Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

Суд амалиёти, суд прецедентлари. Кўпгина компаративист 
олимлар роман-герман ҳуқуқ оиласида прецедентни ҳуқуқ манбаси 
сифатида формал кўринишда эмас, балки амалий кўринишда тан 
оладилар. Шу билан бирга, прецедентни формал тан олмаслик уни 
фактик жиҳатдан инкор қилишни келтириб чиқармайди. Шунинг 
учун ҳам Франция, Германия, Италия, Швейцария каби 
мамлакатларда суд амалиёти қитъа ҳуқуқининг манбаси сифатида 
формал тан олинмаса ҳам, бугунги кунда тизимлаштирилган суд 
амалиёти тўпламлари сони кўпайиб бормоқда. Бу эса юқоридаги 
мамлакатларда суд прецедентини ҳуқуқ манбаси сифатидаги ўрнини 
кўрсатмаса ҳам, унинг доимий амалий аҳамиятга эга эканлигидан 
далолат беради. Хусусан, ГФР ва Италия каби давлатларда 
Конституциявий суд қарорлари барча қуйи турувчи судлар ва бошқа 
давлат органлари учун мажбурий характерга эга. 
Доктриналар. Ҳудди прецедент каби доктриналар ҳам 
ҳуқуқнинг расмий манбаси сифатида тан олинмайди, лекин у 
иккиламчи манба сифатида ҳуқуққа фактик ва реал таъсир ўтказади. 
Роман – герман ҳуқуқининг манбаларини таҳлил қилишга қаратилган 
адабиётларда “доктрина” термини жуда кенг маъно ва мазмунда 
ифода этилади. Улар қуйидагиларда: 

таълимот, фалсафий – ҳуқуқий назария сифатида; 

ҳуқуқшунос олимларнинг турли хил юридик актларни 
моҳияти ва мазмунига тегишли бўлган, ҳуқуқ ижодкорлиги ва 
ҳуқуқни қўллаш масалаларига оид фикрлари; 

давлат ва ҳуқуқ соҳасида муайян обрўга эга бўлган 
тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари; 

турли хил кодекслар, алоҳида қонунлар ва бошқа норматив – 
ҳуқуқий актларга келтирилган шарҳлар сифатида намоён бўлади. 
Роман – герман ҳуқуқ оиласининг бошқа ҳуқуқ оилалардан 
фарқлаб турувчи ва уни характерловчи қуйидаги хусусиятларини 
кўрсатиб ўтиш мумкин: 
биринчидан, Рим ҳуқуқи билан органик боғлиқлиги ҳамда 
унинг юзага келиши ва ривожланиши кўп жиҳатдан Рим ҳуқуқига 
таянганлиги; 
иккинчидан, роман – герман ҳуқуқ оиласининг ривожланишида 
доктриналар аҳамиятининг юқорилиги; 
учинчидан, ҳуқуқ манбалари тизимида қонуннинг алоҳида 
ўринга эга эканлиги; 


152
тўртинчидан, ҳуқуқ тизимини оммавий ва хусусий ҳуқуққа 
бўлиниши; 
бешинчидан, норматив – ҳуқуқий актларни тизимлаштиришга, 
яъни кодификациялаштиришга алоҳида ўрин берилиши; 
олтинчидан, фуқаролик ва тижорат ҳуқуқининг алоҳида 
мустақил ҳуқуқ соҳалари сифатида ривожланганлиги; 
еттинчидан, бошқа ҳуқуқ оилалардан фарқли ўлароқ, махсус 
ҳуқуқ соҳаси сифатида савдо ҳуқуқининг алоҳида ўринга эгалиги.
Роман-герман ҳуқуқ оиласида ГФР ҳуқуқий тизими алоҳида 
ўрин тутади. Германия ҳуқуқининг манбаларини қуйидагича 
таснифлаш мумкин: 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling