Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Ҳужжатлар билан ишлашни автоматлаштириш


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
2-§. Ҳужжатлар билан ишлашни автоматлаштириш 
Норма ижодкорлиги техникасида ҳужжатлар билан ишлашни 
автоматлаштириш жараёнини йўлга қўйиш ҳуқуқ ижодкорлигининг 
самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, 
кенг ҳажмдаги ҳуқуқий ахборотни тўплаш, сақлаш ёки уларни 
қидириб топиш муайян қийинчилик туғдириши, ўз навбатида мавжуд 
ҳуқуқий ҳужжатларни электрон шаклга келтириш заруратини 
келтириб чиқаради. Ўз ўрнида замонавий ахборот технологияларидан 
фойдаланган 
ҳолда 
электрон 
ҳужжатлар 
билан 
ишлашни 
автоматлаштириш бу соҳадаги фаолият жараёнида жисмоний 


131
меҳнатни енгиллаштиришга, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
лойиҳаларини 
ишлаб 
чиқиш 
муддатини 
қисқартириш 
ва 
соддалаштиришга олиб келади.
Мамлакатимизда турли вазирликлар, давлат қўмиталари, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлар томонидан 
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни рўйхатга олиш ва 
тарқатишни автоматлаштириш, ўз навбатида мазкур ҳужжатларнинг 
электрон нусхаларини ҳам яратишни ҳам тақозо этади.
Шу ўринда айтиш жоизки, ҳуқуқий ахборотни ўзида акс 
эттирган ҳужжатларнинг электрон базасини шакллантириш ва уларни 
доимий равишда янгилаб бориш, бу каби ҳуқуқий ахборотларни 
турли ахборот технологиялари дастурларига жойлаштириш, бир сўз 
билан айтганда, улар билан ишлашни автоматлаштириш бир 
томондан ҳам давлат хизматчиси учун, ҳам норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқувчи учун, бошқа томондан эса оддий 
фуқаро учун ҳам анча қулайлик туғдириши мумкин. Турли давлат 
органлари ва ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 
ҳужжатлар билан ишлашнинг автоматлаштирилиши, айниқса бу 
борада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган 
ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг аҳамиятини 
бугунги кунда яққол кўришимиз мумкин.
Интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш, энг аввало, 
ҳуқуқий ахборотларнинг турли давлат органлари расмий Интернет 
сайтларида жойлаштирилганлиги ҳамда улар томонидан қабул 
қилинадиган ҳужжатлар билан ишлашнинг автоматлаштирилганлиги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи учун 
кенг имкониятлар яратиб беради. Айниқса, норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
лойиҳаларини 
ишлаб 
чиқишда 
турдош 
қонун 
ҳужжатларини қидириб топиш, уларга янги қабул қилинадиган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат 
лойиҳаси 
асосида 
қўшимча 
ва 
ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар киритиш, турли давлат 
органлари билан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан турли 
маълумотлар талаб қилиб олиш, қонун лойиҳаларини умумхалқ 
муҳокамасига қўйиш ва унга нисбатан фуқароларнинг фикр ва 
мулоҳазаларини билиш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шу сабабли, 
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда 
интерактив давлат хизматлари кўрсатиш: ахборот айирбошлаш ва 
тарқатиш тезкорлиги даражасининг ўсиши ҳисобига давлат 
функцияларини бажариш самарадорлиги ва тезкорлигини оширишга; 


132
идораларнинг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги 
йўлга қўйишга; идораларнинг юридик ва жисмоний шахслар ҳамда 
бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигига сарфланадиган 
чиқимларни қисқартиришга; ахборот айирбошлашнинг янги 
механизмларига ўтиш мақсадини кўзлайди. 
Интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва улардан 
фойдаланишни таъминлаш умумий фойдаланиладиган ахборотни 
эълон қилиш (тарқатиш), Интернет орқали давлат ахборот 
ресурсларидан фойдаланиш бўйича хизматларни йўлга қўйиш; 
электрон 
шаклдаги 
ҳужжатларнинг 
ҳар 
хил 
шаклларидан 
фойдаланиш имкониятини бериш; сўров бўйича қабул қилиш, таҳлил 
(кўриб чиқиш) ва жавоб юборишни ўз ичига оладиган идора 
хизматлари; 
электрон 
шаклдаги 
маълумотлар 
тўлиқ 
айирбошланишини амалга ошириш кўринишларида намоён бўлади
1
.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling