Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
Электрон ҳужжат айланиши тизими - ахборот 
технологиялари ёрдамида ҳужжатларни олиш, қайта ишлаш, 
шакллантиришдан бошлаб уларни архивга топшириш ва йўқ 
қилишгача бўлган ҳужжатлар ҳаракатини автоматлаштирилган 
назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг интеграллашган тизими.
 


134

ҳужжатларни киритиш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш 
учун ягона ахборот маконини яратиш ва бошқ. 
Шунингдек, электрон ҳужжат айланиши тизимини яратишнинг 
асосий вазифалари қўйидагилардан иборат:

ҳужжатни яратиш тўғрисида вазифани қўйишдан бошлаб 
ҳужжатни архивга бериш ва турли форматларда ҳужжатларни 
сақлашни таъминлашгача бўлган ташкилотнинг бутун ҳужжат 
айланиши тизимини қамраб олиш; 

узоқ ҳудудий тузилмалардаги тарқоқ ҳужжатлар оқимини 
ягона тизимга бирлаштириш ва бошқ.
Бугунги кунда ривожланган давлатларда электрон ҳужжатлар 
билан ишлаш анча юқори даражада бўлиб, бу, асосан, янги даврда 
ахборот технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши 
натижасида ушбу мамлакатларда “қоғозсиз технология”ларга ўтишга 
бўлган интилиш билан боғлиқ. Одатда, электрон ҳужжатлар билан 
ишлаш ва электрон ҳужжат айланиши тизимини яратиш дунё 
мамлакатларидан махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга 
солинади. Хусусан, мамлакатимизда бу борада “Электрон ҳужжат 
айланиши тўғрисида” ги ва “Электрон рақамли имзо тўғрисида” ги 
қонунлар қабул қилинган.
АҚШ, Германия ва Италия каби давлатларда электрон ҳужжат 
айланиши тўғрисидаги қонунлар қабул қилинган бўлса, Европанинг 
бир қатор мамлакатлари, хусусан, Австрия, Буюк Британия, Дания, 
Испания, Нидерландия, Финляндия, Франция ва Швецияда тегишли 
қонунларни яратиш борасида иш олиб борилмоқда.
АҚШда юқорида айтиб ўтилган қонундан ташқари, 1998 йилда 
давлат органларида қоғоз ҳужжат айланишини бекор қилиш 
тўғрисида қонун қабул қилинган. Ушбу қонунга мувофиқ, федерал 
органлар электрон ҳужжат айланишига ўтиши ва фуқароларга 
электрон ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини яратиб беришлари 
лозимлиги белгилаб қўйилган. 
Англияда эса, 1985 йилдан бери ҳужжатларни бошқаришни 
такомиллаштириш бўйича ҳукумат дастури амал қилади. Вазирлар 
Маҳкамаси ҳузурида иккинчи маъмурий бўлим ташкил этилган 
бўлиб, мазкур бўлим Буюк Британия Давлат архиви билан 
ҳамкорликда Ҳукуматнинг тегишли молиявий кўмаги ёрдамида 
замонавий технологик даражада ҳужжатларни бошқариш масалалари 
билан шуғулланади. 


135
Германияда 1995 йилдан буён федерал ҳукумат томонидан 
федерал вазирликлар иш тартиби ва умумий қоидалари асосида иш 
юритишнинг марказлаштирилган тизими қўлланилиб келинмоқда.
Мамлакатимизда электрон ҳужжатлар билан ишлаш тартиби ва 
бу борада ягона тизимнинг яратилганлиги, ўз навбатида, давлат 
фаолиятининг турли йўналишларида сезиларли натижаларга олиб 
келмоқда. Биргина мисол сифатида қонун лойиҳаларини тайёрлаш 
жараёнида электрон ҳужжатларнинг аҳамиятини бугунги кунда 
интерактив давлат хизматларини юритиш соҳасида ҳам кўриш 
мумкин. Бинобарин, интерактив давлат хизматлари реестрини 
юритиш 
интерактив 
давлат 
хизматларидан 
фойдаланишда 
фойдаланувчиларга 
қулайлик 
яратиш, 
интерактив 
давлат 
хизматларини оқилона ривожлантириш, электрон ҳужжатлар 
айланиши тизимларининг ўзаро алоқасини таъминлаш мақсадида 
амалга оширилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling