Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

Тўртинчидан, англо-саксон ҳуқуқ оиласида моддий ҳуқуққа 
нисбатан процессуал ҳуқуқнинг роли ва аҳамиятига кўпроқ эътибор 
берилади; 
Бешинчидан, давлат ҳокимиятининг бошқа органларига 
нисбатан суд ҳокимияти мустақиллигининг юқори даражада 
эканлиги, хусусан, унинг ўз ички ҳаётини мустақил ташкил этиш ва 
одил судловни мустақил амалга оширилиши учун етарли 
имкониятларнинг мавжудлиги ва бошқалар. 
Англо-саксон ҳуқуқ оиласида ҳуқуқнинг қуйидаги манбалари 
мавжуд: 
1. Суд прецеденти. Прецедент - лот. praecedens – “аввалгиси, 
олдингиси” маъносини англатади. 
Прецедент ҳуқуқи Англия ҳуқуқ тизимида марказий ўринда 
туради. Энг аввало, суд ишни кўриб чиқар экан, бундай иш аввал 
кўриб чиқилган - чиқилмаганлигини аниқлаши, бунга ижобий жавоб 
олинган тақдирда илгари қабул қилинган қарорга амал қилиниши 
қоидаси мавжуддир. Бошқача сўзлар билан айтганда, бир марта 
чиқарилган қарор кейинчалик кўриладиган барча шундай ишлар учун 
мажбурий 
норма 
ҳисобланади. 
Ушбу 
умумий 
қоида 
аниқлаштирилиши 
зарур 
албатта, 
чунки 
прецедентларнинг 
мажбурийлиги даражаси мазкур ишни кўриб чиқувчи суднинг суд 
иерархиясидаги ўрнига ҳамда ҳал қилувчи қарори прецедент шаклида 
бўлиши мумкин бўлган судга боғлиқ бўлади. 
Суд прецеденти инглиз ҳуқуқининг асосий манбаи ҳисобланади. 
Ҳозирги вақтда Англияда қарийб 800 мингдан ортиқ суд прецеденти 
Суд ёки маъмурий органнинг ёзма ёки оғзаки қарори, 
келгусида барча шунга ўхшаш ишларни кўриб чиқиш ва ҳал 
қилиш учун асос бўладиган намуна, эталон, норма сифатида 
қабул қилинса, у прецедент бўлади. 
 


142
мавжуд ва улар сони ҳар йили 20 мингтага ошади. Бу мамлакатнинг 
ички ва Европа ҳуқуқи бўйича 300 та тўпламни ташкил этади
1

Прецедент доктринасининг асосий қоидаларига кўра Австралия, 
Канада ва Янги Зеландияда Англия ва АҚШдагига ўхшаш прецедент 
тавсифи қабул қилинган. Уни ҳуқуқ манбаи сифатида эътироф этиш 
шубҳа туғдирмайди. Прецедент принципи Бирлашган Қироллиқдан 
ўзлаштириб олинибгина қолмай, балки унинг назорати остида 
ривожланган. 
Суд прецеденти исталган суд томонидан ёки исталган иш 
бўйича яратилмайди. Одатда, англо-саксон ҳуқуқи мамлакатларида 
айрим судларнинг қарорлари прецедент эканлиги аниқ белгилаб 
қўйилган. Шу муносабат билан судлар қуйи ва юқори судларга 
бўлинади. Фақат юқори судлар прецедент ҳуқуқига ҳисса қўшадилар. 
Австралия, Канада ва Янги Зеландияда суд иерархиясига берилаётган 
эътибор мана шундан келиб чиқади.
Англо-саксон ҳуқуқ оиласига мансуб мамлакатларда прецедент 
яратиш ҳуқуқига эга бўлган судлар тизимини кўрадиган бўлсак, улар 
қуйидагилардан иборат: Канада Олий суди ва Канада федерал суди
АҚШда Олий суд, шунингдек, алоҳида штатлар даражасида 
штатларнинг Олий судлари; Англияда Тож суди, Юқори суд, 
Апелляцион судлар ва Лордлар палатасининг Апелляцион қўмитаси 
ҳамда Махфий кенгашнинг суд қўмитаси. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling