларини таъминлаш, давлат ва шахснинг ўзаро масъуллигини 
таъминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишга 
имкон яратади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling