Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
3-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш 
жараёнида электрон ҳужжатларнинг аҳамияти 
 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш жараёнига 
замонавий ахборот технологияларини жорий этиш қабул қилинадиган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифати ва самарадорлигини оширишга 
хизмат қилади. Бу борада электрон ҳужжатларнинг аҳамиятини 
алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. Тегишли қонунчиликка кўра, Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантириб бориш 
мақсадида давлат органлари томонидан муайян меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар қабул қилингач, уларнинг қоғоз ва электрон матнлари 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади. 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш
маълумотлар базасини сақлаш, маълумотлар электрон базасидан 
белгиланган тартибда фойдаланишни таъминлаш, ўз навбатида, қабул 
қилинаётган қонун лойиҳаларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб 
этади. Зеро, электрон ҳужжатларини яратиш ҳамда уларни турли 
ахборот 
технологияларидан 
фойдаланган 
ҳолда 
компьютер 
дастурларига 
жойлаштириш 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат 
1
“Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат 
хизматлари кўрсатиш тўғрисида”ги Низом. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 
181-сон қарорига 1-илова // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2007. -
№33-34. - 348-модда. 


133
лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этаётган ишчи гуруҳ учун 
қулайликлар яратади.
Миллий қонунчилигимизда электрон ҳужжат тушунчасига 
қуйидагича таъриф берилган:
Электрон ҳужжат техника воситалари, ахборот тизимлари 
хизматлари ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда 
яратилади, ишлов берилади ва сақланади. Электрон ҳужжат қоғоз 
ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга 
бўлади.
Электрон ҳужжатлар базаси турли давлат ҳокимияти органлари, 
ташкилотлар ва муассасалар, юридик шахслар фаолиятида компьютер 
тармоқлари орқали айирбошланиши, айланиши мумкин.
Электрон 
ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш 
ҳужжатларни қайта ишлаш (қидириш, нусха олиш, етказиш ва бошқ.) 
вақтини қисқартиради, ҳужжатларни сақлаш қулайлиги ва 
ишончлилигини 
оширади, 
ахборотни 
тақсимлаш 
оқимини 
оптималлаштиради.
Бинобарин, электрон ҳужжат айланиши тизимини яратишда 
қуйидаги мақсадларга эришилади: 

турли қарорлар қабул қилиш тезкорлиги ва самарадорлигини 
ошириш; 

ҳужжатларни сақлаш, ижро этиш ва қайта ишлаш устидан 
назоратни кучайтириш; 

қоғоз ва электрон ташувчилардаги ахборот оқимларини 
оптималлаштириш; 

ҳужжатлар йўқолиши ҳолларининг олдини олиш; 
Электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо 
билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация 
қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган 
ахборот электрон ҳужжатдир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling