Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Синов муддати давомида шахсга юклатилган


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

Синов муддати давомида шахсга юклатилган 
мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари. 
Шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан юклатилган 
мажбуриятлар 
мажбурий 
характерга 
эга 
бўлиб, 
суд 
бу 
мажбуриятларни юклаш вақтида юклатилган мажбуриятнинг ҳар 
бирининг бажарилиш шакли ва муддатларини аниқ кўрсатади. Бу 
мажбуриятларни шахс суд белгилаган муддатда ва шаклда бажаришга 
мажбур.
Шартли ҳукм қилиниб, синов муддати белгиланган шахс 
устидан маъмурий назорат тўғрисидаги қонунга биноан бундай 
назорат ўрнатилмасада, суд томонидан шартли ҳукм қилинган шахсга 
нисбатан ЖК 72-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган 
мажбуриятлардан бир нечтасини унинг зиммасига юклайди ва шахс 


бу мажбуриятларни бажаришга мажбурдир. ЎзР ЖК 72-моддасининг 
6-қисмида «Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати 
давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёхуд жамоат 
тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки 
интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса, суд унинг хулқи 
устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан шартли 
ҳукмни бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш 
тўғрисида ажрим чиқариши мумкин», дейилади. Чунки шартли ҳукм 
қилинган суд томонидан унга юклатилган мажбуриятларни бажарса, 
жазони ўташдан озод қилинади, бажармаса жазо ижро этилади. 
Шартли ҳукмни бекор қилишга нималар асос бўлади? 
1. Шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан суд унга юклаган 
мажбуриятларни бажармаганлиги; 
2. Жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун 
шартли ҳукм қилинган шахс маъмурий ёки интизомий жавобгарликка 
тортилганлиги; 
3. Шартли ҳукм қилинган шахснинг синов муддати давомида 
янги жиноят содир қилганлиги. 
ЎзР ЖК 72-моддасининг 6-қисмида белгиланишига кўра, 
шартли ҳукм қилишни бекор қилишнинг шартларини икки гуруҳга 
кирувчи шартларга бўлиш мумкин. 
Биринчи гуруҳга кирувчи шартлар шартли ҳукм қилинган 
шахсга нисбатан суд томонидан юклатилган мажбуриятларни 
бажармасликдан иборат. Шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан бир 
вақтда бир нечта мажбуриятлар юклатилиши мумкин. Булар: 
етказилган зарарни бартараф қилиш мажбурияти; яшаш жойи ёки иш 
жойи ёхуд ўқиш ўзгариб қолса, бу ҳақда шартли ҳукм қилинган 
шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериш; 
вақти-вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриши, ёки 
72-модданинг 3-қисмида назарда тутилган ёки бу қисмда назарда 
тутилмаган, аммо иш ҳолатларига кўра, юклаш зарур бўлган бошқа 
мажбуриятларни юклайди. Суд ҳар бир мажбуриятнинг бажарилиш 
шакли ва муддатларини ҳукмда кўрсатади. Шахс унга юклатилган 
мажбуриятларнинг ҳаммасини бажармаган тақдирда эмас, балки 
ушбу мажбуриятларнинг биттасини бажармаганлиги учун маъмурий 
жавобгарликка тортилади. 
Қонунда шартли ҳукмни бекор қилиш учун синов муддати 
мобайнида неча марта маъмурий ёки интизомий жавобгарликка 
тортилганлиги асос бўлиши аниқ баён қилинмаган. Муҳими шартли 


ҳукм қилинганнинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органнинг 
шартли ҳукмни бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномаси асосида 
шартли ҳукмни бекор қилиш мумкинлиги баён қилинган. 
Бизнинг фикримизча, суд шартли ҳукм қилинган шахснинг 
хулқи устидан назорат қилувчи органнинг тақдимномасининг 
ўзигагина асосланиб, шартли ҳукмни бекор қилиб жазони ижро этиш 
тўғрисида қарор чиқариши тўғри бўлмайди. Суд бундай 
тақдимномани қабул қилар экан, энг аввало шартли ҳукм қилинган 
шахсга нисбатан қўлланилган маъмурий ва интизомий жазо тўғри 
қўлланилганми? Бундай чорани қўллаш қонунга асосланганми? 
Шартли ҳукм қилинганга юклатилган мажбуриятларни шахс 
объектив сабабларга ёки субъектив сабабларга кўра бажарганлиги, 
бажармаганлик сабаблари ва синов муддати мобайнидаги хулқини 
батафсил текшириб чиқиши ва шундан кейингина синов муддатини 
бекор қилиш ёки бекор қилмаслик тўғрисида хулосага келиши керак. 
Юқорида баён қилганимиздек, шартли ҳукм қилинган шахсга 
нисбатан суд ЖК 72-моддасининг 3-қисмида назарда тутилмаган 
бошқа ҳар қандай мажбуриятларни ҳам юклаши мумкин. 
Бунда шундай савол туғилади. Шартли ҳукм қилишни бекор 
қилиб жазони ижро этиш учун фақат шартли ҳукм қилинган шахс 
зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун 
маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилганлиги асос 
бўладими ёки бошқа ҳар қандай ҳуқуқ бузиш содир этганлиги учун 
маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилганлиги асос 
бўлаверадими? ЎзР ЖК 72-моддаси 6-қисмининг мазмунига кўра, 
шартли ҳукм қилинганнинг зиммасига юклатилмаган ҳар қандай 
ҳуқуқ бузиш учун қўлланилган таъсир чораси асос бўлаверади. Ушбу 
модданинг 6-қисмида бу ҳақда аниқ баён қилиниб, унда шундай 
дейилади: «Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати 
давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса» деб фақат 
унинг зиммасига суд томонидан юклатилган мажбуриятларни 
бажармаганлиги назарда тутган бўлса, «ёхуд жамоат тартиби ёки 
меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий 
таъсир чораси қўлланилган бўлса..» деб қонунда шартли ҳукм 
қилинган шахсга нисбатан суд томонидан юклатилмаган ҳар қандай 
бошқа ҳуқуқ бузишлар учун қўлланилган маъмурий ёки интизомий 
таъсир чораси қўлланилганлиги назарда тутилмоқда. Демак, шартли 
ҳукмни 
бекор 
қилиш 
учун 
суд 
томонидан 
юклатилган 
мажбуриятларни бажармаганлигини ёки ҳар қандай жамоат тартиби 


ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун маъмурий ёки интизомий 
таъсир чораси қўлланилганлиги, шартли ҳукм қилинган шахснинг 
хулқи устидан назорат олиб борувчи орган шартли ҳукмни бекор 
қилиш тўғрисида судга тақдимнома билан чиқиши мумкин.
Шартли ҳукмни бекор қилишга шартли ҳукм қилинган шахсга 
нисбатан 
суд 
томонидан 
юклатилган 
мажбуриятларни 
бажармаганлиги ёки жамоат тартиби ёхуд меҳнат интизомини 
бузганлиги учун маъмурий ёки интизомий таъсир чораси 
қўлланилганлигининг ўзи эмас, балки шундай таъсир чоралари 
қўлланилганлиги учун бундай шахслар хулқи устидан назорат олиб 
борувчи органнинг шартли ҳукмни бекор қилиш тўғрисидаги 
тақдимномаси асос бўлади.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling