Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Шартли ҳукм қилишда синов муддати
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари
Шартли ҳукм қилишда синов муддати.
Шартли ҳукм қилишнинг энг муҳим хусусияти шундай ҳукм қилинган шахсга нисбатан синов муддатининг белгиланишидир. ЎзР ЖК 72-моддасининг икинчи қисмида белгиланишича шартли ҳукм қилинганга бир йилдан уч йилгача муддатга синов муддати белгиланади. Синов муддати – шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан суд томонидан тайинланган шартли ҳукм қилинганлик тўғрисидаги қарорнинг тўғрилигини синаш ҳамда маҳкум жазони реал ўтамасдан туриб ҳам тузатиши ва тузалганлигини исботлаш, жазони реал ўтамасдан туриб унга жазодан озод бўлиш имконини бериш муддатидир. Проф. Расулов О.Х. «Синов муддатининг асосий моҳияти ва аҳамияти – маҳкумга жазони реал ўтамасдан тузалиши, ўзини жамоат олдида оқлаши учун вақт ва имконият беришдир. Агар шу муддат ичида маҳкум ишончни оқласа, синов шартларини бажариб тузалганлигини исботласа, унга тайинланган жазони ўташдан озод бўлади ва судга тушмаган ҳисобланади»-деб ёзган эди. 1 Қонунда белгиланишича синов муддати бир йилдан кам,уч йилдан кўп бўлмаслиги керак. Синов муддати жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси,айбдорга 1 Расулов О.Х. Совет жиноят ҳуқуқи,-Т.;Ўқитувчи, 1969,323-бет. тайинланган жазо тури ва миқдорига қараб белгиланади. М.И.Ковалев синов муддатининг қанча муддат белгиланиши тайинланган жазонинг оғирлик даражасига боғлиқ. Синов муддати, одатда, тайинланган жазо чораси муддатидан кам бўлмаслиги керак деб ёзган эди. 1 Биз, албатта, бу фикрга қўшилмадик. Чунки амалдаги жиноят қонунининг мазмунига кўра, жазо чораси муддати билан синов муддати ўртасидаги фарқнинг жазо чорасининг муддатига боғлаш жуда ҳам тўғри бўлмайди. Чунки қонун синов муддатини тайинланган жазо тури билан боғламаган. Албатта, тайинланган жазо тури оғирроқ бўлса шунга мувофиқ равишда синов муддати ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Суд шахсга жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига таянади. Бунда қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жиноятчининг шахси ҳамда ишдаги енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олади. Шунингдек, суд шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан синов муддатини белгилашда ишдаги барча ҳолатларни ҳисобга олади. “Курс советского уголовного права” китобининг муаллифлари «Шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан синов муддатини белгилашда, суд шартли ҳукм қилинган шахс билан тарбиявий ишларни олиб борадиган меҳнат жамоасининг уюшганлиги, тарбиялаш ишлардаги кучи ва ҳоказоларни ҳисобга олади» деб ёзадилар 2 . Ўзр ЖПК нинг 459-моддасида «Шартли ҳукм қўлланилганда суд шартли ҳукм қилинган шахс устидан кузатув олиб боришни кимга юклатиш лозимлигини ҳал қилади. Шартли ҳукм қилиш тўғрисида жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномаси бўлса, суд шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқ-атворини кузатиш учун уни шу бирлашма ёки жамоага топшириши мумкин». ЎзР ЖКнинг 72-моддасида белгиланганига кўра, фақат озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларгагина шартли ҳукмни қўлланиши мумкин. Шахс ана шу жазоларнинг қайси бирига ҳукм қилинганлигидан қатъи назар, унга нисбатан шартли ҳукм қўлланилганда синов муддати бир йилдан уч йилгача белгиланиши мумкин. 1 Курс советского уголовного права в 5 томах. Том 2, ЛГУ, 1970, с. 373. 2 Курс советского уголовного права в 5 томах. Том 2, ЛГУ, 1970, с. 373. Озодликдан маҳрум қилиш, хизмат бўйича чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганларга нисбатан шартли ҳукм қилиш ва синов муддатини белгилашда жиддий муаммолар келиб чиқмаслиги мумкин. Чунки бу жазо турлари анча муддатли бўлиб, синов муддатини белгилашда ишнинг барча ҳолатларини, шунингдек, синов муддатларини иш ҳолатларига қараб белгиланаверади. Аммо интизомий қисмга жўнатиш жазосига ҳукм қилинганларга нисбатан жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин. Чунки интизомий қисмга жўнатиш фақат муддатли ҳарбий хизматчиларга тайинланади. Шартнома (контракт) асосида хизмат қилаётганларга нисбатан эса интизомий қисмга жўнатиш тайинланмайди. Ҳарбий хизмат тўғрисидаги янги қонунга биноан муддатли ҳарбий хизмат муддати бир йил (12 ой) белгиланмоқда. Синов муддатининг энг кам муддати бир йил белгиланган. Одатда, шартли ҳукм қилиш мумкин бўлган жиноятни содир қилган ҳарбий хизматчи ҳарбий хизмат муддатининг муайян қисмини ўтаб қўйган,хизматнинг қолган қисми бир йилдан анча кам бўлиб, бу муддатга синов муддатини белгилаб бўлмайди. Тўғри, ЎзР ЖК 49-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, суд иш ҳолатлари ва маҳкум шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазосини қўллаши мумкин. Агар суд ана шундай ҳарбий хизматчига нисбатан шартли ҳукмни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги» қарорининг шартли ҳукмни қўллаш бўйича 5.1 бандида берган тушунтиришига кўра, «Амалдаги қонунлар мазмунига кўра, тайинланган жазонинг фақат тўла муддатига нисбатангина шартли ҳукм қўлланиши мумкин. Шунинг учун ҳам жазонинг ўталмаган қисмини шартлига алмаштириш ҳақидаги суд қарорлари қонунга хилоф ҳисобланади» дейилади. 1 Ана шу юқорида баён қилинганларга кўра, шартли ҳукм қилиш суд томонидан тайинланган жазо муддатининг барча қисмига нисбатан қўлланади. Жазонинг бир қисмига ёки шартли ҳукмни қўлланиши мумкин бўлмаган жазо турига нисбатан қўлланмайди. Шунга мувофиқ равишда синов муддати ҳам ягона ва узлуксиз ҳисобланади. Шартли ҳукмни қўллаб, муайян муддатга синов муддати белгиласа, белгиланган синов муддати ҳарбий хизматни ўташ муддатига кирадими ёки йўқми деган савол туғилади. Чунки интизомий қисмга 1 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. 1991-1997, “Шарқ”, 1-жилд. 51-бет. жўнатиш жазосини ўташ муддати ҳарбий хизматни ўташ муддатига кирмаслиги ҳаммага аён. Бизнинг фикримизча, озодликдан маҳрум қилишнинг ўрнига интизомий қисмга жўнатиш тайинланган шахсларга нисбатан ҳам шартли ҳукмни қўлланиши мумкин. Чунки бирорта қонунда бундай шахсларга нисбатан шартли ҳукмни қўлланишини тақиқланиши назарда тутилмаган, шундай экан, озодликдан маҳрум қилиш ўрнига интизомий қисмга жўнатиш тайинланган шахсларга нибатан ҳам шартли ҳукмни қўлланиши мумкин. Чунки бундай ҳолда белгиланган синов муддати харбий хизматни ўташ вақтида ўтаверади. Агар озодликдан маҳрум қилиш ўрнига уч йилгача муддатга интизомий қисмга жўнатиш тайинланган шахсга нисбатан шартли ҳукм қўлланилган ва синов муддати белгиланган бўлса, синов муддати харбий хизматни ўташ муддатига кириши керак. Аммо Ўзр ЖК 72-моддасининг олтинчи қисми асосларига кўра, шартли ҳукм бекор қилинган бўлса, синов муддати жазо муддатига кирмаслиги ва шахсга нисбатан тайинланган жазо муддати ижро этилиши керак. Ана шу юқорида айтилганларга кўра, интизомий қисмга жўнатиш уч ойдан бир йилгача муддатга тайинланган бўлса, шартли ҳукм қилишни қўллашнинг иложи бўлмайди. Уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига шу муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазоси қўлланилган шахсларга нисбатан шартли ҳукмни қўллаш ва синов муддатини белгиланиши мумкин. ЎзР ЖК 72-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланишича шартли ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар хулқи устидан ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасанинг қўмондонлиги назорат олиб боради. ЎзР ЖК 72-моддасининг мазмунига кўра, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, тайинланган жазо тури ва айбдор шахснинг бузилганлик даражасини ҳисобга олиб, синов муддатини белгилаш қонунда назарда тутилмаган. Суд ҳар бир шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олиб бир йилдан кам ёки уч йилдан кўп бўлмаган муддат доирасида синов муддатини белгилайверади. Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатларнинг Жиноят кодексларидаги шартли ҳукм қилишни назарда тутувчи нормаларида синов муддати, жазо тури ва муддатига қараб табақалаштирилган ҳолда белгиланади. Жумладан, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 73-моддаси 3-қисмида «Агар тайинланган озодликдан маҳрум қилишнинг муддати бир йилдан камроқ ёки озодликдан маҳрум қилишдан енгилроқ турдаги жазо тайинланган бўлса, синов муддати олти ойдан кам ва уч йилдан кўп бўлмаслиги керак, агарда тайинланган озодликдан маҳрум қилишнинг муддати бир йилдан ортиқ бўлса, синов муддати олти ойдан кам ва беш йилдан кўп бўлмаслиги керак», дейилган. Бундан ташқари, агар шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан суд томонидан синов муддати мобайнида бажариши керак бўлган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товласа, унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органнинг тақдимномасига биноан суд синов муддатини яна бир йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкинлиги назарда тутилган. ЎзР жиноят қонунида синов муддатини бундай мураккаблаштириб белгиланмай тўғри қилинган. Суд ишдаги барча ҳолатларни ҳисобга олиб синов муддатини белгилайверади. Бизнинг назаримизда, синов муддатини бир йилдан кам бўлган муддатга тайинлаш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling