Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

 
 
 
 
 
 
 
2. Жазодан озод қилишнинг муаммолари  
Жиноят содир этишда айбланаётган шахсга жазо тайинлашда 
суд ЎзР ЖКнинг 54-моддасида белгиланган умумий асосларга риоя 
этган ҳолда жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик 
даражасини, қилмишнинг сабаби, етказилган зарарнинг хусусияти ва 
миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва 
оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олади. Шундай экан, ана шу 


юқорида айтилган ҳолатларни ҳисобга олиб жазо тайинланар экан, 
яна шу жазодан озод қилиш 54-модданинг қоидаларига, қонунда 
белгиланган жазонинг мақсадига ҳамда маҳкумни тўғри йўлга ўтиб 
олишига имкон бериш ва жазоланиш орқали гуноҳини ювиш 
талабларига зид бўлиб қолмайдими, деган ҳақли савол туғилади. 
Суд жиноят содир қилишда айбланаётган шахсга жазо 
тайинлашда ЖКнинг 54-моддаси талабларига қанчалик даражада 
адолат, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини 
ҳисобга олиш принципларига риоя қилмасин, уларни идеал равишда 
ҳисобга ола олмайди. Бундан ташқари, суд жазо тайинлар экан, 
тайинланган жазонинг маҳкумга таъсири, келажакда бу жазо унинг 
руҳий ҳолатига қандай таъсир қилиши мумкинлигини, жазонинг 
мақсадига эришишда тайинланган жазо турининг аҳамияти, 
шахснинг ҳалол турмуш тарзига ўтиб олиши учун қанча вақт 
кераклигини олдиндан била олмайди. 
Иккинчи томондан суд томонидан тайинланган жазо 
муддатининг муайян қисми ўталганидан кейин, шахснинг жамият 
учун ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги муносабати 
билан жазонинг мақсадига эртароқ эришилганлиги туфайли жазони 
ўташни давом эттириши мақсадга мувофиқ бўлмай қолади.
Жазодан озод қилишнинг ҳозирги кунда яна бир муҳим учинчи 
томони ҳам борки, ҳар бир маҳкумнинг жазосини ижро этиш давлат 
томонидан катта миқдордаги маблағ ва жазони ижро этиш билан 
боғлиқ бўлган сарф-харажатларга олиб келади.
Ва ниҳоят, жазодан озод қилишнинг энг муҳим тўртинчи 
томони борки, жиноят қонунида жазодан озод қилишнинг ҳар хил 
турлари назарда тутилиб, маҳкумни ҳалол турмуш тарзи йўлига 
тезроқ ўтиб олиш учун рағбантлантиради.
Ана шу юқорида айтилганларга кўра, жиноят кодексида жазодан 
озод қилишнинг ҳар хил турларини назарда тутилганлиги асосли ва 
жиноят қонунининг инсонпарварлик принципига (7-модда) тўла 
мувофиқ келади. 
Жиноий жазодан озод қилиш деганда, жиноят содир этишда 
айбланиб, суд томонидан муайян жазо турига ҳукм қилинган шахсни 
жазодан озод қилиш тушунилади.
Амалдаги Жиноят кодекси Умумий қисмининг ХIII бобида 
жазодан озод қилишнинг турлари назарда тутилган бўлиб, улар 
қуйидагилардир: 


1) жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати 
билан жазодан озод қилиш; (ЎзР ЖКнинг 69-моддаси);
2) шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши 
муносабати билан уни жазодан озод қилиш (70-модда);
3) айбдорни чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати 
билан жазодан озод қилиш (71-модда); 
4) шартли ҳукм қилиш (72-модда) 
5) жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-
модда); 
6) жазони енгилроғи билан алмаштириш (74-модда); 
7) касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида 
жазодан озод қилиш (75-модда); 
8) амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан озод қилиш (76-
модда).
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш жиноят содир этишда 
айбланаётган шахсни жиноий жавобгарликка тортиб, жазо 
тайинламасдан жиноий жавобгарликдан озод қилишдан иборатдир. 
Жазодан озод қилиш эса жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга 
нисбатан жазо тайинлаб, сўнг жазодан озод қилиш ёки жазонинг 
муайян қисми ўтаб бўлинганидан кейин жазодан озод қилишдан 
иборатдир. 
Жиноий жазодан озод қилиш оқлов ҳукми чиқаришдан бутунлай 
фарқ қилиб, шахснинг жиноят содир этишда айби йўқлиги аниқланса, 
суд томонидан оқлов ҳукми чиқарилса, жазодан озод қилишда эса, 
жиноят ҳодисаси содир этилган, тегишли тергов ҳужжатлари орқали 
жиноят тўла исботланган ва жиноят содир этишда айбланган шахс ўз 
жиноятини тан олган шахсларга нисбатан қўлланади.
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш ва жиноий жазодан озод 
қилиш бир хил тушунчалар бўлмай, ўз қўлланиш асосларига, 
мазмунига кўра, озод қилиш қўлланаётган субъектга кўра, фарқ 
қилади. Уларни озод қилишнинг мақсади ҳам бир хил бўлсада, аммо 
жавобгарликдан озод қилишда жиноят содир этишда айбланаётган 
шахсни жамият учун жиддий хавф туғдирмаслигини ҳисобга олиб, 
уни жавобгарликка тортиш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага 
келинса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади.
Жазодан озод қилишда эса, суд томонидан тайинланган жазони 
маҳкум ҳақиқатда ўтамасдан туриб ҳам тарбиялаш мумкин деган ёки 
жазонинг қолган қисмини ўташи мақсадга мувофиқ эмас деган 
хулосага келинса, жиноий жазодан озод қилинади.


Жиноий жазодан озод қилишни икки гуруҳга бўлиш мумкин: 
Биринчи гуруҳга жиноий жазони ўташдан тўла озод қилиш 
турлари киради. Буларга: 
1)жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан 
жазодан озод қилиш (69-модда); 
2) шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши 
муносабати билан уни жазодан озод қилиш (70-модда); 
3) айбдорни чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати 
билан жазодан озод қилиш (71-модда); 
4)шартли ҳукм қилиш (72-модда). 
Жазодан озод қилишнинг бу турларида суд айблов ҳукми 
чиқаради. Яъни жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган жазони ижро 
этиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаб, жазони ижро этмасликка 
доир қарор чиқаради. 
Жазодан озод қилишнинг иккинчи гуруҳига суд томонидан 
тайинланган жазонинг қолган қисмидан озод қилиш мумкин бўлган 
турларини киритиш мумкин. Буларга: 
1) жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-
модда); 
2) жазони енгилроғи билан алмаштириш (74-модда); 
3) касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида 
жазодан озод қилиш (75-модда); 
4)авф этиш асосида жазодан озод қилиш (76-модда); 
5) амнистия акти орқали жавобгарликдан ҳам, жазодан ҳам озод 
қилиши мумкин.
Маълумки, жиноий жазо фақат суд томонидан тайинланади. 
Шунга мувофиқ равишда жазодан озод қилиш ҳам фақат суд 
томонидан амалга оширилади. (Бундан амнистия ва авф этиш орқали 
жазодан озод қилиш мустасно) Авф этиш ва амнистия орқали 
жазодан 
озод 
қилиш 
фақат 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг ваколатига киради. 
ЖК Умумий қисмида назарда тутилган жазодан озод қилишнинг 
бу турлари, ЖК Махсус қисмида назарда тутилган (жазодан озод 
қилиш мумкин бўлган) барча жиноятлар учун бирдек қўлланиши 
мумкин. Булардан ташқари, ЖК Махсус қисмининг бир қатор 
моддаларида жазодан озод қилиш назарда тутилган. Жумладан, 157-
модданинг (давлатга хоинлик қилиш) учинчи қисми; 159-модданинг 
(Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз 
қилиш) бешинчи қисми; 160-модданинг (жосуслик) учинчи қисми ва 


ҳоказолар. ЖК Махсус қисми моддаларида назарда тутилган жазодан 
озод қилиш, агар ўша нормада назарда тутилган шартлар мавжуд 
бўлса, фақат ўша моддада кўрсатилган жиноят учун тайинланган 
жазодан озод қилиниши мумкин, холос. 
Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштирилиши муносабати билан 
ЖК Махсус қисмининг анчагина моддалари янги мазмун билан 
тўлдирилиб, унда етказилган моддий зарар уч карра миқдорида 
қопланганда озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ тариқасидаги жазо 
тайинланмаслиги белгиланади. Масалан, 132-модданинг (тарих ёки 
маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст 
етказиш) тўртинчи қисми; 173-модданинг (мулкни қасддан нобуд 
қилиш ёки унга зарар етказиш) тўртинчи қисми ва ҳоказолар. 
Шунингдек, бир қатор моддалар «Етказилган моддий зарарнинг ўрни 
қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо 
қўлланилмайди»-деган қисм билан тўлдирилди.
Жиноят кодексига киритилган бундай тўлдиришларни жазодан 
озод қилиш деб ҳисоблаш мумкинми? 
Ушбу ЖК га киритилган тўлдиришларни жавобгарликдан озод 
қилиш деб ҳам, жазодан озод қилиш деб ҳам ҳисобланмай жазо 
тайинлашнинг янги усули деб айтиш мумкин. Чунки жиноят содир 
этишда айбланаётган шахс қонунда белгиланган муайян шартларни 
бажарса, суд оғирроқ жазо тайинламай, айбдорнинг қилмиши 
квалификация қилинган норманинг санкциясида назарда тутилган 
озодликдан маҳрум қилишни тайинламай, бошқа енгилроқ турдаги 
жазо турини тайинлайди. 

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling